psixiatriyadan amaliy ko‘nikmalar

DOCX 28 sahifa 113,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси психиатриядан амалий кўникмалар (тиббиёт институти магистр талабалари ва клиник ординаторлар учун ўқув- услубий қўлланма) андижон психиатрияда текшириш усуллари. психиатрияда мурожаат қилиб келган беморларни текшириш ва ташхис қўйишда иккита усулга таянилади. ташхис қўйишда аввалги қадам сухбат ва кузатиш бўлса, иккинчи қадамда зарур бўлган ҳоларда параклиник усул ёрдамида текширилади. 1. клиник текшириш усули руҳий касаллик ташхисини қуйишда асосий усуллардан бири бўлиб хизмат қилади. текшириш таркибига бемор тўғрисидаги паспорт маълумотлари, беморнинг шикоятлари, мазкур касаллик анамнези, соматик ва неврологик текширув, руҳий ҳолат текшируви ва ёр-биродарларини ҳам мазкур касаллик ҳақида сўраб суриштириш лозимдир. 2. беморнинг эслаб қолиш кобилияти, фикрлаш қобилияти сустлашганда, алаҳлаганда, диссимуляция ҳолатида бемор касаллик тўғрисида аниқ ва тамомила етарли маълумотлар (субъектив анамнез) бера олмайди. 3. баъзи ҳолларда бемор қариндош-уруғлардаги (шажарасидаги) руҳий касалликлар ҳақида, болалик давридаги бирор бир аҳамиятга эга бўлган ҳолларни, бош мия жароҳатлари, тутқаноқ тутиш, эс-ҳушини …
2 / 28
и қўринишларида қўлланилади. фаолловчи хоссага эга, ланжлик, тормозланиш, бепарволик келтириб чиқармайди. 1/3 беморларда пароксизмал экстрапирамид ўзгаришларни келтириб чиқаради. кунига 1,5—3 мг дан 20—30 гача тавсия этилади. 3. модитен-депо (фторфеназин-депо, модекат) — кенг танилган модда. ампулада 1 мл дан 2,5% ли ёғли эритма кўринишида чиқарилади. галлюцинатор алаҳлаш аломатларида антипсихотли таъсир кўрсатади ҳамда енгил фаолловчи таъсир беради ва беморлар хулқини тартибга солади. ўзоқ муддат таъсир қиладиган психотроп моддалар қўллаш керак бўлган шизофрениянинг сурункали кўринишларида ишлатилади. 1—2 мл дан мушакка юбориб, микдорини секин-аста 10—14 кунда бир марта орттирилади. рухий беморларда рейхардт симптомини текшириш психиатрияда рейхардт симптоми текширилувчи беморларда галлюцинацияга тайёргарлик борлиги аниқлаш мақсадида ўтказилади. 1. беморни қўлига ҳеч нарса ёзилмаган тоза қоғоз (варақ) берилади. 2. ушбу қоғоздаги ёзувни ўқиб беринг дейилади. 3. беморга текшириш самараси юқори бўлиши учун бериладиган савол буйруқ оҳангида бўлишини таъминланади. 4. беморда галлюцинацияга тайёргарлик бор ёки йўқлигини аниқлаб олинади. 5. агар галлюцинацияга тайёргарлик мавжуд бўлса, актив даволаш тартибига ўтказилади. …
3 / 28
кўз олмаси босилади. 2. кўраётган нарсаси сўралади. 3. беморга текшириш самараси юқори бўлиши учун бериладиган савол буйруқ оҳангида бўлишини таъминланади. 4. беморда галлюцинацияга тайёргарлик бор ёки йўқлигини аниқлаб олинади. 5. агар галлюцинацияга тайёргарлик мавжуд бўлса, актив даволаш тартибига ўтказилади. мания ва эйфория ҳолатларини қиёсий ташхислаш. мания ва эйфория ҳиссиёт бузилишларининг гипертимик патологиялар туркумига киради.мания ва эйфорияни ташхисий белгилари қуйидагилар: 1. мания – кайфиятнинг ноадекват кўтарилиши, ҳаракат фаолиятни темп бўйича тезлашиши. 2. мания маниакал синдромнинг учлигининг асосий симптоми ҳисобланади. 3. реккурент шизофренияда, прогрессив параличда, циркуляр психозда, мдпда учрайди. 4. эйфория – бу рухий ва жисмоний комфортли атроф мухитдагиларга бефарқ бўлган ҳолда ноадекват кўтаринки кайфият. 5. бу ҳолатда бемор атроф дунёдаги ҳамма нарсаларни кўтаринки кайфият билан идрок қилади атроф дунёни пушти рангда, гўзаллашган ҳолда кўради. 6. эйфория қуйидаги касалликларда учрайди: алкоголизм, наркомания, токсикомания, бошнинг пешона қисмида ўсма бўлганда, прогрессив параличда, қарилик ақлий заифликда учрайди. васвасали синдромни даволаш усуллари васваса тафаккур доирасининг патологияси …
4 / 28
афрен синдромни даволаш усуллари парафрен синдроми тафаккур доирасининг патологияси ҳисобланади. 1. парафрен синдром- таъкиб, таъсир килиш, фантастик характердаги улугворлик, буюклик васваса гоялари, сохта галлюцинациялар, рухий автоматизм, баъзан фантастик конфабуляциялар билан биргаликда ўз аксини топади. 2. бунда даволашни амалий кўникмада ўзлаштириш учун талабаларга қадамма – қадам қуйидагича тартибда олиб борилади. 3.трифтазин (стелазин, трифлуоперазин) — ёрқин антипсихотик таъсир кўрсатиб 40 мг гача микдорда фаолловчи ва 40—60 мг да эса тормозловчи эффект беради. 4. параноял, парафрен, кататоник синдромларда ва руҳий автоматизмларда қўлланилади. 5. бошланғич микдори 5—10 мг, юқориси 60—80 мг. кататоник қўзғалишни даволаш усуллари кататоник қўзғалиш – паратимия (мимиканинг диссоциация) кузатилади,яъни юз кўриниши аффект характерига мос келмайди. хиссийнинг иккиланиши, инкогеренция, вербигерация, шперрунг, эхолалия, эхопраксия, актив негативизм кузатилади. қўзғолиш беъмани, импульсив, сабабсиз бўлади. маъносини аниқлаш қийин.бунда даволашни амалий кўникмада ўзлаштириш учун талабаларга қадамма – қадам қуйидагича тартибда олиб борилади. 1. мажептил– таб. 0,001 ва 0,01 мг;0,4 мг томчиларда. 2. лепонекс амп. 2 мл 2,5% …
5 / 28
б юбориши чуқур уйқуга олиб келади шунинг учун беморнинг ташқи қиёфасини ҳаракатларини диққат билан кузатиб бориш зарур, унга қиска-қиска саволлар бериб туриш керак. 6. беморнинг кўзларини очиши ёки мимикасини ҳаракатини кучайши,юзи окариши ёки кизариши терлаб кетиш каби вегетатив реакциялар барбамил юборишни тўхтатишга сигнал беради. 7. беморларни амитал кофеинли кузгатиш ёрдамида овкатлантириш суткасига 1-2марта узок вакт (хафталар) давомида бир ўзи овқатланиш хоҳиши пайдо бўлгунча давом эттирилади. маниакал қўзғалишни даволаш усуллари нормотимиклар кейинги вақтда руҳий даволашда литий тузларини қўллаш натижасида кенг тарқалди. 1. улар маниакал ҳолатни, асосан классик манияларнидаволаш учун ишлатилади. 2. даволаш таъсири одатда бир ҳафтадан сўнг юзага келади, бу хоссаси нейролептикларга ўхшаб тормозланиш хоссасига боғлик бўлади, аксинча, маниакал ҳолатнинг ўзи пасайиши оқибатигабоғлик бўлиб, беморнинг кайфияти секин-аста яхшиланади, фикрлаш қобилияти тикланади. 3. литийнинг бу хоссалари уларни нормотимиклар номини олишга хос бўлди. бу модда маниакал-депрессив психоз фазаларининг қайталаиишида яхши фойда беради. 4. депрессив ҳолларда бирмунча камроқ даволаш эффектини беради. шизофрения, тутқаноқ, органик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"psixiatriyadan amaliy ko‘nikmalar" haqida

ўзбекистон соғликни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси психиатриядан амалий кўникмалар (тиббиёт институти магистр талабалари ва клиник ординаторлар учун ўқув- услубий қўлланма) андижон психиатрияда текшириш усуллари. психиатрияда мурожаат қилиб келган беморларни текшириш ва ташхис қўйишда иккита усулга таянилади. ташхис қўйишда аввалги қадам сухбат ва кузатиш бўлса, иккинчи қадамда зарур бўлган ҳоларда параклиник усул ёрдамида текширилади. 1. клиник текшириш усули руҳий касаллик ташхисини қуйишда асосий усуллардан бири бўлиб хизмат қилади. текшириш таркибига бемор тўғрисидаги паспорт маълумотлари, беморнинг шикоятлари, мазкур касаллик анамнези, соматик ва неврологик текширув, руҳий ҳолат текшируви ва ёр...

Bu fayl DOCX formatida 28 sahifadan iborat (113,7 KB). "psixiatriyadan amaliy ko‘nikmalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: psixiatriyadan amaliy ko‘nikmal… DOCX 28 sahifa Bepul yuklash Telegram