реле ҳимояси ва автоматика

DOC 97 sahifa 4,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 97
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги а.м.касымахунова “реле ҳимояси ва автоматика “ фанидан маърузалар матни кириш 1. фаннинг мақсади ва вазифалари реле ҳимояси энергосистеманинг ишончли ва тежамли ишлашини таъминловчи автоматиканинг бир қисми бўлиб электр системасида юзага келувчи шикастланиш ва нормал бўлмаган режимларни автоматик равишда бартараф қилиш учун хизмат қилади. реле ҳимояси ҳимояланаётган энергосистема элементининг ҳолати ва ишлаш режимларини узлуксиз назорат қилади ва уларда шикастланиш ёки нормал бўлмаган режим юзага келганда ишга тушади. энергосистемада шикастланиш ҳосил бўлганда реле ҳимояси шикастланган элементни аниқлайди ва уни системанинг шикастланмаган қисмидан шикастланиш токларини узишга мўлжалланган махсус виключателларга таъсир қилиш йўли билан ажратиб қўяди. нормал бўлмаган режим ҳосил бўлганда реле ҳимояси нормал режимни тиклаш учун зарур бўлган амалларни бажаради ёки назоратчи персоналга сигнал беради. автоматика қурилмалари системанинг нормал режимини тезлик билан автоматик равишда тиклаш учун хизмат қилади. асосий автоматика қурилмаларига автоматик қайта улаш (aқу) резервни автоматик улаш (рау) ва автоматик частотавий енгиллаштириш (аче) киради. …
2 / 97
исқа туташувлар ва фаза узилиши билан боғлиқ бўлган мураккаб шикастланишлар ҳам содир бўлиши мумкин. электр машиналари ва трансформаторларда юқорида кўрсатилган шикастланишлардан ташқари битта фаза ўрамлари орасида ҳам туташув юзага келиши мумкин. қисқа туташув натижасида электр таъминоти тизимининг нормал ишлаши бузилади. жумладан,, синхрон генераторлар, компенсаторлар ва электр двигателларнинг синхронизациядан чиқиши ва истеъмолчиларнинг ишлаш режимлари бузилиши мумкин. бундан ташқари қисқа туташув токининг иссиқлик ва динамик таъсирлари ҳам хавфли бўлиб ҳисобланади. авариянинг ривожланишига йўл қўймаслик ва шикастланиш оқибатларини камайтириш учун қисқа туташувни тезлик билан аниқлаш ва шикастланган элементни узиш зарур. айрим ҳолларда шикастланиш сониянинг улушларига тенг бўлган вақт ичида бартараф қилиниши зарур бўлади. бундай вазифани инсон бажара олмаслиги ўз-ўзидан маълум. шикастланган элементни аниқлаш ва узилиши зарур бўлган виключателга таъсир қилиш учун узишга ишловчи реле ҳимояси хизмат қилади. фанни ўрганишдан асосий мақсад релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларининг таркибий қисмлари тўғрисида маълумотларга эга бўлиш, уларни ишлатиш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдир. ушбу фанни ўрганган талабалар релели …
3 / 97
ия қурилмасида бирлаштирилган бўлади, масалан эрувчан сақлагич кўринишида. нейтрали ердан изоляцияланган ёки ёй сўндирувчи реактор орқали ерга уланган электр тармоқларида бир фазали ерга туташув қисқа туташув бўлиб ҳисобланмайди, яъни катта токларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлмайди. фазалар орасидаги кучланиш ўзгармайди ва электр таъминоти тизимининг иши бузилмайди. лекин бундай режимни нормал деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки шикастланмаган фазаларнинг ерга нисбатан кучланиши ортади ва бир фазали ерга туташувнинг кўп фазали қисқа туташувга ўтиш хавфи юзага келади. шу сабабли бир фазали ерга туташув маълум вақт давомида бартараф қилиниши зарур. ерга туташувдан реле ҳимояси асосан сигналга ишлайди. фақат айрим ҳолларда, масалан, катта қувватли генераторларда ёки тоғ-кон саноати электр таъминоти тизимларида сигналга эмас балки узишга ишлайдиган қилиб бажарилади. айрим ҳолларда электр қурилмаларининг ўта юкланиши ёки ташқи қисқа туташувлар таъсирида нормал бўлмаган режимлар юзага келиши мумкин. бу ҳолда шикастланмаган элементдан катта токлар ўтиб изоляциянинг вақтидан илгари эскиришига ва ишдан чиқишига олиб келиши мумкин. ташқи қисқа туташувлар таъсирида …
4 / 97
ўзгариши тебранувчи характерига эга бўлади. бундай ҳолларда реле ҳимояси узишга ишламаслиги керак. нормал режимни тиклаш учун айрим ҳолларда махсус аврияга қарши автоматика (ақа) қўлланилади. ақа тебранишлар юзага келганда ва турғунлик бузилганда системани синхрон ишламайдиган қисмларга бўлиб ташлайди. бундан шундай хулоса келиб чиқадики истеъмолчиларни электр энергияси билан ишончли ва узилишларсиз таъминлаш учун фақатгина реле ҳимоясининг ўзи етарли эмас. буни қуйидаги электр таъминотининг схемаси мисолида ҳам кўриш мумкин (к.1-расм). тарқатиш пунктининг (тп) шиналари одатда иккита секция кўринишда бажарилади. секция орасидаги qз виключател нормал режимда узилган бўлади. таъминлаш манбалари (тм) дан келадиган линиялар фақат ўз секцияларига уланади. тп ни таъминловчи линиялардан бири шикастланганда ва ўз реле ҳимояси ишлаб узилганда у уланган секциянинг электр таъминоти тўхтайди. электр таъминотини резервни автоматик улаш (рау) қурилмаси ёрдамида секция виключатели qз ни улаш йўли билан тиклаш мумкин. к.1-расм. тарқатиш пунктининг бир чизиқли схемаси электр таъминоти тизимларини автоматлаштириш электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнларини ишончлигини орттиради, шикастланиш юз берганда …
5 / 97
нлигини кўрсатади. қайта улаш автоматик қайта улаш (ақу) қурилмаси ёрдамида бажарилади. ҳар қандай электр таъминоти тизими элементининг шикастланиш ва узилиши, умуман, электр тизимининг ишига таъсир қилади. масалан, истеъмолчиларнинг бир қисмининг узилиши ишлаб чиқарилаётган электр энергиянинг керагидан ортиқча бўлишига ва натижада частотанинг рухсат этилмайдиган қийматларигача ортишига сабаб бўлиши мумкин. бундан ташқари, қуввати катта генераторнинг узилиши электр энергиянинг етарли бўлмаслигига ва натижада энергосистема турғунлигининг бузилишига олиб келиши мумкин. бундай жарёнлар тез амалга ошиши сабабли оператив персонал уларни бартараф қилиш ва тезликда нормал режимни тиклаш имкониятига эга эмас. бундай вазифаларни автоматик қурилмалар бажариши мумкин. масалан, частотани тиклаш вазифасини автоматик частотавий енгиллаштириш (аче) қурилмаси бажаради. к.2. реле ҳимояси ва автоматика техникасининг тараққиёти электр системасида қисқа туташув кўпчилик ҳолларда токнинг кескин ортишига олиб келади. шу сабабли дастлаб ток ҳимоялари ишлатилган. бундай ҳимоялар ҳимояланаётган элементдаги ток олдиндан белгиланган токдан ортиб кетганда ишлайдиган қилиб бажарилади. ток ҳимоясини тайёрлаш учун эрувчан сақлагичлар ёки релелардан фойдаланиш мумкин. электр қурилмаларини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 97 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"реле ҳимояси ва автоматика" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги а.м.касымахунова “реле ҳимояси ва автоматика “ фанидан маърузалар матни кириш 1. фаннинг мақсади ва вазифалари реле ҳимояси энергосистеманинг ишончли ва тежамли ишлашини таъминловчи автоматиканинг бир қисми бўлиб электр системасида юзага келувчи шикастланиш ва нормал бўлмаган режимларни автоматик равишда бартараф қилиш учун хизмат қилади. реле ҳимояси ҳимояланаётган энергосистема элементининг ҳолати ва ишлаш режимларини узлуксиз назорат қилади ва уларда шикастланиш ёки нормал бўлмаган режим юзага келганда ишга тушади. энергосистемада шикастланиш ҳосил бўлганда реле ҳимояси шикастланган элементни аниқлайди ва уни системанинг шикастланмаган қисмидан шикастланиш токларини узишга мўлжалланган махсус виключателларга таъсир қилиш йўли ...

Bu fayl DOC formatida 97 sahifadan iborat (4,2 MB). "реле ҳимояси ва автоматика"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: реле ҳимояси ва автоматика DOC 97 sahifa Bepul yuklash Telegram