транслятор, компиляторва интерпретатор тушунчалари

DOC 196,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1523377467_70935.doc транслятор, компиляторва интерпретатор тушунчалари режа: 1. транслятор 2. компилятор 3. интерпретатор транслятор деб бошланғич тилдаги дастурни натижавий тилдаги эквивалент дастурга ўгирувчи дастур тушунилади. эътибор қилган бўлсангиз ушбу таърифда уч марта дастур сўзи ишлатилмоқда. биринчи навбатда транслятор - бу компьютер дастури. бошқа хар қандай дастур каби транслятор хам бошланғич маълумотларни қайта ишлаб натижа ҳосил қилади. транслятор учун бошланғич маълумот - бошланғич тилдаги дастур ҳисобланади. транслятор ишининг натижаси эса натижавий тилдаги дастур. масалан borland корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган с++ тилининг трансляторини қарайлик. сиз ёзган prog1.cpp номли файл ушбу транслятор учун бошланғич маълумот бўлиб ҳисобланади. транслятор ишини тугатгандан сўнг, трансляция натижаси - prog1.exe файли ҳосил бўлади. ушбу файл сизнинг с++ ёзган дастурингизнинг машина тилидаги кўриниши бўлиб ҳисобланади. шу ўринда эквивалент дастур тушунчасини аниқлаштириб ўтиш лозим. фараз қилайлик p1 бирор дастур бўлсин, унинг қайси тилда ёзилганлигининг аҳамияти йўқ. биз ушбу дастурни бошланғич маълумотлар тўплами i ни натижавий маълумотлар тўплами o га акслантириш сифатида …
2
қилинган натижавий тилдаги p2 дастур ҳам айнан шу жараённи тавсифлайди. расм. дастурларнинг эквивалентлигини изоҳловчи расм трансляция жараёни икки босқич: таҳлил (анализ) босқичи ва натижавий тилдаги дастурни ҳосил қилиш (синтез) босқичидан иборат. анализ босқичида бошланғич тилдаги дастур таҳлил қилинади ва дастурнинг ички кўриниши ҳосил қилинади. синтез босқичида ушбу ички кўриниш асосида натижавий тилдаги дастур ҳосил қилинади. трансляция жараёнини биринчи яқинлашишда қуйидагича тасаввур қилиш мумкин. расм. трансляция жараёнининг соддалаштирилган схемаси. шундай қилиб, транслятор иккита вазифани бажаради: 1) агар бошланғич тилдаги дастурда ҳеч қандай хато бўлмаса, у натижавий тилдаги дастурни ҳосил қилади; 2) аксинча бошланғич тилдаги дастурда хатолар бўлса, у ҳолда хатолар учраган сатр ва хатолик типи ҳакида маълумот хабар беради. компилятор деб бошланғич тилдаги дастурни машина кодларига ўгирувчи транслятор тушунилади. компилятор томонидан ҳосил қилинган дастур объектли код деб аталади. аксарият ҳолларда объектли код бевосита машинада бажариш учун яроқли бўлмайди. бунинг сабаби шундаки, биринчидан барча дастурлаш тилларининг компиляторлари, амалиётда кўп учрайдиган дастурлаш масалаларини …
3
лганлиги, баъзи ҳолларда хаттоки ҳали мавжуд эмаслиги туфайли, объектли кодни хосил қилиш пайтида ташқи қисм дастурнинг кириш нуқтасини аниқлашнинг иложи йўқ. бу муаммо йиғиш жараёнида ҳал этилади. йиғиш жараёнида бир қанча ўзаро боғланган объектли код файллари ягона бажариладиган файлга бирлаштирилади. бу статик боғлаш дейилади. ушбу ишни бажарувчи дастур йиғувчи (компоновщик) ёки боғловчи (линкер) дейилади. статик боғлашдан ташқари ҳозирда динамик боглаш кенг қўлланилади. динамик боғланувчи файлларнинг ёрқин мисоли бу windowsнинг dll файлларидир. динамик боғлашнинг статик боғлашдан фарқи шундаки, бошқа дастурий файлдаги қисм дастурларнинг кириш нуқтаси асосий бажарилувчи файл хотирага юкланиб, бошқарув узатилганда аниқланади. интерпретатор сифатида бошланғич тилдаги дастурни таҳлил қилиб, ҳосил қилинган оралиқ кўриниш асосида (натижавий кодни ҳосил қилмасдан) ушбу дастурни бажарувчи дастур тушунилади. бошқача айтганда интерпретаторнинг иш натижаси бошлангич дастурни бошланғич қийматлар билан бажаришдан олинган қийматлардан иборат. юқорида айтилганлардан кўринадики, интерпретаторнинг ишлаши кўп жиҳатдан трансляторнинг иш жараёнига ўхшаб кетади, асосий фарқ транслятор ички кўринишдан натижавий тилдаги дастурни ҳосил қилса, интерпретатор …
4
марталаб фойдаланиш мумкинлигидадир. хозирги кунда замонавий дастурлаш тизимлари нафақат дастурни машина тилига компиляция қилиш, балки сатрма-сатр бажариш имконини ҳам беради. ундан ташқари аксарият интерпретация қилинадиган тиллар учун компиляторлар ҳам мавжуд. бошланғич тилдаги дастур анализ босқичи синтез босқичи дастурнинг ички кўриниши натижавий тилдаги дастур трансляция жараёни
5
транслятор, компиляторва интерпретатор тушунчалари - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "транслятор, компиляторва интерпретатор тушунчалари"

1523377467_70935.doc транслятор, компиляторва интерпретатор тушунчалари режа: 1. транслятор 2. компилятор 3. интерпретатор транслятор деб бошланғич тилдаги дастурни натижавий тилдаги эквивалент дастурга ўгирувчи дастур тушунилади. эътибор қилган бўлсангиз ушбу таърифда уч марта дастур сўзи ишлатилмоқда. биринчи навбатда транслятор - бу компьютер дастури. бошқа хар қандай дастур каби транслятор хам бошланғич маълумотларни қайта ишлаб натижа ҳосил қилади. транслятор учун бошланғич маълумот - бошланғич тилдаги дастур ҳисобланади. транслятор ишининг натижаси эса натижавий тилдаги дастур. масалан borland корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган с++ тилининг трансляторини қарайлик. сиз ёзган prog1.cpp номли файл ушбу транслятор учун бошланғич маълумот бўлиб ҳисобланади. транслятор ишини тугатгандан...

Формат DOC, 196,5 КБ. Чтобы скачать "транслятор, компиляторва интерпретатор тушунчалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: транслятор, компиляторва интерп… DOC Бесплатная загрузка Telegram