psixogen kasalliklar

DOC 23 стр. 159,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
мавзунинг долзарблиги: психиатрия фани факатгина яккол намоён булган рухий касалликларни урганиш билан чекланиб колмай, балки рухий касалликларга ёндош холатларни урганади психоген касалликлар (психогениялар) психоген касалликлар ( психогениялар) психиатрия фани фақатгина яққол намоён бўлган рухий касалликларни ўрганиш билан чекланиб қолмай, балки рухий касалликларга ёндош ҳолатларни ўрганади. чунки бу ҳолатлардаги симптомлар баъзи бир ички касалликларда хирургия, невропатология, акушерство ва гинекология каби соҳаларда учраши мумкин. умумий амалиёт шифокори, шифокор-мутахассис каби кичик психиатрия (невроз, психоген касалликлар, психопатия) кабилар билан дуч келиши мумкин. шунинг учун шифокор ўз вақтида бундай ҳолатларни аниқлай олиши ва психиатрга юборишдан олдин уларни даволай билиши лозим. психоген касалликларга рухиятга шикаст етказувчи омиллар таъсирида пайдо бўлган неврозлар ва реактив психозлар киради. психогениялар кичик деб аталувчи ёки чегара психиатриясига қарашлидир. кичик (чегара) психиатриясига яна психопатиялар ҳам киради. кучли рухий шикаст етиши натижасида реактив психозлар ривожланади. аввалгидек кучсизроқ аммо давомли рухий таъсуротлар неврозлар пайдо қилади. психоген касалликлар психозлардан фарқ қилиб, функционал қайтиш хусусиятига эга …
2 / 23
и, масалан, астеник ва астеник-психопатларда, заҳарланганларда (алкоголизм), узоқ вақт чарчаганларда ва уйқуси оз-етарлича ухламайдиганларда тез ва осонликча пайдо бўлади. кўпинча невроз белгилари аста-секин, камроқ холларда тўсатдан юзага чиқади. неврозлар турли ёшларда пайдо бўлса-да, 25-40 ёшдаги одамлар учун кўпинча хосдир. рухий бузилишларнинг кўп учрайдиган тури невроздир. ривожланган, тараққий этган капиталистик мамлакатларда неврозлар тахминан 5-15 % тарқалган, яъни хар учинчи одам невроздир. неврозларнинг мамлакатимизда тарқалиши ҳакида маълумотлар йўк. баъзи вилоятларда 2,0-2,5 % (н.д.лакосина,1988), о.р.чатава маълумотларига қараганда неврозлар 1000 киши ҳисобига 21,1-21,8 гача беморларда учрайди(1981). барча рухий касалликларнинг 20-22 % неврозлардир (б.д.петров, 1972; г.к.ушаков, 1978). болалар, эркаклар ва аёллар невроз билан баб-баравар даражада касалланадилар. неврозлар реактив психозлардан фаркли ўларок ўрганиш иникос фаолиятининг бузилишига, рухий фаолиятнинг қўпол бузилишига олиб келмаса-да, беморларнинг хаётий вазиятларга мослашуви ўзгаради. беморлар ўз касалликларига тўғри ва танқидий қарай оладилар, онги сақланиб қолади ва ўз-ўзини бошқара оладилар. этиология ва патогенези. неврознинг келиб чиқишида юқорида кўрсатилгандек рухий шикастланиш асосий сабаб ҳисобланади. тўсатдан …
3 / 23
кўпгина муаллифларнинг ишларида етим қолишлик, ота-онадан ажраб қолиш, нохуш ҳолатлар, кечинмалар, болаликда кўп дард тортганлик, шифохоналарда узоқ муддат давоганлик болаларда невроз пайдо бўлишига олиб келади деб кўрсатилади. невроз ҳосил бўлишида кўпрок патогенетик аҳамияти бўлган, ўзига хос воқеа сифатида келажакка ноаниқлик хавф туғдираётган ёки қарама – қарши рухдаги қарор қабул қилиш муҳим ўрин тутади. патоген аҳамиятга шу индивидуум учун қийин ва хал этиб бўлмайдиган ҳолат (иккиланиш ҳолати) пайдо бўлиши исботланган. шундай холатга мисол бўлиб ўзига ёқмайдиган мажбурий иш фаолияти, доимий оилавий жанжал хизмат қилади. кўпгина муаллифларнинг ишларида етим қолишлик, ота – онадан ажраб қолиш, нохуш ҳолатлар, кечинмалар, болаликда кўп дард тортганлик, шифохоналарда узоқ вақт даволанган болаларда невроз пайдо бўлишига олиб келади деб кўрсатилади. ҳозирги вақтда рухий жароҳатнинг неврозлари шикастланишдаги кўпчилик томонидан тан олинган бўлсада, бу фикр турли илмий мактабларнинг намоёндалари томонидан турлича баҳоланади. олимлар фикрининг ҳар хил бўлиши бежиз эмас, албатта. чунки рухий шикаст етказувчи вазият ҳар бир ҳолатда турлича бўлиши …
4 / 23
жароҳат ва ҳодисалар билан боғлик яширин комплекслар билан боғланишга асосланади. бошка олимларнинг конституционал таълимоти бўйича невротик бузилишларнинг келиб чиқишида наслий мойиллик асосий ўрин тутади, психоген шикастланиш ёрдамчи аҳамиятга эга дейилади. ҳозирги вақтда бу дунёқараш чегара харакатларини текширишнинг кенгайиши билан шахснинг автономлиги ташқи муҳит таъсирига берилмайди деган тушунча ўз аҳамиятини йўқотди. ҳозирги етакчи йўналиш невротик ҳолатининг шаклланишида бир қатор омиллар иштирок этади деб ҳисоблайди, шулардан энг зарурийлари шахснинг тузилмаси ва наслий мойиллиги ҳисобланади. п.б.ганнушкин (1933) кўпгина невротик ҳолатларнинг вужудга келиши вазиятини, таъсирини ва ривожланишини тасвирлаб, келиб чиқиши рухан бўлса –да, кўпгина ҳолларда у рухияти шикаста шахсларда пайдо бўлади, дейди в.а.гиляревский (1973), неврозларда рухий шикастланишга алоҳида эътибор қилиб, шахснинг тузилишида ўзгаришлар бузилиши шартлигини таъкидлайди. рухий шикаст кўпинча биринчи туртки аҳамиятини касб этади. д.ж.бирд (1869) неврастенияни дастлабки марта, уни тез ўсаётган цивилизация билан боғлайди ва нерв системаси хаёт талаб қиладиган суръатга дош беролмайди ва чарчайди дейди. п.д.мобирус (1906) неврастенияда конституционал омил асосий аҳамиятга …
5 / 23
инг бузилган ва купайтирилган холда намоён булиши деб карайди. е.к.краснушкин (1929) истерик реакция сабаблари рухий – биологик қатламларда етакчи омил деб ҳисоблайди. э.крепилин (1915) истерия учун ҳис – ҳаяжон, рухий ва соматик фаолиятнинг фаолиятнинг барча жабҳаларга ёпилиши характерли деб ҳисоблайди ва улар касаллик белгиларига айланадилар ва ҳаяжон тўлкини омилларининг бузилган ва кўпайтирилган ҳолда намоён бўлиши деб қарайди. унинг фикрича ҳар бир одамда кучли ҳаяжонланганда овоз йўқолиб колиши, оёғи қийшайиб қолиши мумкин ва хоказо. истерик шахсларда бутун хаётий фаолияти лабил – беқарор бўлгани учун бу бузилишлар жуда арзимаган сабаблар билан келиб чикиши ва осонгина ўрнашиб олиши мумкин. э.крепилин рухий фаолиятнинг бу алоҳида реакцияларини ҳимоя мослашувининг инстиктив шаклларидан деб ҳисоблайди. к.бангоффер (1921) хоҳиш назариясини таклиф қилган бўлиб, истерик бузилишларда ҳамма вақт сунъий равишда намойишкорона кечинмаларни баён этувчи касал хоҳиши сезилади. клиник кузатишлар истерик бузилишлар шахсни у кўтара олмайдиган ҳолатда унинг ҳимояси ҳисобланади. бу на шу билан исботланадики, врач истерик соматик бузилишлар яққол …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "psixogen kasalliklar"

мавзунинг долзарблиги: психиатрия фани факатгина яккол намоён булган рухий касалликларни урганиш билан чекланиб колмай, балки рухий касалликларга ёндош холатларни урганади психоген касалликлар (психогениялар) психоген касалликлар ( психогениялар) психиатрия фани фақатгина яққол намоён бўлган рухий касалликларни ўрганиш билан чекланиб қолмай, балки рухий касалликларга ёндош ҳолатларни ўрганади. чунки бу ҳолатлардаги симптомлар баъзи бир ички касалликларда хирургия, невропатология, акушерство ва гинекология каби соҳаларда учраши мумкин. умумий амалиёт шифокори, шифокор-мутахассис каби кичик психиатрия (невроз, психоген касалликлар, психопатия) кабилар билан дуч келиши мумкин. шунинг учун шифокор ўз вақтида бундай ҳолатларни аниқлай олиши ва психиатрга юборишдан олдин уларни даволай билиши ло...

Этот файл содержит 23 стр. в формате DOC (159,0 КБ). Чтобы скачать "psixogen kasalliklar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: psixogen kasalliklar DOC 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram