суғориш тармоқларининг турлари ва таркибий қисмлари

DOC 56.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491131650_67774.doc суғориш тармоқларининг турлари ва таркибий қисмлари режа: 1. суғориш тизимлари ва тармоқлари ҳақида тушунча. 2. суғориш тизимларининг турлари ва таркибий қисмлари. 3. суғориш тармоқлари (доимий ва муваққат). 4. сув йиғиш ташама (оқова) тармоқлари. коллектор-зовур тармоқлари. таянч тушунчалар: хўжалик суғориш тизими, хўжаликлараро суғориш тизими, хўжалик тақсимлигиги, магистрал канал, хўжаликлараро канал, муваққат ва ўқариқлар, коллектор қувурлар, акведук, дункер ва бошқалар. 1. суғориш (гидромелиоратив) тизимлари – бу ерларни суғориш учун ташкил этувчи мураккаб сув хўжалик мажмуаси бўлиб у қуйидаги икки таркибий қисмдан иборат. 1). суғориш тармоқлари 2). коллектор зовур ва сув йиғиш-ташама тармоқлари. суғориш тармоқлари сувни қишлоқ хўжалик экинларини суғориш технологияларига мувофиқ керакли миқдор ва муддатларда сув манбаидан олиб, суғориладиган худудларгача ташиб келтириш ва уни сувдан фойдаланувчилар ўртасида, алмашлаб экиш далалари ва суғориш участкалари бўйича бир текисда тақсимлаш учун хизмат қиладиган ўзаро узвий боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатувчи иншоат ва техник воситаларни ўз ичига олади. коллектор-зовур ва сув йиғиш-тажама тармоқлари сизот сувлар сатҳини …
2
ишига кўра очиқ, ёпиқ ва аралаш; сув ўз оқими билан, механик кўтариб бериш ва ўз оқими-механик яъни аралаш усулларда ўзатилувчи; қўлланиш ҳолатига кўра кўчмас (турғун), ярим кўчма ва кўчма суғориш тизимлари ажралиб кўрсатилади. очиқ суғориш тизимларида барча йирик ва майда каналлар тупроқ ёки тўшамали узанга эга ёки бетон нов ҳолида очиқ бўлиб, ёпиқ тизимларда суғориш тармоқлари сифатида босимли ва босимсиз қувурлардан фойдаланилади. аралаш турдаги тизимларда йирик тақсимлаш каналлари очиқ ҳолда, хўжалик тақсимлагичлар, карта суғориш тармоқлари ёпиқ қувурлардан иборат бўлади. 3. суғориш тармоқлари фойдаланиш муддатига кўра доимий ва муваққат тармоқларга бўлинади. доимий суғориш тармоқлари икки ва ундан ортиқ йил давомида фойдаланувчи сув ўзатиш тармоқлари – магистрал канал ва унинг тармоқлари, хўжаликлараро, хўжалик ва участка тақсимлагичларини ўз ичига олади. ёпиқ суғориш қувурлари ҳам доимий тармоқлари ҳисобланади. муваққат суғориш тармоқларига мавсум давомида ёки битта суғориш давомида фойдаланувчи тармоқлар бўлиб, уларга муваққат ариқлар, ўқариқлар, бешамаклар, суғориш эгатлари, йўлак (пол)лар ва чеклар киради. муваққат тармоқлар …
3
ақсадида темир бетон навлардан кенг фойдалана бошланди. навлар республиканинг янги ўзлаштирилган ерлари (мирзачўл, қарши чўли)да кенг тарқалган. сувнинг фильтрацияга исроф бўлиши йўқотиши туфайли навларнинг фик 0,90-0,96 гача етиб боради. навларнинг кўндаланг кесими трансция, ярим айлана, парабола, туртбурчак шаклларда бўлиши мумкин. улардан парабола шаклдаги навлар кенг қўлланилади. навларнинг чуқурлиги 40, 60,80 ва 100 см бўлади. шунга кўра улар 0,2 дан 0,6 м3/сек гача сув ўтказиш қобилиятига эга. нав деворларининг қалинлиги 5-6 см, узунлиги 6 м ни ташкил этади. муваққат суғориш тармоқлари. қишлоқ хўжалик экинларини ер юзасидан суғоришда муваққат тармоқлардан фойдаланилади. муваққа тармоқлар суғориш мавсуми бошида (ёки ҳар бир суғориш арафасида) олиниб, суғориш мавсуми тугалланиши билан (смуғоригандан сўнг) текислаб юборилади. муваққат тармоқлар сирасига муваққат ариқлар, ўқариқлар, бешамаклар, пол (йўлак)лар ва суғориш эгатлари киради. суғориш жарёнида сув участка тақсимлагичидан муваққат ариққа, ундан ўқариққа, ўқариқдан бешамак ва эгатларга берилади. обдон текисланган ва яхши тайёрланган далаларда қишлоқ хўжалик экинлари экилгандан кейин муваққат суғориш тармоқлари олишга …
4
лади: улар ариқни 20-40 l/сек дан 100-200 l/сек гача сув ўтказа олиши ҳисобга олган холда танланади. муваққат ариқлар кор-500 а, кзу-0,5, кпу-2000а, кпн ва бошқа ариққазгич – текислагичлар ёрдамида олинса, ўқариқлар кбн-0,35, кзу-0,3, кзу-0,5, мк-12 каби қуроллар ёрдамида олинади. кзу-0,3 араққазгич-текислагич ёрдамида олинган ариқнинг чуқурлиги 25 см, тубининг эни 30 см, тепа қисмининг кенглиги 120-130 см, тупроқ уюмининг баландлиги 20-75 см ни ва ариққазгич сув ўтказгич қобилияти 40-60 л/сек ни ташкил этади. иш унумдорлиги соатига 0,8-1,0 см. муваққат ариқлар орқали 100-200 л/сек миқдорда сув ўткариш талаб этилаётган бўлса у вақтда кзу-0,5, кпа-2000а ёки кор-500а ариққазгич текислагичдан фойдаланилади. 4. суғориладиган ерларда қор эриши ва жала сувларини, авария содир бўлганда ҳалокатли сув оқимини, суғориш тармоқларини ишлатиш технологясига мувофиқ уларни бўшатиш жараёнида ва далаларда шаклланаётган оқова сувларни қабул қилиш ва участкадан ташқарига чиқариб ташлаш учун сув йиғиш-ташама тармоқлари қурилади. сув йиғиш-ташама тармоқлар суғориладиган участкалар ва алмашлаб экиш далалари чегараси бўйлаб жойнинг энг паст …
5
ҳам мумкин. очиқ зовурларда ортиқча сизот сувлари тупроқ узоқли чуқур каналлар орқали чиқариб юборилса, ёпиқ зовурларда тупроқнинг маълум чуқурлигига ўрнатилган зовур қувурлари ёрдамида чиқариб ташланади. вертикал зовурлар чуқур (20-30 метрдан 100-150 м гача) қуруқлар бўлиб, сизот ва ер ости сувлари 6-30 м чуқурликка ўрнатилган насос қурилмалари ёрдамида тартиб олиниб, коллекторларга ташлаб юборилади. суғориладиган ерларда мақбул зовур тури, унинг ўлчамлари ва солиштирма узунлиги сизот сувларнинг лойиҳавий режими асосида танлаб олинади. сизот сувлари яқин жойлашган гидроморф тупроқларда саёз (2 мартага) ярим автоморф тупроқларда чуқур (2,5-3,5 м) зовурлар яхши самара беради. зовурлар алоҳида – алоҳида (локал) ҳамда маълум бир тартибда (системали) жойлаштирилади. колектор-зовур тизимини бирламчи ва гуруҳ зовурлари, хўжалик ва хўжаликлараро коллектор ҳамда магистрал коллекторлардан иборат бўлади. одатда коллектор зовур тармоқларида сув ўз одими билан чиқиб кетади. шўрланган ерларда бирламчи зовурлар чуқурлиги 2,0-2,5 м, чуқур зовурлари 2,5-3,0 м ва коллекторлар чуқурлиги 4 м ва ундан ортиқ бўлади. зовур орасидаги масофа 100-250 м дан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "суғориш тармоқларининг турлари ва таркибий қисмлари"

1491131650_67774.doc суғориш тармоқларининг турлари ва таркибий қисмлари режа: 1. суғориш тизимлари ва тармоқлари ҳақида тушунча. 2. суғориш тизимларининг турлари ва таркибий қисмлари. 3. суғориш тармоқлари (доимий ва муваққат). 4. сув йиғиш ташама (оқова) тармоқлари. коллектор-зовур тармоқлари. таянч тушунчалар: хўжалик суғориш тизими, хўжаликлараро суғориш тизими, хўжалик тақсимлигиги, магистрал канал, хўжаликлараро канал, муваққат ва ўқариқлар, коллектор қувурлар, акведук, дункер ва бошқалар. 1. суғориш (гидромелиоратив) тизимлари – бу ерларни суғориш учун ташкил этувчи мураккаб сув хўжалик мажмуаси бўлиб у қуйидаги икки таркибий қисмдан иборат. 1). суғориш тармоқлари 2). коллектор зовур ва сув йиғиш-ташама тармоқлари. суғориш тармоқлари сувни қишлоқ хўжалик экинларини суғориш технологи...

DOC format, 56.5 KB. To download "суғориш тармоқларининг турлари ва таркибий қисмлари", click the Telegram button on the left.