невроз ва унинг юзага чиқиш сабаблари ва оқибатлари

PPTX 742,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1461230239_62272.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 невроз ва унинг юзага чиқиш сабаблари ва оқибатлари www.arxiv.uz режа: невроз хакида тушунча невроз аломатлари фобия www.arxiv.uz неврозлар невроз сўзини фанга биринчи бўлиб шотланд шифокори келлен 1776-йилда олиб кирган. невроз — бу марказий асаб тизимининг функционал касаллиги ҳисобланади. неврозларнинг келиб чиқиш сабаблари кўп ва турли-туман бўлиб, марказий асаб тизимига ҳар хил стрессларнинг таъсири натижасида пайдо бўлади. www.arxiv.uz ҳозирги пайтда ахборотнинг кўплиги ва одамларнинг кам ҳаракат қилиши натижасида, руҳий жароҳатларнинг кўплиги ирсий ва генетик мойилликлар, тез-тез касалликка чалиниб туриш, ҳар хил ваҳимали, қўрқинчли видеофилмларни кўриш неврозларга олиб келади. бундан ташқари, оилада, уйда ва ишхонадаги стресс ҳолатлар, жанжаллар ва сурункали ошқозон — ичак касалликлари, юрак қонтомир касалликлари ҳамда алкоголизм таъсири натижасида ҳам келиб чиқади. неврозларда бош мия пўстлоғи ва пўстлоқ ости тугунларининг фаолияти бузилади. www.arxiv.uz неврозларнинг қуйидаги аломатлари бор: 1.aстеник аломат — асаб ва руҳиятнинг заифлашуви, толиқиши. жуда кўп касалликлардан кейин ва соғлом одамлар чарчаганда, толиққанда астеник аломат …
2
ўрқиш, лиссофобия — руҳий касал бўлиб қолишдан қўрқиш, гипсофобия — баландликдан қўрқиш, кансерофобия — рак касаллигидан қўрқиш, клаустрофобия — ёпиқ иморатлардан қўрқиш, агорафобия — очиқ жойлардан қўрқиш. www.arxiv.uz 4.ипохондрик аломат—бунда беморлар ўз соғлиғига нисбатан ортиқча қайғурадилар ва кўп ўйлайдилар. ипохондрик аломат руҳий касалликларда кўп учрайди ва фобиялар билан бирга кечади. ипохондрик аломатда беморлар танасида увишиш, ёқимсиз ҳис-туйғулар ва оғриқлар бўлиб туради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz 5.невротик депрессия аломати —бунда беморлар ташқи воқеаларга бефарқ, лоқайд бўлиб қоладилар. беморларнинг кайфияти бузилган, иштаҳаси йўқолган ва уйқуси бузилган бўлади. беморлар бир ўзи ёлғиз қолишга интилади. невротик депрессияда беморлар ўзини қўлга олади, истериядаги сингари ҳаракатлар қилмайди. www.arxiv.uz маълумки, ота-боболаримиз меҳнат фаолиятларининг кўпини жисмоний ҳаракатда ўтказганлар. ҳозир эса кишилар орасида кам-ҳаракатликка мойиллик кун сайин ортиб бормоқда. жисмоний меҳнатнинг камайиб кетиши мушакларнинг кам-ҳаракатлигига (гипокинезияга), яъни мушаклар "очлигига" олиб келади. маълумки, мушаклар ҳаракати турли тана аъзоларининг, жумладан, асаб фаолиятининг нормал ишлашини таъминлаб турувчи омиллардан биридир. www.arxiv.uz кишининг асаб фаолиятига салбий …
3
заифлашуви натижасида ривожланади. жисмоний ва ақлий жиҳатдан қаттиқ чарчаш, бирорта инфекция (грипп, ангина ва бошқалар), ички органларнинг узоқ вақт касалланиши (томирларнинг бузилиши, овқат ҳазм қилиш органларининг касалланиши) неврозларнинг ривожланишига сабаб бўлиб, ёшга алоқадор ҳар хил касалликлар ҳам асаб тизимининг заифлашувига олиб келади. www.arxiv.uz одамнинг шахсий, оилавий ва ижтимоий ҳаётида унинг руҳиятига етадиган ҳар хил шикастлар кўпинча невроз касалликларининг вужудга келишида рол ўйнайдиган иккинчи омилдир. бунда теварак-атрофдаги одамларнинг муносабати ғоят муҳим аҳамиятга эга. асаб тизими заифлашган киши ҳар хил танбеҳларни ўзига жуда қаттиқ олади, бундай танбеҳлардан у жуда эзилади. дил оғриши, ранжиш асаб тизими заифлашгани, ҳолдан тойганининг биринчи белгилари ҳисобланади. www.arxiv.uz масалан, ўтмишда бошдан кечирилган эмоционал ҳаяжон кўп йиллардан кейин, асаб тизими заифлашган пайтда қўрқув, ваҳима типидаги миядан кетмайдиган неврознинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. ёки неврастения "асаб заифлиги" бор бемор ҳамиша зўриққан ҳолатда бўлади. ниҳоятда жўн одатдаги шароитларда ҳам зўриқиш ва ваҳима кучайиб кетади ҳамда бундай беморларнинг ўз хатти-ҳаракатини идора …
4
а, асаб жараёнларининг патологик жиҳатдан қийин ҳаракатланиши миядан кетмайдиган ҳолатлар неврозининг негизи бўлиб хизмат қилади. шунинг натижасида ҳам миядан кетмайдиган ҳолат иродага бўйсунмайди, бинобарин, бемор ўз касаллигига қарши кураша олмайди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz организмнинг умумий заифлашуви шу неврознинг ривожланишига алоҳида шароит яратади. миядан кетмайдиган ҳолатлар тўйиб ухламаганда, организмда ҳар хил физиологик ўзгаришлар бўлганда (ҳайз кўрган пайтда, климакс даврида ва ҳоказо) кучайиб кетади. www.arxiv.uz олимларнинг фикрича, невроз касалликларини фақат руҳий шикастларгина келтириб чиқармайди. невротик бузилишлар деярли кўпинча климактерлик климакс қайта ўзгаришлар туфайли келиб чиқади. баъзи вақтда климакс турли бузилишларга, хусусан, асаб-руҳият доирасидаги бузилишларга сабаб бўлиши кузатилган. ваҳима, қўрқув, тажанглик, тушкунлик безовта қилади. www.arxiv.uz юқорида баён этилган невротик аломатларнинг пайдо бўлишига касалликлар, ёлғизлик, истиқболсизлик, яқинлашиб келаётган қарилик, ўлимдан қочиб қутулиб бўлмаслик тўғрисидаги нохуш фикрлар, турли кечинмалар сабабчидир. бунинг устига-устак кўпчилик кишилар ташқи қиёфаси (бўйин ва юз терисидаги ҳар хил нуқсонли доғлар, сочнинг оқариб, тўкилиб бориши ва бошқалар), шунингдек, жинсий ҳаётнинг ўзгаришига жуда қаттиқ …
5
лим ва шифокорларнинг фикрларича, фобиялар кўпчилик руҳий касалликлар (жумладан, шизофрения)да бошланғич белги, неврозлар ҳамда психостениянинг асосий белгиси ҳисобланади. қўрқув ва ваҳима ҳисси бемор сезги ва хатти-ҳаракатларида кўринади. фобия кишиларда турли шаклларда намоён бўлади. www.arxiv.uz фобофобия қўрқув пайдо бўлишидан доимо ҳадиксираб ёки қўрқиб юриш, кардиофобия юрак тўхтаб қолишидан ваҳимага тушиш, айхмофобия пичоқ, қайчи, тўғноғич ва бошқа ўткир асбоблардан (худди танасига қадаладигандек) қўрқиш, нозофобия бирор касаллик билан оғриш ёки уни юқтиришдан қўрқиш, танатофобия ўлимдан ваҳималаниш, клаустофобия одам кўп тўпланган жойлар ва транспортда юришдан қўрқиш, монофобия ёлғизликдан қўрқиш, гидрофобия сувдан чўчиш (қутуриш касаллигининг аломатаридан бири), эрейтофобия қизариб кетиш, уялиш ва ҳоказолар. www.arxiv.uz фобияда бемор доим кўнгли ғаш, паришон-хотир бўлиб, тушкунликка тушади. кўпинча ваҳима, қўрқув таъсирида ўзини ҳимоя қилаётгандек бемаъни хатти-ҳаракатлар (масалан, юқумли касаллик юқмаслиги учун ўзини ҳаддан зиёд озода тутиш, вақти-бевақт ювинавериш ва бошқалар)га одатланади. қаттиқ чарчаш, қўрқиш ёки бахтсиз ҳодисалар натижасида соғлом кишиларда ҳам баъзан вақтинчалик фобиялар юзага келади. масалан, француз императори …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"невроз ва унинг юзага чиқиш сабаблари ва оқибатлари" haqida

1461230239_62272.pptx /docprops/thumbnail.jpeg слайд 1 невроз ва унинг юзага чиқиш сабаблари ва оқибатлари www.arxiv.uz режа: невроз хакида тушунча невроз аломатлари фобия www.arxiv.uz неврозлар невроз сўзини фанга биринчи бўлиб шотланд шифокори келлен 1776-йилда олиб кирган. невроз — бу марказий асаб тизимининг функционал касаллиги ҳисобланади. неврозларнинг келиб чиқиш сабаблари кўп ва турли-туман бўлиб, марказий асаб тизимига ҳар хил стрессларнинг таъсири натижасида пайдо бўлади. www.arxiv.uz ҳозирги пайтда ахборотнинг кўплиги ва одамларнинг кам ҳаракат қилиши натижасида, руҳий жароҳатларнинг кўплиги ирсий ва генетик мойилликлар, тез-тез касалликка чалиниб туриш, ҳар хил ваҳимали, қўрқинчли видеофилмларни кўриш неврозларга олиб келади. бундан ташқари, оилада, уйда ва ишхонадаги стресс ҳ...

PPTX format, 742,5 KB. "невроз ва унинг юзага чиқиш сабаблари ва оқибатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.