usuliy qullanma

DOC 85 pages 604.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 85
1-маoруза ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси адабиёт назарияси фанидан услубий қўлланма термиз - 2017 тузувчилар: д.қуронов - филология фанлари доктори. н.йўлдошев - филология фанлари номзоди. тақризчилар: б.муртозаев – филология фанлари номзоди. м. ҳамроева - филология фанлари номзоди. услубий қўлланма термиз давлат университети ўқув-услубий кенгаши томонидан муҳокама қилиниб маъқулланган ва нашрга тавсия этилган. 1-мавзу: адабиёт назарияси нинг фан сифатидаги тараққиёти р е ж а: 1. адабиёт терминининг мазмуни. 2. адабиётнинг уч хусусияти. 3. адабиётшунослик объекти. 4. антик давр адиблари ва олимлари ижодида назарий фикрлар. 5. шарқ адабиётида назарий қарашлар. фойдаланилган адабиётлар 1. иззат султон. адабиёт назарияси т.,1980 йил 2. уэллек р. уоррен о. теория летературы. 3. ҳотам умиров. адабиёт назарияси т., шарқ. ,2004. 4. б. саримсоқов. бадиийлик асослари ва мезонлари. т., 2004. 5. ҳ. болтабоев. шарқ мумтоз поэтикаси. т., ўзбекистон миллий энциклопедияси., 2006. адабиёт назарияси фани – адабиётшунослик фанининг асосий …
2 / 85
иб кетганлиги унинг бу қадар оммавийлигини таъмин этувчи сабаблардан биридир. “алишер навоийнинг азамат сиймоси жаҳон адабиётидан ажралиб қолган эмас- деб ёзган эди машҳур рус олими в. м. жирмунский​​-ўзбек адабининг ижоди ўзининг ғарбий ҳамфикрлари- ренессанснинг шоирлари ва мутафаккирларининг ғоялари билан бевосита ҳамоҳангдир”. 2. адабиётнинг иккинчи хусусияти-унинг маълум шахслар, талант эгалари томонидан яратилишидир. бу жиҳатдан ёзма адабиёт халқнинг оғзаки ижодидан фарқ қилади. 3. адабиётнинг учинчи хусусияти- бадиийликдир, яъни ҳаётнинг унда образлар орқали инъикос этишидир. “адабиёт” тўғрисида гапирар эканмиз,-дейди белинский - биз даставвал гўзал адабиётни - поэтик, бадиий асарлар доирасини кўзда тутамиз. адабиётшуносликда объект – бадиий адабиёт, унинг яратилиши ва яшаш шароити бўлса, субъект-уларни яратувчи- адабиётшуносдир. адабиётшуносликнинг асосий таркибий қисмлари: 1. адабиёт тарихи. 2. адабий танқид. 3. адабиёт назарияси. адабиёт ҳақидаги махсус илмий таълимот даставвал фалсафа фани доирасида майдонга келди. юнон файласуфи платон таърифича: адабий асарлар, уларда муаллифнинг ўрин тутишига қараб уч катта хилга бўлиниши мумкин: агар ёзувчи ўз номидан гапирса бу “лирика” …
3 / 85
ди, сўз санъатининг бир қанча қоидаларини тайинлаб беради, санъаткорнинг ўзидан олдинги намуналарга тақлид этмай, оригинал асарлар яратиш ҳуқуқини ёқлайди. адабиётни гўзал санъатнинг бир тури эканлигини асослайди. аристотель таълимоти жуда узоқ муддат ичида илмда ҳукмронлик қилди. хviii асрнинг энг охиригача ҳамма эстетик тушунчаларга асос бўлиб хизмат қилди. хviii асрнинг охирларида буюк немис ёзувчилари и.в.гёте, ф.шиллер, машҳур адабиётшунос и.г.гердер адабиётни кишиларни озод ва ҳар тарафлама ривожланган шахслар қилиб тарбиялашда катта рол ўйнаши лозимлигини исботлаб чиқдилар. гёте адабиётни ҳаётни тушунишнинг воситаси деб билди.. хiх асрнинг бошларида немис файласуфи г.ф.гегелнинг асарлари санъатшунослик ва адабиётшунослик учун асос солувчи рол ўйнайди. унинг “эстетикадан лекциялар”ида (1835-39) адабиёт назариясининг жуда муҳим масалалари чуқур ва кенг ёритиб берилди. гегель тушунишича жаҳон санъати уч катта тараққиёт босқичини ўтади: 1. шарқ халқлари санъати билан боғлиқ бўлиб, гегель уни санъатнинг “символик шакли” деб атади. 2. “қадим дунё” биринчи навбатда юнонистон санъати - классик шакл. 3. энг олий шакл сифатида у ўз даврининг …
4 / 85
ролюбов “зулмат ичра нур”, “ҳақиқий кун қачон келади”асарлари билан адабиётшунослик ривожига салмоқли ҳисса қўшди. ўрта осиёда адабиётшунослик ўрта асрлардаёқ араб тилидаги филология фани таъсири остида майдонга келди. бунга мисол сифатида ибн синонинг “шоирларнинг паноҳгоҳи” (хi аср), абдулло ибн муслимнинг “китоб ас шеър ва шуаро” (хi аср), маҳмуд замахшарийнинг “муқаддиматул-адаб”(хi), муҳаммад авфийнинг “лубобул-албоб”(х1), давлатшоҳ самарқандийнинг “тазкиратуш- шуаро”(хy), а. навоийнинг “мажолисун-нафоис”, “мезонул -авзон”(хy), бобурнинг “мухтасар”(хyi), атоулло ҳусайнийнинг “бадойиус- саноеъ”, шайх аҳмад тарозийнинг “фунунул- балоға” (хv аср), шамсиддин қайс розийнинг “ал мўъжам” (хii - хiii аср), умар родуёнийнинг “таржимону-л-балоға” (хi аср) асарларини келтириш мумкин. шарқ классик адабиётида адабий назарий фикрларни ифодалашнинг йўллари, шакллари кўп бўлган. улардан бири тазкира бўлиб, уларда шоирларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумотлар берилади. м: а.навоийнинг “мажолисун-нафоис” тазкираси 8 мажлис-бобдан иборат. унда хiy-хy асрда яшаб, форсий ва туркийда ижод қилган 459 ижодкор ҳақида маълумотлар, асарларидан қисқа маълумотлар келтирилади. хх асрга келиб адабиёт назарияси фан сифатида тўлиқ шаклланди. фитратнинг “адабиёт …
5 / 85
онов ва бошқалар. адабиётшунослик луғати т., академнашр, 2010. 4. г. в. гегель. санъатнинг мақсади. шарқ юлдузи. 2001. 2-сон. 119-126 бетлар. cанъат (бадиий адабиёт, архитектура, ҳайкалтарошлик, кино, рассомлик, мусиқа, театр ва ҳоказо) ҳам ҳаёт жумбоқларидан сабоқ беради. лекин у образлар орқали фикрлашдир. табиийки, ҳар бир санъат тури ўзининг специфик хусусиятларига эга. рассомликда бадиий образ яратишда чизиқлар, ранглар, ёруғлик ва соя “тил” вазифасини ўтаса, хореографиянинг “ тили “ инсон танасининг ўзига хос ифодали ҳаракати саналади. в. белинский ёзганидек, поэзия эркин инсон сўзида ифодаланади, сўз эса - ҳам товуш, ҳам картина, ҳам аниқ ва равшан айтилган тасаввурдир. шунинг учун поэзия бошқа санъатларнинг ҳамма элементларини ўз ичига олади. адабиёт – сўз санъатидир. унинг афзаллиги шундаки, у шахсни, предметларни, воқеаларни яққол ва ёрқин ифодалай олади. ташқи дунёнинг ранг-баранг ҳодисаларини ҳам, инсон қалби диалектикасининг чексиз қатламларини ҳам ичига қамраб олади – унинг тасвир ва таъсир имкониятлари бениҳоядир. бундан кўринадики, бадиий ижод жараёни–ҳаётни ўрганиш, ундан маълум хулоса …

Want to read more?

Download all 85 pages for free via Telegram.

Download full file

About "usuliy qullanma"

1-маoруза ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси адабиёт назарияси фанидан услубий қўлланма термиз - 2017 тузувчилар: д.қуронов - филология фанлари доктори. н.йўлдошев - филология фанлари номзоди. тақризчилар: б.муртозаев – филология фанлари номзоди. м. ҳамроева - филология фанлари номзоди. услубий қўлланма термиз давлат университети ўқув-услубий кенгаши томонидан муҳокама қилиниб маъқулланган ва нашрга тавсия этилган. 1-мавзу: адабиёт назарияси нинг фан сифатидаги тараққиёти р е ж а: 1. адабиёт терминининг мазмуни. 2. адабиётнинг уч хусусияти. 3. адабиётшунослик объекти. 4. антик давр адиблари ва олимлари ижодида назарий фикрлар. 5. шарқ адабиётида назарий қарашлар. фойдаланилган адабиётлар 1. иззат султон. ...

This file contains 85 pages in DOC format (604.5 KB). To download "usuliy qullanma", click the Telegram button on the left.

Tags: usuliy qullanma DOC 85 pages Free download Telegram