сиёсий арбобнинг таҳлил cалоҳияти

DOC 81,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662847355.doc 1 сиёсий арбобнинг таҳлил салоҳияти ва нотиқлик маҳорати халқимизда: “ҳеч нарса беҳикмат эмас”, – деган доно нақл бор. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига ҳам шу нуқтаи назардан ёндашсак, бу буюк неъмат бизга ўз-ўзича насиб этмаганини ҳис қиламиз. ўзбекистон республикаси президенти муҳтарам ислом каримовнинг бугун муҳокама этилаётган “ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби айнан ўзбекистон раҳбарининг мустақилликка эришиш йўлида жонини жабборга бериб олиб борган жасоратли, мардона, оқилона фаолияти билан танишиш имконини беради. назаримизда, тўпламда берилган ҳар бир чиқишда бўртиб кўринадиган икки муҳим фазилат бор: биринчиси – сиёсий арбобнинг таҳлил салоҳияти, икинчиси – унинг нотиқлик маҳорати. китобни шу икки масала юзасидан кузатган киши талай янги хулосаларга келиши мумкин. ислом каримов ўта мураккаб бир пайтда республикага раҳбар бўлди. ана шу қалтис даврнинг ўзи ўзбекистон раҳбаридан республика ҳаётини, унинг муаммо ва ташвишларини, иттифоқдаги ўрни ва мавқеини, халқининг дардини теран таҳлил қилиб, тезроқ тўғри ечимлар топишни тақозо этар эди. китобда “сўзбоши ўрнида” деб берилган кириш мақолада …
2
аш, уни бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга олиб ўтиш масъулияти юкланган бўлади. ислом каримов бугунни тарихдан келиб чиқиб таҳлил этиш, қарорни эса эртани ҳам ўйлаб қабул қилиш бор. бу айнан ана шу 1989 – 1992 йиллар фаолиятида ёрқин намоён бўлади . ислом каримов ишни ишга муносабатни ўзгартиришдан бошлади. унинг республикага раҳбар бўлганининг эртаси куни сўзлаган нутқи “биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди” деб сарлавҳа қўйилган. масалани бундай кескин тарзда қўйиш учун инкор этилаётган ҳаёт тарзининг пухта-пишиқ таҳлили керак. республика ҳаётининг изчил таҳлили, аслида, ана шу илк нутқдан бошланган. шўро даврида республиканинг олдинги бирор раҳбари чет мамлакатни таҳлил этиб, ундан ўрнак олишга даъват қилганмиди? шу нутқида ислом каримов шу куниёқ хитойни мисол келтиради: “...хитойда аҳолининг сони биздагига қараганда бир неча баробар кўп. лекин хитой қандайдир йўлларни топиб, бу муаммоларни муваффақиятли ҳал этмоқда” (36-бет). таҳлилларда ҳар бир масала ўртага қўйилганда муаммони четдан туриб эмас, ичдан туриб, …
3
ни қўрқмай таҳлил этади: “кейинги вақтларда иқтисодда пайдо бўлган бир қанча салбий тенденциялар вазиятни жиддий равишда чигаллаштирмоқда. кўпгина халқ истеъмоли моллари тақчиллиги сезиларли равишда кўпайди. пул тобора қадрсизланиб бормоқда. давлат бюджетининг камомади ўсиб бормоқда. ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми анча пасайиб кетди. ана шуларнинг ҳаммаси социал кескинликнинг кучайишига олиб келмоқда. миллий масала ҳамон ўткирлигича қолмоқда. арманистон, озарбойжон, грузияда, болтиқбўйи ҳамда бошқа республикаларда можаролар давом этмоқда” (47-бет). бундай таҳлилларда сабаб ва оқибат ўртасидаги узвий боғлиқлик асло назардан қочирилмайди. ислом каримов таҳлилларини бойитган энг муҳим омиллардан бири – статистика. статистик маълумотлар тингловчининг (бу ўринда ўқувчининг) таҳлил этилаётган масала ҳақидаги тасаввурларини ниҳоят даражада муайянлаштириб юборади. 1990 йил 4 июнидаги нутқидаги мана бу маълумотлар – ҳозир ҳам аҳамиятли, чунки улар бизга тистиқлолдан олдинги аянчли аҳволимизни кўз ўнгимизга келтиришимизга ёрдам беради: “...республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда охирги ўринлардан бирида турибди. ...ҳар киши бошига ялпи …
4
илмоқда. ойига ўрта ҳисобда 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши мамлакатда 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг республикамизда 45 фоизга боради. бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг қўлидан келадиган ишни топа олмаяпти” (6-бет). бундай мисолларни китобдан яна кўплаб келтириш мумкин. ислом каримов республика муаммоларини хизмат хонасида ўтириб ҳал этиш йўлидан воз кечиб, халқ ичига юриш қилди. бу эса нутқининг халқона руҳ билан йўғрилишига олиб келди. чунки халқни ишонтириш, уни улуғвор ишларга чоғлаш учун самимийликка итнтилиш ва эришиш керак эди. шу тариқа сиёсий раҳбарнинг ўзбек тилидаги ўзига хос нутқ манераси юзага келди, шаклланди ва такомиллашиб борди. уч минг йиллик миллий давлатчилик тарихига эгамиз. лоақал, 2.700 йиллар илгари яратилган буюк “авесто” китобини эсга олганимизда ҳам, маънавиятимиз тарихи ҳам шунчага бориши аёнлашади. ўрхун-энасой ёзма ёдгорликларини қўшмай, фақат маҳмуд кошғарийнинг “девону луғотит турк”ида келтирилган туркий адабиёт намуналарию юсуф хос ҳожибнинг “қутадғу билиг”ини инобатга олганда ҳам, қоғозда муҳрланган камида минг йиллик …
5
збек тилида сиёсий руҳдаги жилд-жилд китоблар, минг-минг ҳужжатлар чоп этилган бўлса-да, булар, асосан, русчадан таржималар эди, холос. борингки, шўро замонининг биз гувоҳ бўлган сўнгги йиллари, аниқроғи, 1889 йилгача бўлган даврида ўзбекистонга раҳбар бўлганларнинг деярли барча чиқиши, ўзбекистон коммунистик партияси ва республика ҳукуматининг аксар ҳужжатлари аввал рус тилида тайёрланиб, амалда оммавий ахборот воситалари учунгина ўзбек тилига ўгирилар эди. мана шу залнинг тили бўлса, айтсин, 1984 йили жаҳондаги ўзбек тили ва адабиётини тадқиқ этишга ихтисослашган ягона илмий даргоҳ – ўзбекистон фанлар академиясининг тил ва адабиёт институтига орден топшириш маросимида республиканинг ўша пайтдаги раҳбари ҳам, ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг раиси ҳам, институт директори ҳам, бошқа сўзга чиққанлар ҳам рус тилида сўзлаган эди. ўзбек тили ва адабиёти тадқиқига бағишланган диссертацияларни ҳам рус тилида ёзиб, рус тилида ёқлашга мажбур эдик. камина алишер навоий ижоди билан боғлиқ диссертациясини ҳам рус тилида ёқлаган. ҳолбуки, ихтисослаштирилган илмий кенгаш аъзоларининг аксарияти ўзбек, кенгаш аъзоси бўлган бир нинель васильевна владимировани айтадиган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сиёсий арбобнинг таҳлил cалоҳияти"

1662847355.doc 1 сиёсий арбобнинг таҳлил салоҳияти ва нотиқлик маҳорати халқимизда: “ҳеч нарса беҳикмат эмас”, – деган доно нақл бор. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига ҳам шу нуқтаи назардан ёндашсак, бу буюк неъмат бизга ўз-ўзича насиб этмаганини ҳис қиламиз. ўзбекистон республикаси президенти муҳтарам ислом каримовнинг бугун муҳокама этилаётган “ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби айнан ўзбекистон раҳбарининг мустақилликка эришиш йўлида жонини жабборга бериб олиб борган жасоратли, мардона, оқилона фаолияти билан танишиш имконини беради. назаримизда, тўпламда берилган ҳар бир чиқишда бўртиб кўринадиган икки муҳим фазилат бор: биринчиси – сиёсий арбобнинг таҳлил салоҳияти, икинчиси – унинг нотиқлик маҳорати. китобни шу икки масала юзасидан кузатган киши талай...

Формат DOC, 81,5 КБ. Чтобы скачать "сиёсий арбобнинг таҳлил cалоҳияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сиёсий арбобнинг таҳлил cалоҳия… DOC Бесплатная загрузка Telegram