солиқ имтиёзлари ва иқтисодиёт йўналиши

DOC 4 sahifa 31,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
насриддинов отабек сирожевич термиз иқтисодиёт ва сервис университети иқтисодиёт йўналиши 1 босқич магистранти мамлакатимизда солиқ имтиёзларининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари ҳар қандай давлат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши самарали солиқ сиёсати билан чамбарчас боғлиқдир. солиқ тизими нафақат давлат бюджети даромадларини таъминлаш, балки иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилади. айниқса, солиқ имтиёзлари давлат иқтисодий сиёсатида муҳим ўрин тутиб, узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасида кейинги йилларда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи амалга оширилмоқда. бу жараёнда солиқ имтиёзларининг ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. хусусан, инвестицияларни жалб қилиш, янги технологияларни жорий этиш, тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари кенг қўлланилмоқда. шу билан бирга, ушбу имтиёзларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва уни халқаро амалиёт талаблари билан уйғунлаштириш зарурати ортиб бормоқда. солиқ имтиёзлари орқали давлат иқтисодиётини рағбатлантириш бир қатор ижобий самараларга олиб келса-да, уларнинг ҳуқуқий асосларида мавжуд бўлган муаммолар ва камчиликлар …
2 / 4
хизмат қилади. республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли солиқ ислоҳотларининг натижасида аҳоли реал даромадларининг ўсиши, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашда солиқ юкини босқичма-босқич пасайтиришнинг устувор йўналиш қилиб олиниши муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. ўзбекистон республикаси иқтисодиётини таркибий жиҳатдан қайта қуришни амалга оширишда қўлланаётган воситалардан бири иқтисодиёт алоҳида тармоқлари ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш турларига солиқ имтиёзлари бериш йўли орқали рағбатлантириш ҳисобланган. мустақилликнинг илк даврларида яъни 1991–1996 йилларда хўжалик субъектлари томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш соҳасини кенгайтиришга катта эътибор қаратилган. хусусан, 1991 йилда мамлакатимизда “корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, бир қатор фаолият турларига солиқ имтиёзлари бериш кўзда тутилган. буларга янгидан ташкил қилинган корхоналар, хорижий инвестиция билан очилган корхоналар учун солиқ имтиёзлари берилиб, ушбу даврда ички бозорни ривожлантириш, корхоналарни қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш, экспортни рағбатлантиришга қаратилган эди. кейигинчалик, ушбу кўрсаткич иккита йўналишга эга бўлган …
3 / 4
ия ҳажмидаги улушига боғлиқ ҳолда белгиланди. 2008-2010 йилларда, дунё молиявий-иқтисодий инқирози шароитида экспорт қилувчи корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун инқирозга қарши чоралар дастурига мувофиқ экспортчилар учун қўшимча имтиёзлар жорий қилинди. республикамиз мустақилликка эришгач, мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш бўйича давлат сиёсати амалга оширилиб келинмоқда ва бу ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. бунга асосан мамлакатимизда экспорт қилувчи корхона ва ташкилотларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда солиқ ва божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар ҳам муҳим омил бўлмоқда. жумладан, ўзбекистон республикаси солиқ кодексининг 212-моддасида товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солиниши белгиланган. бунинг моҳияти шундан иборатки товарлар (ишлар, хизматлар)ни четга экспорт қилувчилар учун мазкур товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларнинг таркибидаги бўлган қўшилган қиймат солиғи ушбу солиқни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олиниб, бюджетга тўланадиган солиқ миқдоридан камайтирилади. ўз навбатида, солиқ сиёсатида ҳам солиқ имтиёзлари асосан инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга, илаб чиқаришни янги техник ва технологик асбоб-ускуналар билан …
4 / 4
ган қатор сабаблар мавжуд. тўғри ва самарали солиқ сиёсати мамлакатнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш, бизнес муҳитини яхшилаш ва аҳоли табақаларининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. изланишларимиз натижасида қуйидаги таклифларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 1. солиқ имтиёзларини аниқлаш ва тартибга солиш: қонунчиликдаги турли солиқ имтиёзларини аниқ белгилаш, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва фойдаланиш шартларини қисқартириш лозим. 2. солиқ сиёсати ва бизнес муҳити: солиқ имтиёзлари бизнестаги ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ёрдам беради. шунинг учун кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган имтиёзлар аниқ ва устувор бўлиши керак. 3. рақобатни рағбатлантириш: имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш ва уларнинг қўлланилишидаги рақобатни рағбатлантиришга йўналтириш, коррупцияни камайтириш учун аниқ механизмларни яратиш. 4. мониторинг ва назаорат: солиқ имтиёзларининг ижроси устидан самарали мониторинг ўтказиш, имтиёзларнинг мақсадига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш ва зарарли таъсирларни камайтириш учун тизимлар жорий этиш. бу каби чоралар, солиқ имтиёзларининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"солиқ имтиёзлари ва иқтисодиёт йўналиши" haqida

насриддинов отабек сирожевич термиз иқтисодиёт ва сервис университети иқтисодиёт йўналиши 1 босқич магистранти мамлакатимизда солиқ имтиёзларининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари ҳар қандай давлат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши самарали солиқ сиёсати билан чамбарчас боғлиқдир. солиқ тизими нафақат давлат бюджети даромадларини таъминлаш, балки иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга хизмат қилади. айниқса, солиқ имтиёзлари давлат иқтисодий сиёсатида муҳим ўрин тутиб, узоқ муддатли стратегик мақсадларга эришишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасида кейинги йилларда иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичи амалга оширилмоқда. бу жараёнда солиқ имтиёзларининг ўрн...

Bu fayl DOC formatida 4 sahifadan iborat (31,0 KB). "солиқ имтиёзлари ва иқтисодиёт йўналиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: солиқ имтиёзлари ва иқтисодиёт … DOC 4 sahifa Bepul yuklash Telegram