реактив психозлар ҳақида

DOC 20 pages 197.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
реактив психозлар ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси реактив психозлар (тиббиёт институти магистр талабалари ва клиник ординаторлар учун ўқув- услубий қўлланма) андижон реактив психозлар реактив психоз – рухий жароҳатга ёки кўнгилсиз ходисага жавобан вужудга келадиган психотик поғонадаги патологик жараён. реактив психозлар психоген асаб бузилган холатларга нисбатан қисқароқ, аломатлар оғирроқ, психомотор ва эффектив бузилишларнинг кучлилиги, васваса галлюцинациялар, қўпол истерик бузилишлар, онгнинг бузилиши (диссоциатив реакциялар) билан тавсифланади. шу билан бирга реактив психозларга аломатларнинг қайтарувчанлиги хос бўлади. қисқача тарихий шарҳлар реактив психозларнинг ўрганиш манбаси истерияни ёзилиши билан чамбарчасдир. кейинчалик реактив психозлар эндоген психозлар гуруҳига киритилиб, оғир рухий кечинмалар ва безовталанишдан сўнг келиб чиқадиган меланхолиянинг алоҳида шакллари фарқланиб, клиникасида кечинмалар жароҳати ўз аксини топган эди. кейинчалик психоген бузилишлар тўғрисида кўплаб маълумотлар пайдо бўла бошлади. масалан 1904 – 1905 йилларда рус – япон уруши вақтида психиатрлар психоген бузилишларнинг алоҳида гуруҳига диққатларини жалб қилдилар, бу бузилиш …
2 / 20
жароҳатлар ва уларнинг пайдо бўлиши етакчи рол ўйнашини яна бир бор исботладилар. шундан келиб чиқиб фақат олдин ёзилган истерик психозлар ўз ичига оладиган психоген касаликнинг кенг маълум бўлган синфланиши ишлаб чиқилди. в.м.бехтерев (1915) истерик меланхолия, истерик қотиб қолиш ва истерик галлюцинатор васваса турларини ажратди. кейинчалик параноя шаклидан психоген васваса хосил киладиган ҳолат таърифланади. п.б.ганнушкин (1904) ва caupp (1910) қамоқдаги одамларда психоген рухий бузилишлар яъни параноид холатлар келиб чиқиши ва оқибати яхши тугашини биринчилардан бўлиб айтиб ўтдилар. k. laspers (1940) психоген касалликни мустақил нозологик шаклини амалга оширди ва реактив психоз концепцияси шахс учун «кўтара олмайдиган» реал бўлган шахс зиддиятларидан келиб чиқишини фарқлади. булар фожиали воқеалар, қамоқ жазоси, харбий ҳолатлар, ватанни қумсаш. k.laspersнинг бу касалликлар клинико – диагностик белгилари (патологик реакциялар пайдо бўладиган рухий жароҳат билан боғлиқлиги, касаллик клиникасида рухий жарохат акс этиши, руҳий травма бартараф қилинганда соғайиб кетиш) шу кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмади. хх аср бошига келиб, реактив психоз – …
3 / 20
лиш, табиий офат, харбий холат, ҳибс, хизматдаги келишмовчилик ва бошқалар. реактив холатларнинг юзага келишида асосан икки негиз: биринчидан, рухий таъсирларнинг кучи ва маъноси бўлса, иккинчидан, бу сабаблар таъсир этадиган «негиз», яъни бош мия холати муҳим аҳамиятга эга бўлади. бундай холатлар кўпинча психопатик шахсларда, мия шикастланганда, оғир соматик касалликларда тезда пайдо бўлади. ўсмирлар ва қариялар ташқи руҳий таъсиротларга чидамсиз бўлади. реактив психозлар - оғир руҳий жароҳат ёки ноқулай вазиятлар учун патологик реакция кўринишдаги руҳий бузилишлардир. неврозлардан фарқли ўларок (булар ҳам психоген холатлар деб қаралади), реактив психозларда озми ёки кўпми руҳиятни жиддийгина психомотор, аффектив, галлюцинатор васвасалар, истерик реакциялар, кўпинча онгнинг бузилишлари кузатилади. реактив психоз холатидаги касалларнинг ўз холатини танқидий баҳолаши йўқолади, ўзининг қилиқларини билмай қолади. шунга қарамасдан реактив психозларда (психоген касалликлар - неврозлар орасида) аломатларнинг қайтиши кузатилади. реактив психозларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари яқин одамларининг оламдан ўтиши, сексуал можаролар ва хизмат жойларидаги турли жанжаллардир. рухий жароҳат тугаши билан одатда улар ўтиб кетади …
4 / 20
ўринишига (гиперкинетик шакл) ёки тормозланиш (гипоастетик шакл) кўринишига эга бўлиши мумкин. реактив психозларнинг патогенези асосида бош миядаги қўзғалиш ва секинлашиш (тормозланиш) жараёнлари мувозанатининг ва «пўстлоқ ва пўстлоқ ости» системасининг бузилиши ётади. реактив психозлар - оғир руҳий жароҳат ёки ноқулай вазиятлар учун патологик реакция кўринишдаги руҳий бузилишлардир. неврозлардан фарқли ўлароқ (булар ҳам психоген ҳолатлар деб қаралади), реактив психозларда озми ёки кўпми руҳиятни жиддийгина психомотор, аффектив, галлюцинатор васвасалар, истерик реакциялар, кўпинча онгнинг бузилишлари кузатилади. реактив психоз ҳолатидаги касалларнинг ўз холатини танқидий баҳолаши йўқолади, ўзининг қилиқларини билмай қолади. шунга қарамасдан реактив психозларда (психоген касалликлар - неврозлар орасида) аломатларнинг қайтиши кузатилади. реактив психозларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари яқин одамларининг оламдан ўтиши, сексуал можаролар ва хизмат жойларидаги турли жанжаллардир. рухий жароҳат тугаши билан одатда улар ўтиб кетади (ясперс учлиги). бу психозларнинг ривожланиш шахснинг конституционал тузилишига (психопатларда), бошидан кечирган касалликларга, ёшига (ўсмирларда, қарияларда), ақлий ривожига (ақли пастрокларда) боғлиқдир. аммо, мутлако соғлом одамда ҳам ривож топиш мумкин. …
5 / 20
олатлар реакцияси). аффектоген – шок реакциялари тўсатдан содир бўлган, ўта кучли кучли важохатдан (жанговор холат, зилзила, сув тошқини ва х.к.) юзага келади. психомотор бузилишларга кўра аффектив – шок реакцияларининг гипер ва гипокитетик турлари ажратилади. гиперкинетик турида беморлар мақсад йўналишини йўқотиб, ваҳима ва қўрқув кучайиши билан хаотик кўзғалиш, беъмани харакатлар қиладилар, бетоқат, сабрсиз бўлиб, айнан турган жойларини нотўғри талқин этадилар. харакатли кўзғалиш 15 – 25 дақақадан сўнг тўхтайди. гипокинетик турдаги реакцияларда бемор бутунлай бехаракат қотиб қолиши ва гапира олмаслиги (мутизм) мумкин (аффектив ступор). бемор қурқув бошланган вақтда қандай холатда, қаерда турган бўлса, шу ерда тўхтаб қолади, атрофдаги нарсаларга бефарқ қараб, уларда қатаншмайди, бир нуқтага қараб туради. ступор бир неча соатдан 2 – 3 хафта давомида астения кузатилади. патологик аффект – кучли эмоционал ҳаяжон бўлиб, у жадал даражага эга бўлган, бирданига таъсир қилган руҳий шикастга жавобан юзага келади. бу холат беморнинг бутунлай онгининг ўша шикастловчига қаратилганлиги ва кейинчалик кучли ҳаяжон пайдо бўлиши …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "реактив психозлар ҳақида"

реактив психозлар ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси реактив психозлар (тиббиёт институти магистр талабалари ва клиник ординаторлар учун ўқув- услубий қўлланма) андижон реактив психозлар реактив психоз – рухий жароҳатга ёки кўнгилсиз ходисага жавобан вужудга келадиган психотик поғонадаги патологик жараён. реактив психозлар психоген асаб бузилган холатларга нисбатан қисқароқ, аломатлар оғирроқ, психомотор ва эффектив бузилишларнинг кучлилиги, васваса галлюцинациялар, қўпол истерик бузилишлар, онгнинг бузилиши (диссоциатив реакциялар) билан тавсифланади. шу билан бирга реактив психозларга аломатларнинг қайтарувчанлиги хос бўлади. қисқача тарихий шарҳлар реактив психозларнинг ўрганиш ма...

This file contains 20 pages in DOC format (197.5 KB). To download "реактив психозлар ҳақида", click the Telegram button on the left.

Tags: реактив психозлар ҳақида DOC 20 pages Free download Telegram