меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги

DOC 192,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1710596609.doc меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги режа: 1. меҳнат бозори инфратузилмаси меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи механизм сифатида 2. меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги 3. ишга жойлаштириш бўйича хусусий воситачи агентликлар ва фирмалар меҳнат бозори инфратузилмаси меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи механизм сифатида кейинги вақтларда бир қанча муаллифлар меҳнат бозорини тизимли тарзда қараб чиқишга яқиндан ёндошмоқдалар. масалан, с.а.кузьмин меҳнат бозори институтини ўрганишнинг муҳимлигини таъкидлар экан, меҳнат бозори тизимининг тузилишини белгилаб берди. тизимли услубиёт нуқтаи назаридан м.а. винокуровнинг фикри анча ўринлидир. унинг назарида «меҳнат бозори - бу иш кучини шакллантириш, истеъмол қилиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, уни ёллаш ва ҳақ тўлаш хусусида вужудга келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизими бўлиб, бу муносабатлар ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади ва меҳнат ресурсларини бошқариш усули сифатида намоён бўлади». меҳнат бозорининг бошқарилиши инсонни меҳнат қилиш қобилиятини таклиф қилувчи ходимларни, иш кучига бўлган талабни белгиловчи иш берувчиларни, шунингдек, уларнинг манфаатларини …
2
изимидир. мазкур тизим кўп ўлчовлидир. ундан турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, чунончи касбий тайёргарлик, касбий танлаш, моддий рағбатлантириш ва натижаларга баҳо бериш, қайта ўқитиш ва ёллаш, чора белгилаш ва маркетинг сингари жараёнлар ўз ифодасини топади. бундан ташқари, меҳнат бозори тизими ўзаро боғланган кўпгина кичик тизимлардан (натижадорлик ва унумдорлик, меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни нормалаш кабилардан) иборат бўлади ва уларнинг ҳар бири бир қатор вазифаларни адо этади. меҳнат бозорида барча қатнашчиларнинг иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштирувчи ривожланган тузилмавий таркибларнинг мавжудлиги жамиятда ходимлар учун конъюнктура ўзгаришларининг таъсирини юмшатиш, ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш ва фойдани кўпайтириш имконини берадиган шарт-шароитлар яратишга қодир бўладиган меҳнат бозорини шакллантириш имконини беради. бозор иқтисодиётига ўтиш даври шароитларида меҳнат бозорини “меҳнатга қобилиятли” ишчи кучини харид қилиш - сотишни амалга оширувчи тизим сифатида кўриб чиқиш ўринли эмас. шунинг учун у ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва ижтимоий меҳнат соҳасининг очиқ, мураккаб, кўп аспектли ва ўсувчи тизимчаси бўлиб, ишчи кучига талаб-таклифнинг ҳажми, таркиби ва нисбатини …
3
ни рўёбга чиқариш бўйича давлат кафолатини белгилаб берди. ана шу қонунга мувофиқ ривожланган меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари элементлари 1-расмда келтирилган. ишлаб чиқариш моддий базасининг жиддий таркибий қайта қурилиши ва уни узликсиз янгилаб борилиши, унинг ўсиш суръатларининг пасайиши жонли меҳнатни сиқиб чиқариш жараёнини муқаррар қилиб қўяди ва иш билан бандлик муаммосини кескинлаштиради. ривожланган мамлакатларда 80-йилларда шу нарса яққол кўзга ташландики, аҳолини иш билан бандлигини бевосита рағбатлантириш (миллий бўлимни, давлат идорасини, жамоат ишларини кенгайтириш) чора-тадбирлари ҳам, шунингдек иш билан бандликни билвосита рағбатлантириш (инвестицияларни рағбатлантириш, давлат харидларини кўпайтириш ва шу кабилар) чора-тадбирлари ҳам ўзини оқламади. хўжалик юритишнинг ўзгариб бораётган шарт-шароитлари ишга жойлашиш ва иш кучидан фойдаланишнинг тобора кўпроқ мослашувчан шаклларини талаб қилмоқда. мослашувчан меҳнат бозорининг таркибий қисми бўлиб, ўзига қуйидагиларни қамраб олади: мослашувчан иш билан бандлик (меҳнат фаолияти ва ёллаш ташкилий шаклларининг ҳаракатчанлиги ва ўзгарувчанлиги); иш билан бандликнинг функционал мослашувчанлиги (кенг малака ва касбий кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг ўзаро ҳаракати); мослашувчан иш …
4
билан бандлигини бошқариш бўйича; нафақа таъминоти бўйича; ишсизларга, ногиронларга, аҳолини кам таъминланган қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича; иш берувчилар ва иш олувчилар вакилларининг ўзаро муносабатларини йўлга қўйиш бўйича. минтақалардаги меҳнатни бошқариш идоралари асосий диққат эътиборини иш билан бандлик, ижтимоий сиёсат, иш берувчилар билан иш олувчилар ўзаро муносабатларини тартибга солиш масалаларига қаратадилар. меҳнат бозори инфратузилмасининг такомиллашганлиги жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиш даражасини кўрсатади. ривожланган мамлакатларда меҳнат бозори инфратузилмасига меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи механизм сифатида қаралади. меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисми элементларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва меҳнат бозорини бошқаришдаги аҳамияти мазкур бозордаги давлат сиёсатининг мақсадидан келиб чиқади. меҳнат бозоридаги давлат сиёсатининг мақсади бўшаб қолган потенциал ишчиларнинг самарали иш билан бандлигини шакллантириш, ёппасига ишсиз бўлиб қолишга йўл қўймаслик ва очиқ ишсизликнинг ўсишини тўхтатиб туриш сифатида таърифланиши мумкин. ана шу мақсадга эришиш иш ўринлари эгаси бўлган иш берувчига муайян сифатига эга бўлган иш кучини сотиб олиш, бу билан ишлаб чиқариш омилларининг …
5
т бозорини тартибга солишда асосий аҳамиятга эга. давлатнинг иш билан бандлик хизмати ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришни тартибга солишнинг янги инструментларини амалга ошириш, яъни ижтимоий институтни ташкил этиш заруриятини келтириб чиқаради, усиз бозор тўлиқ фаолият юрита олмайди. давлат иш билан бандлик хизмати - бу ишчи кучининг уюшган бозоридир. у меҳнат ресурслари қўлланишини бир соҳадан бошқасига эркин ўтишини таъминлаб, қуйидагиларни юзага келишига имконият яратади: · жамиятнинг ҳар бир аъзосини эркин меҳнат ва шахсий даромадининг ўсиши асосида - ўз ҳаётий имкониятларини амалга оширишга кенг имкониятлар, яъни меҳнатга самарали иштиёқ механизмини яратади; · юқори меҳнат унумдорлигига иқтисодий мажбурлаш шакли сифатида ишчи кучини ташувчилар ўртасида уни янада фойдалироқ соҳаларга қўллаш бўйича рақобатни ривожлантириш; · ишлаб чиқаришни бошқариш субъектлари, ишловчининг шахси ва унинг меҳнат потенциалидан янада самарали фойдаланиш юзасидан рақобатни кучайтириш. иш билан бандлик хизматининг оёққа туриш шароитида барча ихтисослашган ишчи кучининг шаклланиш усули бўлиб касбга йўллаш иштирок этади. кадрлар бозорини ўрганувчи чет эл мутахассис-маркетологларнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги" haqida

1710596609.doc меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги режа: 1. меҳнат бозори инфратузилмаси меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи механизм сифатида 2. меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги 3. ишга жойлаштириш бўйича хусусий воситачи агентликлар ва фирмалар меҳнат бозори инфратузилмаси меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи механизм сифатида кейинги вақтларда бир қанча муаллифлар меҳнат бозорини тизимли тарзда қараб чиқишга яқиндан ёндошмоқдалар. масалан, с.а.кузьмин меҳнат бозори институтини ўрганишнинг муҳимлигини таъкидлар экан, меҳнат бозори тизимининг тузилишини белгилаб берди. тизимли услубиёт нуқтаи назаридан м.а. винокуровнинг фикри анча ўринлидир. унинг ...

DOC format, 192,5 KB. "меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.