эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари

DOC 74.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1576132122.doc эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари режа: 1 эҳтимоллар назариясининг тарихи 2 эҳтимоллар назариясининг предмети. 3 тасодифий ҳодисаларни турлари. 4 бирлашмалар. 1 эxтимоллар назариясининг тарихи бу маъруза матнларидан кўзда тутилган мақсад талабаларга эҳтимоллар назарияси - тасодифий ҳодисаларни умумий қонуниятларини ўрганувчи фанни асосий тушунчаларини баён этишдан иборат. эҳтимоллар назариясини ривожланиши xvii асрдан бошланиб француз математиклари гюгенс (1629-1695), паскал (1623-1662), ферма (1601-1665) ва якоб бернулли (1654-1705) номлари билан боғлиқ. паскал ва фермаларнинг ёзиб қолдиришича ўша даврниниг буюк математик олимлари қимор ўйинларини қонуниятларини математик ифодалаш мақсадида қилган ишлари эҳтимоллар назариясини ривожланишига олиб келган. улар тасодифий ҳодисалар юзасидан тажрибаларни кўпайтириш натижасида уларнинг қонуниятлари намоён бўлишини ва бу қонуниятлар фундаментал философик қонуният бўлиб қолишини олдиндан билган эдилар. кейинчалик амалий фанлар (кузатишда қўйилган ҳатолар назарияси, отишлар назарияси, статистика муаммолари, айниқса аҳоли статистикаси) эҳтимоллар назарияси олдига катта вазифалар қўйди ва бу вазифаларни ҳал қилиш жараёнида эҳтимоллар назарияси катта аналитик аппаратга эга бўлди. ана шу аналитик методларни ривожлантиришда муавр …
2
аримсоқов ва с.ҳ. сирожиддиновлардир. кейинги пайтларда уларнинг шогирдлари академиклар т.а. азларов, ш. фармонов ва профессорлар м.м. маматов, т.л. малевич, м. гафуровлар эҳтимоллар назариясини ривожланишига катта хисса қўшиш билан бирга жуда кўп мутахассислар тайёрлашда ҳисса қўшганлар. 2 эҳтимоллар назариясининг предмети табиат ва жамиятни кузатиш натижасида хар хил ҳодисаларга дуч келишимиз мумкин. биз бу ҳодисаларни ўрганиб уларнинг қонунларини аниқлаб кундалик турмушимизда фойдаланамиз. тажриба натижасида ҳодисаларнинг баъзиларини рўй бериши аник; баъзиларини ”рўй бермаслиги аниқ”, баъзилари эса ”рўй бериши ҳам, рўй бермаслиги ҳам мумкин”. буни куйидаги мисолларда кўрамиз: ҳаводан оғир жисмни осмонга отсак, уни ерга қайтиб тушиши аниқ. 2. нормал атмосфера босимида ҳарорати 00 дан 1000 гача бўлган сувни суюқ, 1000 дан юқори ҳароратда газ ҳолатида бўлиши ва 00 дан паст ҳароратда қаттиқ бўлиши аниқ. 3. яшикда ҳаммаси олий сифатли маҳсулотлар бўлсин. яшикдан тасодифий олинган махсулотнинг олий сифатли бўлиши аниқ. 4. №3 мисол шартларида тасодифий олинган махсулотнинг яроқсиз бўлиши мумкин эмас. 5. нормал атмосфера …
3
рни ташкил этади. ҳодисаларни текширишда комплекс шартлар асосий ўринни эгаллайди. бир турдаги ҳодисаларни текширишда агар комплекс шартларни ўзгартирсак, ҳодисалар ҳам ўзгаради. 2-мисолда нормал атмосфера босимини ўзгартирмасдан, ҳароратни 100о дан орттирсак, сув газ ҳолатга, 0одан пасайтирсак, сув қаттиқ ҳолатга айланади. ёки ҳароратни ўзгартирмасдан атмосфера босимини маълум даражада орттирсак, сув қаттиқ ҳолатга, маълум даражада камайтирсак, сув газ ҳолатга ўтади. шунинг учун ҳам ҳодисаларни текширишда комплекс шартларни ўзгармас деб қараймиз, яъни ҳодисаларни бир хил шароитда кузатамиз. ана шундай бир хил шароитда кузатилаётган ходисаларни уч турга бўламиз: ишончли, ишончсиз хамда тасодифий. 3-таъриф. ишончли ҳодисалар деб маълум s комплекс шартлар бажарилганда рўй бериши олдиндан аниқ бўлган ҳодисаларга айтилади. юқоридаги 1-3 мисоллардаги ҳодисалар ишончлидир. 4-таъриф. ишончсиз ҳодисалар деб маълум s комплекс шартлар бажарилганда, рўй бермаслиги олдиндан аниқ бўлган ҳодисаларга айтилади. 4-5 мисоллардаги ҳодисалар ишончсиздир. 5-таъриф тасодифий ҳодисалар деб маълум s комплекс шартлар бажарилганда рўй бериши ёки рўй бермаслиги олдиндан аниқ бўлмаган ҳодисаларга айтилади. 6-10 мисоллардаги ҳодисалар …
4
й хизмат курсатиш назариясида, физикада, астрономияда, геодезияда, автоматик бошқариш назариясида, математик ва амалий статистикада ва ҳоказоларда қўлланилади. 3 тасодифий ҳодисаларнинг турлари маълумки тасодифий ҳодисаларга таъриф берилганда “маълум s комплекс шартларнинг бажарилиши“ ни шарт қилиб қўйилади. бундан кейин “маълум s комплекс шартларнинг бажарилиши“ дейиш ўрнига қисқача “тажрибада“ ёки “синашда“ сўзларини ишлатамиз ҳамда тасодифий ҳодисларни лотин алфавитининг бош харфлари а, в, с... билан белгилаймиз. 1- таъриф. ҳар бир синашда ҳодисани рўй бериши бошқаларининг рўй беришини инкор этса, бундай ҳодисаларга бирга рўй бермас ҳодисалар дейилади. мисол: ўйин кубини ташлаганимизда 1, 2, 3, 4, 5, 6 рақамлар ёзилган томонлардан бирортаси тушса қолган рақамлар тушмайди яъни томонлардан бирининг тушиши қолганларининг тушишини инкор қилади. 2-таъриф. иккита а ва в ҳодисалардан бирининг рўй бериши бошқасининг рўй беришини инкор этмаса бундай ҳодисаларга бирга рўй берувчи ҳодисалар дейилади. мисол: мўлжалга икки марта ўқ отилганда а ҳодисаси биринчи ўқни мўлжалга тегиши, в ҳодисаси иккинчи ўқни мўлжалга тегиши бўлсин. биринчи ўқни …
5
рўй бериш даражаси бошқасининг рўй бериш даражасидан ортмаса, бундай ҳодисаларга тенг имкониятли ҳодисалар дейилади. мисол: тангани ташлаганда “герб“ ва “рақам“ томонлари тушиши тенг имкониятли ҳодисалардир. ўйин кубини ташлаганда ҳар бир томонини тушиши тенг имкониятлардир. 5-таъриф. бирга рўй бермас, бирдан-бир имкониятли ҳамда тўла ҳодисалар группасини ташкил этувчи ҳодисаларга элементар ҳодисалар дейилади. тангани ташлаганда герб тушиши, ўйин кубини ташлаганда бирор томони тушиши, лотореяга ютуқ чикиши ва ҳоказолар элементар ҳодисалар дейилади. 3 бирлашмалар. ҳодисанинг эҳтимолини ҳисоблаш учун зарур бўлган бирлашмаларни қараймиз. ўрин алмаштиришлар. n та ҳар хил элементлардан тузилган ўрин алмаштиришлар деб бири биридан фақат элементларининг ўринлари билан фарқ қиладиган бирлашмаларга айтилади. уларнинг сони қуйидагича аниқланади: бу ерда кейинчалик қарама-қаршиликка дуч келмаслик учун 0! = 1 деб қабул қиламиз. мисол: учта а, в, с элементлардан тузилган ўрин алмаштиришлар сони топилсин. ечиш. таърифга асосан а, в, с элементлардан фақат ўринлари билан фарқ қиладиган бирлашмалар тузамиз, яъни авс вас сав асв вса сва демак, учта …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари"

1576132122.doc эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари режа: 1 эҳтимоллар назариясининг тарихи 2 эҳтимоллар назариясининг предмети. 3 тасодифий ҳодисаларни турлари. 4 бирлашмалар. 1 эxтимоллар назариясининг тарихи бу маъруза матнларидан кўзда тутилган мақсад талабаларга эҳтимоллар назарияси - тасодифий ҳодисаларни умумий қонуниятларини ўрганувчи фанни асосий тушунчаларини баён этишдан иборат. эҳтимоллар назариясини ривожланиши xvii асрдан бошланиб француз математиклари гюгенс (1629-1695), паскал (1623-1662), ферма (1601-1665) ва якоб бернулли (1654-1705) номлари билан боғлиқ. паскал ва фермаларнинг ёзиб қолдиришича ўша даврниниг буюк математик олимлари қимор ўйинларини қонуниятларини математик ифодалаш мақсадида қилган ишлари эҳтимоллар назариясини ривожланишига олиб келган. улар тасод...

DOC format, 74.5 KB. To download "эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари", click the Telegram button on the left.