биоэтика

DOC 199 стр. 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 199
биоэтика i боб. биоэтиканинг юзага келиш шарт-шароитлари 1.1. биоэтика амалий этика сифатида ахлоқ инсоннинг хулқ-атворини ва одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи дастлабки механизмлардан биридир. ахлоқ алоҳида фан – этика ўрганадиган соҳани ташкил этади. мазкур фанга буюк юнон файласуфи аристотель (арасту) асос солган. одамлар жамоасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб бориши натижасида у ёки бу ахлоқ нормалари, қоидаларини инсоннинг кундалик ҳаётидаги реал соҳаларга татбиқан муайянлаштириш эҳтиёжи туғилди. шу тариқа этика соҳасида амалий тадқиқотлар пайдо бўла бошлади, амалий этиканинг турли йўналишлари: сиёсий этика, журналист этикаси, бизнес этикаси ва ҳ.к. шаклланди. этиканинг эски муаммоларини янгидан тадқиққилиш, ҳаёт (унинг пайдо бўлиши, уни қувватлаш ва узайтириш) ва ўлим билан боғлиқ кўпгина анъанавий муаммоларни қайта кўришга қаттиқ эҳтиёж туғилди. ҳозирги замон амалий этикаси мана шу масалалар билан шуғулланади. бугунги кунда амалий этика касалхоналар ва туғруқхоналарга, бизнес ва сиёсат соҳаларига кириб келмоқда, табиатга муносабат, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, очликка қарши кураш муаммолари билан бевосита шуғулланмоқда. этика айнан амалий муаммолар …
2 / 199
нг кучайиши. мазкур муаммо ноанънавий ечимлар топишни талаб қилади. янги муаммолар, муаммоларнинг янги кўлами янгича ечимларни тақозо этади. амалий этика, сўзнинг кенг маъносида, этика тушунчалари ва назарияларини муайян, мураккаб ва кўпинча жуда драматик вазиятларга татбиқ этиш демакдир. унга казуистика («casus» - тасодиф сўзидан), яъни чексиз тасодифлар ёки прецедентларни кўриб чиқиш деб қараш ҳам мумкин. аммо унга янада кенгроқ - чуқур фалсафий маънога эга бўлган ва инсон ҳақида тубдан янгича тасаввурларни шакллантирадиган янги йўналиш деб қараш учун барча асослар мавжуд. амалий этика деганда, тор маънода, амалиёт таъсирида юзага келган ва амалий этиканинг алоҳида турлари (сиёсий этика, экоэтика, биоэтика, журналист этикаси ва ш.к.) пайдо бўлишига олиб келган ҳодиса тушунилади. биоэтика, классик тиббиёт этикасидан фарққилувчи янги йўналиш сифатида, xx асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди ва жадал ривожлана бошлади. «биоэтика» атамасини америкалик машҳур онколог врач, олим ва инсонпарвар ван ранселер поттер (1911-2001) илмий муомалага киритди. иккинчи жаҳон уруши арафасида у жанубий дакота (брукингс ш.) …
3 / 199
ққилиш уюшмасининг президенти этиб сайланди ва ҳ.к. биохимия, саратон касаллиги муаммоларини тадқиққилиш ва биоэтикани ривожлантириш соҳаларида эришган ютуқлари учун у пол-левис, бертнер, клоус, нобел фонди, бристол-мейр, биоэтика халқаро жамияти мукофотларига сазовор бўлди. поттер биохимия ҳамда саратон касаллигини тадқиққилиш соҳаларида 350 дан ортиқ асарларнинг ва биоэтика соҳасида 50 дан ортиқ мақола ва китобларнинг муаллифидир. асосий китоблари: «ферментлар, ҳужайраларнинг ўсиши ва саратон касаллиги» (1950), «биоэтика –келажакка кўприк» (1971), «днк тузилиши модели» (1959), «ресурслар ва ечимлар» (ҳаммуаллифликда) (1974), «нуклеин кислота ҳақида мақолалар» (1960), «глобал биоэтика» (1988). ўз асарларида поттер нафақат биохимияга, балки физиология, экология, фалсафа ва социологияга ҳам оид кенг муаммоларни қамраб олган. «биоэтика – келажакка кўприк» китобини бугунда мумтоз асарлар қаторига киритиш мумкин. ўзининг машҳур «биоэтика» атамасини поттер айнан мана китобида биринчи марта қўллаган, биоэтика ҳақидаги замонавий қарашларнинг асосларини яратган, бугунги кунда халқаро амалиётда кенг қулоч ёйган этика бўйича фанлараро қўмиталар ташкил этиш ғоясини муҳокама қилган. поттернинг асосий ғояси ер юзида ҳаётни …
4 / 199
да бирлаштирувчи кўприк бўлиши лозим. «биоэтика» тушунчаси инсоннинг бутун тирикликка муносабатини кўриб чиқадиган масалалар соҳасини назарда тутади. биология ва тиббиёт соҳасидаги билимларнинг тараққиёти, тиббиёт янги имкониятларининг ривожланиши анъанавий этика илгари дуч келмаган муаммоларни келтириб чиқарди. ривожланиш натижасида биоэтикада икки йўналиш шаклланди. биринчи йўналиш инсонга маънавий муносабат масалаларини кўриб чиқади ва бу ерда у тиббиёт этикаси билан туташади. иккинчи йўналиш эса инсоннинг ҳайвонларга муносабати этикасини, яъни: ҳайвонлардан турли мақсадларда (озиқ-овқат манбаи, саноат учун хом ашё, тиббий-биологик тадқиқотлар учун модел, кўнгилхушлик объекти сифатида) фойдаланиш масалаларини ўрганади, бу ерда у жаҳон миқёсидаги атроф муҳит этикаси билан туташади. бугунги кунда биоэтикада биринчи йўналиш айниқса жиддий ташвиш уйғотмоқда. тушунчанинг мазмуни анча торайди. амалда биоэтика амалий этикага айланди ва асосий эътиборни амалий тиббиётнинг ахлоқий муаммоларига қаратди. биоэтика бугунги кунда врач ва пациент муносабатларининг ахлоқий жиҳатларига, эвтаназия ва ўлимни аниқлаш, инсон аъзоларини трансплантация қилиш, ҳомила тушириш (аборт), клонлаш, ирсий инженерия масалаларига алоҳида эътиборни қаратмоқда. академик доираларда «биоэтика» …
5 / 199
муаммолардаги иштироки ҳам кенгайди – сиёсатчилар ўз фаолиятида этика қоидаларига тобора кўпроқ таянмоқдалар, жамоатчилик бизнес ва реклама устидан этик назоратни ўрнатишни талаб этмоқда, экология эса атроф муҳит билан муносабатларни тартибга солишда этика қоидаларига риоя этиш зарурлигини кўрсатмоқда. ахлоқ нормаларига мувофиқлик мезони банк фаолиятининг нафақат қонунийлиги, балки муваффақиятлилигининг ҳам негизи сифатида илгари сурилмоқда. амалий этика кенг маънода этиканинг алоҳида туридир, чунки у ахлоқ муаммолари ҳақида янгича тушунча беради, мазкур муаммоларга янгича ёндашувларни амалга оширади. ҳар бир инсонга тегишли бўлган долзарб муаммоларни тадқиққилиш жараёнида этика тамомила бошқа фанга айланиб боради. одамлар ўртасидаги муносабатларнинг қонунлари, этиканинг муаммолари доираси ўзгарди – эндиликда у ижтимоий ва сиёсий масалалардан ҳам кўра кўпроқ тиббиёт, биология ва экология масалалари билан қизиқмоқда. амалий этика глобализм нуқтаи назаридан, шу жумладан инсоният ҳаёти ва тирикликка реал хавф таҳдид солиши, тиббий хизмат кўрсатиш ва экология соҳасида инсоннинг ажралмас ҳуқуқларига дахл этиш хавфи туғилиши натижасида юзага келади. «этикасиз» иш тутиш, ахлоқ масалаларини четга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 199 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "биоэтика"

биоэтика i боб. биоэтиканинг юзага келиш шарт-шароитлари 1.1. биоэтика амалий этика сифатида ахлоқ инсоннинг хулқ-атворини ва одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи дастлабки механизмлардан биридир. ахлоқ алоҳида фан – этика ўрганадиган соҳани ташкил этади. мазкур фанга буюк юнон файласуфи аристотель (арасту) асос солган. одамлар жамоасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб бориши натижасида у ёки бу ахлоқ нормалари, қоидаларини инсоннинг кундалик ҳаётидаги реал соҳаларга татбиқан муайянлаштириш эҳтиёжи туғилди. шу тариқа этика соҳасида амалий тадқиқотлар пайдо бўла бошлади, амалий этиканинг турли йўналишлари: сиёсий этика, журналист этикаси, бизнес этикаси ва ҳ.к. шаклланди. этиканинг эски муаммоларини янгидан тадқиққилиш, ҳаёт (унинг пайдо бўлиши, уни қувватлаш ва узайтириш)...

Этот файл содержит 199 стр. в формате DOC (1,1 МБ). Чтобы скачать "биоэтика", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: биоэтика DOC 199 стр. Бесплатная загрузка Telegram