иқтисодий тараққиётнинг умумбашарий қонуниятлари

DOC 104,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1710596565.doc иқтисодий тараққиётнинг умумбашарий қонуниятлари режа: 1. жаҳон мамлакатларининг иқтисодий тараққиёти ва ўзаро иқтисодий боғлиқлигининг ўсиши. 2. халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари тўғрисидаги турлича назариялар ва уларнинг асосий йўналишлари. 3. жаҳон хўжалиги инфратузилмаси. 4. халқаро иқтисодий муносабатлар ва уларнинг асосий йўналишлари. асосий таянч тушунчалар: халқаро меҳнат тақсимоти, капитал миграцияси, асеан, халқаро иқтисодий интеграция, тариф ва бошқа чеклашлар, нафта, эркин савдо зонаси, меркосур. жаҳон мамлакатларининг иқтисодий тараққиёти ва ўзаро иқтисодий боғлиқлигининг ўсиши ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири - турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобланади. дунё бир-биридан мақсадлари, амал қилиш механизми билан фарқланувчи турли хил ижтимоий-иқтисодий тузумлар, халқаро гуруҳларга бўлинган. жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлаш ҳар хил мезонлар асосида амалга оширилади. турли мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг турли-туманлиги улар тараққиёт даражасини қандайдир битта нуқтаи-назардан баҳолаш имконини бермайди. шунга кўра, мазкур мақсадда бир неча асосий кўрсаткич ва мезонлардан фойдаланилади: · мутлоқ ва нисбий яим; · …
2
ан эди: - даромадларнинг паст даражаси - 765 долларгача (49та мамлакат); · даромадларнинг ўртача даражаси - 766 доллар дан 9385 долларгача (58та мамлакат); · даромадларнинг юқори даражаси - 9386 доллар ва ундан юқори (26та мамлакат). жаҳон ҳамжамияти мамлакатларини туркумлашга умумий асосда ёндашиб хўжалик тизимларининг хусусиятларига мос равишда давлатларнинг учта гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин: ривожланган, бозор иқтисодиётига асосланган ҳолда ривожланаётган ва бозор иқтисодиёти мавжуд бўлмаган мамлакатлар. ривожланганлик даражаси бўйича ҳам ўз навбатида учта гуруҳ фарқланади: паст, ўртача ва юқори ривожланган мамлакатлар. шимоли-шарқий осиё ва лотин америкасидаги янги индустриал мамлакатлар (яим), юқори даромадли нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (саудия арабистони, қувайт ва бошқалар), энг кам ривожланган мамлакатлар (экрм), шу жумладан энг камбағал мамлакатлар (чад, бангладеш, эфиопия), ҳар хил минтақавий иттифоқлар ва байналминал гуруҳларга ажратилади. интенсив давлатлараро иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги даражаси қуйидагиларни кўрсатади: · жаҳон хўжалигида халқаро меҳнат тақсимоти даражасининг чуқурлигини; · анъанавий халқаро тайёр маҳсулотлар савдоси миқёсларининг кенгайиши ва характерининг ўзгарганлигини (у кўп …
3
бўлган умумий интилишлари тушинилади. бундай интилишларнинг кўринишлари - либерализация, савдо ва инвестицион тўсиқларнинг олиб ташланиши, эркин тадбиркорлик зоналари ташкил этиш ва ҳ.к.лар ҳисобланади. микроиқтисодий даражадаги глобализация эса корхона фаолиятининг ички бозор чегараларидан ташқарида кенгайиши тушинилади. тадбиркорлик фаолиятининг миллатлараро ёки кўпмиллий йўналганлигидан фарқли равишда глобализация жаҳон бозори ёки “жаҳон учлиги” (шимолий америка, ғарбий европа, япония) бозорларини ўзлаштиришда ягона ёндашишни тушунилади. халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари тўғрисидаги турлича назариялар ва уларнинг асосий йўналишлари xx асрнинг иккинчи ярмида хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви замонавий жаҳон хўжалиги ривожланишининг етакчи анъанасига айланди. жаҳон хўжалигини глобал байналминаллашувининг асосий тенденцияларидан бири шундаки, маълум бир давлат ёки бир неча давлатлар гуруҳининг таъсир зонаси вужудга келишидир. бу давлатлар ёки давлатлар гуруҳи жаҳон хўжалиги алоқалари таъсирида ўзига хос минтақалар ҳосил қилиб бошқа давлатларни ўз атрофида бирлаштирувчи интеграцион марказларга айланиб боради. жаҳон иқтисодиётида иқтисодий интеграция ўз навбатида, бу жараён иштирокчилари бўлмиш давлатлар ўртасида ишлаб чиқариш ва капиталнинг байналминаллашувига имкон яратади. иқтисодий интеграцияга бошловчи жараёнларни …
4
лгандир. жаҳон иқтисодиётида ғарбий европа интеграциясининг ҳозирги кунгача бўлган ривожланиши ниҳоятда қарама-қаршиликлардан иборатдир. шу билан бирга европа иқтисодий ҳамжамиятини ташкил топишида унинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар ҳозирги кунга қадар муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда. ғарбий европа интеграцияси ривожланишини тўрт босқичга бўлиб ўрганиш мумкин. биринчи босқич (50-йилларнинг охири - 70-йилларнинг ўрталари). бу давр еиҳ давлатлари ҳаётида “олтин аср” ҳисобланади. унда божхона иттифоқи белгиланган муддатидан олдин ташкил этилди, ягона аграр бозори яратилди. еиҳга учта янги давлат - буюк британия, дания ва ирландия аъзо бўлиб кирди. еиҳ ёки “умумий бозор”ни ташкил қилишнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат эди: · иштирокчи давлатлар ўртасидаги ўзаро савдода аста-секин барча тўсиқларни олиб ташлаш; · учинчи давлатлар билан савдода бир хил бож тарифларини ўрнатиш; · “инсонлар, ишчи кучи, капитал ва хизматлар” нинг эркин ҳаракатланишига қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш; · транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий сиёсат ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; · валюта иттифоқи тузиш; · солиқ тизимини унификация қилиш; …
5
га асосан турғунлик даври сифатда кирди. бу даврда еига аъзо-давлатлар европа валюта ҳамкорлиги дастури, ташқи сиёсий консультациялар механизмини қабул қилишга муваффақ бўлсаларда, вужудга келган салбий жиҳатлар ғарбий европа иқтисодий интеграциясининг жиддий инкирозига олиб келди. бу инқироз “евросклероз” номини олди. 70 ва 80- йилларнинг бошида еи давлатлари ўртасида ривожланиш даражаси бўйича фарқ ўсиб борди. 1981 йилда еига грециянинг кириши билан бу фарқ янада кучайди, чунки ушбу давлат иқтисодиёти ҳамжамиятнинг бошқа иштирокчи давлатлари иқтисодиётига нисбатан жуда паст даражада ривожланган эди. учинчи босқич (80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг боши). бу давр ҳамжамият таркибининг янада кенгайиши билан характерланади. 1986 йилда испания ва португалиянинг еиҳга қўшилиши аъзо-давлатлар ўртасидаги фарқнинг янада кенгайишига олиб келди. 90-йиллар бошида еига аъзо-давлатлар ягона бозор асосларини яратишни амалда тугатишиб, валюта, иқтисодий ва сиёсий иттифоқларни шакллантиришга бевосита яқинлашдилар. тўртинчи босқич (90-йилларнинг ўртаси ва xxi аср боши). бу ягона европа актига мувофиқ 1993 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳамжамият чегаралари доирасида ишлаб чиқариш воситаларининг эркин …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий тараққиётнинг умумбашарий қонуниятлари"

1710596565.doc иқтисодий тараққиётнинг умумбашарий қонуниятлари режа: 1. жаҳон мамлакатларининг иқтисодий тараққиёти ва ўзаро иқтисодий боғлиқлигининг ўсиши. 2. халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари тўғрисидаги турлича назариялар ва уларнинг асосий йўналишлари. 3. жаҳон хўжалиги инфратузилмаси. 4. халқаро иқтисодий муносабатлар ва уларнинг асосий йўналишлари. асосий таянч тушунчалар: халқаро меҳнат тақсимоти, капитал миграцияси, асеан, халқаро иқтисодий интеграция, тариф ва бошқа чеклашлар, нафта, эркин савдо зонаси, меркосур. жаҳон мамлакатларининг иқтисодий тараққиёти ва ўзаро иқтисодий боғлиқлигининг ўсиши ҳозирги даврда жаҳон иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири - турли мамлакатлар ва хўжалик минтақалари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бориши ҳисобла...

Формат DOC, 104,0 КБ. Чтобы скачать "иқтисодий тараққиётнинг умумбашарий қонуниятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий тараққиётнинг умумбаш… DOC Бесплатная загрузка Telegram