лирик шеъриятда метод ва услуб

DOC 47,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452009100_63018.doc лирик шеъриятда метод ва услуб р е ж а : 1. адабиётда метод ва услуб масалалари. 2. ижодий методнинг ўзига хослиги. 3. адабий ижодда услуб ва унинг ранг-баранглиги. барча луғатларда метод грекча (юн.) сўз бўлиб, тадқиқот, тадқиқ усули деб изоҳланган. “ўзмэ”да (5-т) бунга қўшимча равишда “билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот” каби маънолар қўшилади. барча манбалардаги изоҳларни бирлаштириб туриб, методга қуйидагича таъриф бериш мумкин: метод деганда ҳаётни эстетик нуқтаи назардан ўрганиш ва ўзлаштириш, уни бадиий жиҳатдан ифодалаш ва баҳолаш, адабиёт ва санъатнинг бадиий ижодга хос бир-бири билан узвий боғланган бир қанча барқарор хусусиятлар, асосий принциплар ҳамда тасвирлаш воситалари, воқеликни амалий ва назарий томондан чуқур эгаллаш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси тушунилади. демак, ижодий метод борлиқ ҳодисаларини танлаш, умумлаштириш ва баҳолаш принципларидир. ёзувчи асар ёзиш давомида ижодий методнинг қуйидаги тамойилларига амал қилади: а) метод воқеликни акс эттириш усулидир; б) ҳаётни типиклаштириб тасвирлайди; в) асар ғоясини ташувчи образларни ўзаро қиёслайди ва ривожланишда …
2
тининг энг яхши томонларини ўзлаштириб, ҳаётдаги энг ибратли воқеа-ҳодисаларни тасвирлашга мойил методдир. классицизм методида яратилган драмаларда ҳаёт ҳам, қаҳрамонлар ҳам ўта назокатли, маданий ва бой қилиб кўрсатилган. классицизм европа мамлакатлари ва россияга xviii асрнинг 30-йилларида кириб келди. рус классицизми ғарбий европа классицизми методидан рус давлати қудратининг тобора ортиб, мустаҳкамланиб бориши билан боғлиқ бўлган миллий-ватанпарварлик ғоясини кўпроқ тасвирлашга эътибор бериши жиҳатидан фарқ қилади. европа ва рус адабиётида х1х аср ўрталарида классицизм ўрнига кириб келган романтизм методи ҳаётнинг ўзидан кўра кўпроқ турмуш ҳақидаги орзу-умидларни тасвирлаш принципига асосланади. кўплаб манбаларда метод деб берилган романтизм атамаси д.қуронов, з.мамажонов, м.шералиеваларнинг “адабиётшунослик луғати”да “адабий йўналиш” деб берилади. қандай аталишидан қатъий назар, классицизм ва романтизмга хос хусусиятлар буюк шарқ, хусусан, ўзбек мумтоз адабиётида х-х11 асрлардаёқ намоён бўлган. бунинг учун юсуф хос ҳожибнинг “қутадғу билиг”, адиб аҳмад югнакийнинг “ҳийбат ул-ҳақойиқ”, фирдавсийнинг “шоҳнома”, а.навоийнинг “хамса” сингари асарларида илгари сурилган ғоя ва тасвирланган қаҳрамонларни эсланг ва таққосланг (изоҳлаб бераман). лотинча …
3
аради. воқеликни ҳаётга монанд тарзда акс эттириш қадимдан мавжуд экан, демак реализм методининг илдизлари ҳам қадим замонларга бориб тақалади. буни турли даврлар адабиётида ҳаётга ҳаққоний муносабат билдиришнинг даражасига қараб берилган баҳо (сифатлаш)лар ҳам исботлайди. шунга кўра адабиётшуносликда антик (ёки мифологик) реализм, уйғониш даври реализми, маърифатпарварлик реализми каби атамалар ҳам ишлатилган. реализм бадиий адабиётнинг доимий ва мангу йўлдошидир. ўтган асрнинг 30-йилларига келиб, адабиётни ўз сиёсатига бўйсундиришга уринган совет ҳукумати социалистик реализм методини ўйлаб топди ва уни адабиётнинг ягона ижодий методи деб эълон қилди. бу метод талабига кўра асар қаҳрамони албатта, қашшоқ синф вакили бўлиши, онги инқилобий воқеалар ёрдамида ўсиб бориши, агар бошқа миллат вакили бўлса, рус инқилобчисининг ёрдамида шаклланиши, раҳбар даражасига кўтарилиши, ўз душманларини қийинчиликсиз енгиши, фаровон ва бахтли турмушга эришиши керак эди. шу қолипга солинган кўплаб асарлар ҳозир рўйхатдан ўчиб кетди (айрим мисоллар айтиб бераман). хайриятки, соцреализм методининг умри нисбатан қисқа бўлди. хх асрнинг 70-80-йиллариданоқ у ҳаёт ҳақиқатини рўй-рост, тўлақонли …
4
ўзига қамраб олади. услубни белгиловчи хусусиятлар адабий асарнинг шаклидан тортиб мазмунигача бўлган барча нарсани ўзида мужассамлаштиради. услуб бу ижодкорнинг ўзлигини намоён этадиган адабий ҳодиса бўлиб, у: 1) муаллиф дунёқарашини; 2) танлаган ижодий методини; 3) ғоявий ниятини; 4) ижодий фантазияни; 5) истеъдод салоҳиятини; 6) типиклаштириш маҳоратини; 7) ҳаётий материални қалб призмасидан ўтказа олиш қобилиятини; 8) эстетик идеал ва уни асарнинг бадиий тўқимасига сингдира олишини; 9) адабий жанрни аниқлаш ва унинг имкониятларидан фойдалана олиш; 10) баёнга хос нутқ типини танлай билиш ва сўздан фойдаланиш санъатини эгаллай олиш; 11) ифода усулини танлай билиш; 12) мазмунга мутаносиб шакл топа билиш каби кўплаб фазилатларни ўз ичига олади. ҳар бир ижодкорнинг ўз шахсий (индивидуал) услуби ва маълум бир даврда шаклланган умумий адабий услуб бўлиши мумкин. масалан, навоий услуби, а.қаҳҳор услуби, э.воҳидов ёки у.азим услуби, уйғониш даври адабиёти услуби, жадид адабиёти услуби каби. адабий услубнинг шаклланишида маълум давр ижодкорларининг умумий мақсадида муштарак хусусиятлар муҳим ўрин тутади. масалан, …
5
улкан бир симфоник оркестрга бирлашган созандаларга ўхшайди. биласиз, оркестрда иштирок этаётган созандаларнинг ҳар бири алоҳида чолғу асбоби билан қатнашадилар. ҳар бир сознинг овози ўзига хос эшитилади (бу ижодкор услубининг индивидуаллиги) ва бир пайтнинг ўзида симфоник оҳангни бойитади (бу умумий услуб). албатта бу оркестрнинг умумий оҳангига тушмаётган чолғу асбоблари ҳам бор. бундай ижодкорлар ўз услубини шакллантириш ва оригиналликка эришиш йўлида жиддий ишлашларига тўғри келади. ҳозирги ўзбек шеърияти услубларнинг ранг-баранглиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда. бу борада э.воҳидов, а.орипов, с.саййид, и.отамурод, и.мирзо кабиларнинг услуби ўзига хослиги билан ажралиб туришини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. масалан, ўзбекистон халқ шоири э.воҳидов ватан мустақиллигини ҳам аруз, ҳам бармоқ вазнида, ҳам ҳазил, ҳам ҳажвий шеърларида ўта босиқлик ва содда услубда куйлайди. эркни улуғлар экан, э.воҳидов мумтоз адабиётимиздаги кўҳна булбул тимсолига мурожаат қилади ва унинг янги қиррасини очади: бир-бирига навбат бермай қўшиқ айтди булбуллар, шукур бўлсин, боғимизга яна қайтди булбуллар. ниҳоятда босиқлик билан айтилган бу содда мисралар ўқувчини ҳам …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лирик шеъриятда метод ва услуб"

1452009100_63018.doc лирик шеъриятда метод ва услуб р е ж а : 1. адабиётда метод ва услуб масалалари. 2. ижодий методнинг ўзига хослиги. 3. адабий ижодда услуб ва унинг ранг-баранглиги. барча луғатларда метод грекча (юн.) сўз бўлиб, тадқиқот, тадқиқ усули деб изоҳланган. “ўзмэ”да (5-т) бунга қўшимча равишда “билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот” каби маънолар қўшилади. барча манбалардаги изоҳларни бирлаштириб туриб, методга қуйидагича таъриф бериш мумкин: метод деганда ҳаётни эстетик нуқтаи назардан ўрганиш ва ўзлаштириш, уни бадиий жиҳатдан ифодалаш ва баҳолаш, адабиёт ва санъатнинг бадиий ижодга хос бир-бири билан узвий боғланган бир қанча барқарор хусусиятлар, асосий принциплар ҳамда тасвирлаш воситалари, воқеликни амалий ва назарий томондан чуқур эгаллаш учун йўл-йўриқлар, усулла...

Формат DOC, 47,5 КБ. Чтобы скачать "лирик шеъриятда метод ва услуб", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лирик шеъриятда метод ва услуб DOC Бесплатная загрузка Telegram