суд мажлисида баҳром тўраевнинг ҳимояси

DOCX 4 sahifa 29,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
бисмиллахир рахманир рахийм !!! мен баҳром тўраев, “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари сифатида ушбу суд мажлисида қатнашаяпман, хозирги кунда жамиятда ишламайман, бўшаб кетганман... ушбу жамиятнинг ташкил топиши ва унда фаолиятим хақида айтиб ўтишимдан олдин, мен ушбу жамият, яъни “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамиятининг текширилган даври, яъни 2013 йил 1-январь кунидан 2018 йилнинг 1 апрель кунига қадар бўлган даврдаги молиявий хужалик фаолияти, ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг хисобланиши, давлат бюджетига тўлаб берилишининг қонунийлиги юзасидан тақдим этилган бухгалтерия хужжатлари асосида бўлиб ўтган 4 ойлик текшириш, яъни 2018 йил 6 апрелдан 2018 йил 6 августгача бўлган текширишда умуман қатнашмаганман, хабарим ҳам бўлмаган, текшириш юзасидан хабардор ҳам қилишмаган. текшириш бошланишидан олдин текширувчилар хизмат гувохномалари, ҳамда тафтиш ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувохномалар билан мени таништирмаган, хабар ҳам бермаган, шунингдек текшириш қарори ва тафтиш ўтказиш хақидаги буйруқ билан ҳам таништирилмаганман, асосийси мендан тилхат ҳам олишмаган. шуларни жами қилиб …
2 / 4
рма-бир тушунтириб бераман, аслида менга терговчи мендан кейин келган рахбарнинг айбловларини копия нусха қилиб, менга ҳам ўзидай айблов эълон қилган... шундай қилиб... “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти 2011 йил 22 ноябрда ташкил қилинган. сурхондарё вилояти термиз тумани хокимлиги томонидан, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инеспекциясининг 679-сонли гувохномаси билан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, хозирги кунгача ўз фаолиятини давом эттириб келаяпди. жамият низомига кўра озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланади. жамият очилган кундан бошлаб шу жамиятда директор лавозимида 2017 йил 15 августгача ишлаб келдим, ҳамда таъсисчи бўлиб ҳам кирганман, лекин менданда кўпроқ улуш яъни 70% фоиз таъсисчи “сурхон сарвари” фермер хужалиги хисобида бўлиб келган. иш фаолиятимнинг тугаши 2017 йил 14 август куни соғлигим туфайли ва бошқа айрим сабабларга кўра лавозимимни топшириб, барча иш хужжатларини тўғри холатда мендан кейинги рахбар лавозимига келган шахсга бериб жамиятдан тўлиқ чиққанман, ўз навбатида янги келган рахбар текшириб, маъсулиятни тўлиқ қабул қилиб …
3 / 4
лари бир неча бор жамиятимизда ўтказилган, катта кичик текширувлардан тортиб кординация текширувларигача бўлиб ўтган. хозирги бугунги айни дамдаги текширувлар ҳам шунга ўхшаш бир текширув бўлди. солиштирилса ягона солиқ, ижтимоий тўловлар ва бошқа асосий стандарт солиқ мажбуриятларидан камчилик ва хатолар йўқ,(шу ўринда текширувчилар далолатномасини илова қиламан, кўриб чиқишингиз мумкин, мени давримдаги солиққа берган хисоботлар билан текширишда фарқ хисоблари аниқланмаган, яъни ягона солиқ тўловларидан текширишда фарқ аниқланмаган, ягона ижтимоий тўлов 25 фоизли ажратмадан фарқ аниқланмаган, ижтимоий жамғарма 6 фоизлик ажратмадан фарқ аниқланмаган, жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқдан фарқ аниқланмаган, хуллас ҳамма солиқларни жойида тўлаганимиздан хатолар бўлмаган)... хозир эса, бугунги текширувчилар ун, касса аппарати, қишлоқ хўжалиги махсулотлари, ижарага олинган инвертар жихозларидан, ҳамда устав фондини шакллантириш учун қўйилган суммага солиқ хисоблаб берган. аслида қолган стандарт тўлаб келинадиган юқорида айтганим солиқлар ҳисоботлари ҳаммаси жойида бўлган ва улардан қўшимча суммадаги солиқлар чиқаролмаган. мен ишлаган даврда текширувчилар томонидан аниқланган бир қанча камчиликларга эътирозларим бўлиб, шулардан катта сумма …
4 / 4
блов, яъни ишлаб чиқариш хужжатларини тайёрламаганликда айблаган бўлар эди. хозир эса хужжатларни тайёрлаб, ишлаб чиқариш солиқларини тўлаб, бухгалтерия бўйича жамият ишини тўғирлаганимизни хатоликка йўйиб, айблов эълон қилиб турибди. хужжатлар қилинмаса ҳам айблов бор, хужжатлар қилинса ҳам айблов бор. хозирги холат хужжатларни қилиб, тайёрлаб қўйганимиз. қўшимча қилиб айтаман, хужжатларни сохталаштиришда айбловим бор, бу сохталаштириш бирор бир печат ясаш ёки лицензия қоғозини қалбакилаштириш ёхуд бирор далил хужжатнинг рақамларини ўзгартириш эмас. бу ўзимизнинг ўз реквизитларимизни ифода этувчи думалоқ мухримиз билан қилинган ишлаб чиқариш хужжатлари эди. мухр ўзимизники ва бу иш билан солиқ тўлаганмиз. хурматли судя ва прокурор жаноблари, ушбуларни қисман бўлсада инобатга олишингизни илтимос қилиб, навбатдаги менга йўналтирилган айблов бўйича баъзи эътирозларим бор. у ҳам бўлса касса аппаратларидаги хатоликлар учун маъсул шахс масаласидир. касса аппарат хатоликлари бўйича менга қўйилган айбловни бекор қилишингизни илтимос қилиб сўрайман. ишчи-ходим касса аппаратдаги хатоларга беэътиборлик қилгани унинг айби хисобланади ва ундан юқори бўлган шахс бунга маъсул бўлади. масалан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"суд мажлисида баҳром тўраевнинг ҳимояси" haqida

бисмиллахир рахманир рахийм !!! мен баҳром тўраев, “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамияти собиқ раҳбари сифатида ушбу суд мажлисида қатнашаяпман, хозирги кунда жамиятда ишламайман, бўшаб кетганман... ушбу жамиятнинг ташкил топиши ва унда фаолиятим хақида айтиб ўтишимдан олдин, мен ушбу жамият, яъни “марказ улгуржи чакана савдо” маъсулияти чекланган жамиятининг текширилган даври, яъни 2013 йил 1-январь кунидан 2018 йилнинг 1 апрель кунига қадар бўлган даврдаги молиявий хужалик фаолияти, ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг хисобланиши, давлат бюджетига тўлаб берилишининг қонунийлиги юзасидан тақдим этилган бухгалтерия хужжатлари асосида бўлиб ўтган 4 ойлик текшириш, яъни 2018 йил 6 апрелдан 2018 йил 6 августгача бўлган текширишда умуман қатнашмаганман, хабарим ҳам ...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (29,2 KB). "суд мажлисида баҳром тўраевнинг ҳимояси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.