янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари

DOC 38 sahifa 309,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 38
маъруза:ҳозирги замон фалсафаси режа 1. декартдан кантгача фалсафа 2. гегелдан ницшегача бўлган фалсафа 3.ҳозирги замон фалсафасининг ҳолати 4. феноменология 5. герменевтика 6. aналитик фалсафа янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. xvii асрдан бошлаб табиатшунослик жадал суръатларда ривожланади. денгизларда кемаларнинг юришига эҳтиёжнинг ортиши астрономиянинг ривожланишини, шаҳарсозлик, кемасозлик, ҳарбий иш – математика ва механиканинг ривожланишини белгилайди. янги фан аввало моддий ишлаб чиқариш амалиётига: тўқимачилик саноатида машиналар ихтиро қилинишига, кўмир ва металлургия саноатида ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашувига таянади. э.торричелли ҳаво босими мавжудлигини экспериментал йўл билан аниқлади, симобли барометр ва ҳаво насосини ихтиро қилди. и.ньютон механиканинг асосий қонунларини, шу жумладан бутун олам тортишиш қонунини таърифлади. р.бойль кимёда механикани қўллади ва кимёвий элемент тушунчасини ишлаб чиқди. инглиз физиги у.гильберт магнит хоссаларини ва унинг амалда қўлланилишини ўрганди. в.гарвей қон айланишини кашф этди ва унинг ролини эмпирик усулда тадқиқ этди. р.декарт ва г.лейбниц математика, механика, физика ва физиологиянинг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. ижтимоий фанларда табиий ҳуқуқ назарияси ишлаб …
2 / 38
i аср фалсафасида онтология, яъни борлиқ ва субстанция ҳақидаги таълимотга катта эътибор берилади (айниқса ҳаракат, макон ва вақт тўғрисида сўз юритилганда). фан ва фалсафанинг вазифаси – инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини кучайтиришга, инсон соғлиғи ва гўзаллигига кўмаклашиш, ҳодисаларнинг сабабларини, уларнинг муҳим кучларини ўрганиш зарурлиги англаб етилишига олиб келган. шу сабабли субстанция ва унинг хоссалари муаммолари янги даврнинг деярли барча файласуфларини қизиқтирган. бу давр фалсафасида «субстанция» тушунчасини тавсифлашга нисбатан икки хил ёндашув пайдо бўлган: биринчи ёндашув субстанцияни борлиқнинг чегаравий асоси сифатида онтологик тушуниш билан, иккинчи ёндашув – «субстанция» тушунчасини, унинг илмий билим учун зарурлигини гносеологик жиҳатдан англаб етиш билан боғлиқ. френсис бэкон (– инглиз файласуфи 1561-1626) биринчи ёндашув асосчиси субстанция шаклларининг хусусиятларига тавсиф берган ва субстанцияни муайян нарсалар шакли билан айнийлаштирган. унинг фикрича, материя сариқлик, мовийлик, қорамтирлик, илиқлик, оғирлик ва бошқа шунга ўхшаш хоссаларга эга. булар материянинг энг содда хусусиятларидир. бу хоссаларнинг турли бирикмаларидан табиатнинг ранг-баранг нарсалари вужудга келади. материянинг сифат жиҳатидан …
3 / 38
ви сифатида тавсифлаган. вақтнинг моҳиятини тушунишга нисбатан мазкур ёндашув диққатга сазовордир, зеро вақт материянинг моддий жисмларда юз берувчи ўзгаришларнинг давомлилигидан иборат бўлган ва бу ўзгаришларнинг суръатини тавсифлайдиган ички хоссаси сифатида эътироф этилади. шундай қилиб, вақт ҳаракат билан уйғун боғланади. бэкон фикрига кўра, ҳаракат – материянинг туғма хоссаси. материя қандай абадий бўлса, ҳаракат ҳам шундай абадийдир. у ҳаракатнинг табиатдаги 19 тури ёки шаклини қайд этган: тебраниш, қаршилик, инерция, интилиш, кучланиш, ҳаёт руҳи, азобланиш ва б. бу шакллар амалда ўша даврда фанда айниқса мукаммал ўрганилган материя ҳаракати механик шаклларининг хусусиятлари бўлган. айни вақтда ф.бэкон моддий дунёнинг кўп сифатлилигини ўрганиш ва тушунтиришга ҳаракат қилган. ф.бэкон билишнинг эмпирик методи асосчиси ҳамдир. у тажрибага асосланган фанлар, кузатиш ва экспериментга алоҳида эътибор берган. билимлар манбаи ва уларнинг ҳақиқийлиги мезонларини тажрибада кўрган. билишга ташқи дунёнинг инсон онгидаги инъикоси сифатида ёндашар экан, у билишда тажриба ҳал қилувчи рол ўйнашини қайд этган. аммо файласуф билишда ақлнинг ролини ҳам инкор …
4 / 38
ади. унда материя дунёси ранг, ҳид, овоз каби хоссалардан маҳрум. т.гоббс талқинида материя гўё геометрик тус олади ва сифат жиҳатидан бир жинсли, рангсиз нарса тарзида, миқдорий катталикларнинг муайян тизими сифатида намоён бўлади. ҳаракатни у фақат механик нуқтаи назардан тушунади. макон ва вақт муаммоларини ўрганишга нисбатан гоббс материалистик нуқтаи назардан ёндашади. т.гоббс ўзининг дунё ҳақидаги фалсафий қарашларида деист сифатида иш кўради. аммо унинг асарларида атеистик хусусиятга эга бўлган фикрларга ҳам дуч келиш мумкин. масалан, у худо – инсон тасаввурининг маҳсули, деган фикрни илгари суради. «табиий ва сиёсий қонунларнинг элементлари» асарида, «фалсафа асослари» трилогияси («жисм ҳақида», «инсон ҳақида», «фуқаро ҳақида»)да, шунингдек «левиафан» асарида гоббс табиий алоқалар ва қонуниятлар ролини такрор-такрор қайд этади. бироқ, т.гоббс худони одамлар ҳаётидан бутунлай чиқармайди: унинг фикрича, худо «ҳамма нарсани кўргувчи ва ҳамма нарсани бошқарувчи», «у барча сабабларнинг биринчиси»дир. гоббс худо воқеаларнинг табиий оқимига аралашмаслигини қайд этади. ф.бэкон фалсафасининг давомчиси т.гоббс ҳам гносеологияда асосан эмпирик ва сенсуалист бўлган …
5 / 38
инг вужудга келиши, ерда ҳаётнинг ривожланиши (табиат қонунларига мувофиқ) ҳақидаги таълимотни ўз ичига олади, ҳайвонлар ва инсон танасининг тузилишини механика қонунларига бўйсинувчи мураккаб машиналар сифатида ўрганади (р.декарт асарларидан бири «ҳайвон – машина» деб аталади). декарт илгари сурган космогония ҳақидаги таълимот замирида қуёш системасининг табиий ривожланиши ғояси ётади. унинг фикрича, бу ривожланиш материя ва унинг турли жинсли зарралари ҳаракати билан белгиланади. декарт материя мустақил ижодий кучга эга деб ҳисоблайди. ҳаракатни декарт механик жараён – жисмларнинг маконда кўчиши сифатида тушунади. шундай қилиб, р.декарт ўз-ўзи билан зиддиятга киришади: у маконни жисмнинг кўламлилиги сифатида тан олади, лекин ҳаракатни жисмларнинг бошқа жисмларга нисбатан кўчиши сифатида тушунадики, бу маконни бўшлиқ сифатида тан олишни англатади. р. декартнинг билиш ҳақидаги таълимоти ҳам диққатга сазовор. р.декарт ўзининг «метод ҳақида мулоҳазалар» асарида билимлар манбаи ва уларнинг ҳақиқийлиги мезонини ташқи дунёдан эмас, балки инсон ақлидан қидириш лозим, деган хулосага келади. унинг фикрича, интеллектуал интуиция ёки соф мушоҳада – билишнинг таянч нуқтаси. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 38 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари" haqida

маъруза:ҳозирги замон фалсафаси режа 1. декартдан кантгача фалсафа 2. гегелдан ницшегача бўлган фалсафа 3.ҳозирги замон фалсафасининг ҳолати 4. феноменология 5. герменевтика 6. aналитик фалсафа янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари. xvii асрдан бошлаб табиатшунослик жадал суръатларда ривожланади. денгизларда кемаларнинг юришига эҳтиёжнинг ортиши астрономиянинг ривожланишини, шаҳарсозлик, кемасозлик, ҳарбий иш – математика ва механиканинг ривожланишини белгилайди. янги фан аввало моддий ишлаб чиқариш амалиётига: тўқимачилик саноатида машиналар ихтиро қилинишига, кўмир ва металлургия саноатида ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашувига таянади. э.торричелли ҳаво босими мавжудлигини экспериментал йўл билан аниқлади, симобли барометр ва ҳаво насосини ихтиро қилди. и.ньютон механиканин...

Bu fayl DOC formatida 38 sahifadan iborat (309,0 KB). "янги давр фалсафасининг табиий-илмий асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: янги давр фалсафасининг табиий-… DOC 38 sahifa Bepul yuklash Telegram