эҳтимоллар назарияси ва matematik statistika

PDF 57 pages 783.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 57
\(microsoft word - 14 \\335?\\322\\310\\314\\316\\313 \\315\\300\\307 65-70+\) 341 12-мавзу эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (маъруза 18-соат, амалий машғулот 18-соат, мустақил иш 7-соат) 1-машғулот 2.1 “эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари. эҳтимолнинг классик таърифи.” маъруза машғулотини олиб бориш технологияси талабалар сони: 80-90 та вақти: 2-соат машғулот шакли кириш-кўргазмали тематик маъруза маъруза режаси 1. эҳтимоллар назарияси предмети. 2. эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари. 3. комбинаторика элементлари. 4. эҳтимолнинг классик таърифи. 5. геометрик эҳтимоллик ўқув машғулотининг мақсади эҳтимоллар назарияси асосий тушунчалари ва унинг классик таърифини бериш. комбинаторика элементларидан маълумот бериш. педагогик вазифа: * эҳтимоллар назарияси фанининг пайдо бўлиш тарихи ва асосий тушунчалари билан таништирилади. * классик эҳтимоллик таърифи берилади. * комбинаторика элементларидан маълумот берилади. *геометрик эҳтимоллик тушунтирилади. ўқув фаолиятининг натижаси: * эҳтимоллар назарияси фанининг пайдо бўлиш тарихи ва асосий тушунчалари ҳақида маълумотгп эга. * классик эҳтимоллик таърифини билади. * комбинаторика элементлари билан таниш. *геометрик эҳтимоллик тушунчасига эга. ўқитишнинг усули маъруза ва савол-жавоб усули ўқитишнинг шакли жамоа …
2 / 57
ҳтимоллар назариясининг предмети. эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари. эҳтимолнинг классик таърифи. нисбий частота. статистик эҳтимол. геометрик эҳтимол. кириш эҳтимоллар назарияси тасодифий воқеа ёки ҳодисаларнинг қонуниятларини ўргатувчи фандир. эҳтимоллар назарияси математика фанининг бир йўналиши бўлиб, у xvii асрнинг ўрталаридан ривожлана бошлаган. xx асрга келиб эҳтимоллар назарияси алоҳида фан сифатида шакиланди ҳамда табиатшунослик ва техниканинг кўп соҳаларига қўлланила бошланди. математика фани, хусусан эҳтимоллар назарияси ўзбекистонда кенг ривожланган бўлиб, бу соҳада алоҳида мактаб яратилган. бу мактабнинг асосчилари в.и.романовский ва унинг шогирди акад.с.х.сирожиддиновларни эслаш ўринлидир. эҳтимоллар назарияси кўп соҳаларда, хусусан иқтисодиёт, муҳандислик ва бошқа соҳаларда муваффақиятли кўлланилмоқда. 1.эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари. элементар ҳодисалар фазоси. ҳодисалар алгебраси. 1-таъриф: ҳар бир ўтказилган тажрибаларда битта ва фақат биттаси рўй берадиган ҳодисалар мажмуасини муқаррар ҳодиса дейилади. ҳар бир тажрибада рўй берадиган ҳодисани элементар (содда) ҳодиса дейилади. муқаррар ҳодисаларни элементар ҳодисалар фазоси дейилади ва ω, u харфлар билан, элементар ҳодисаларни эса ei( nii ,, ) харфлар билан белгиланади. қуйида мисолларни …
3 / 57
,е2,е3,е4,е5,е6}- тўплам элементлар ҳодисалар фазоси бўлади. 3. тангани икки марта ташлаш. танга икки марта ташланганда элементлар ҳодисалар е1={гг}, е2={гр}, е3={рг}, е4={рр} лардан иборат бўлади ва u={е1, е2,е3,е4} - элементар ҳодисалар фазосини ташкил этади. шундай қилиб, юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, u тўпламининг элементлари чекли ҳам, чексиз ҳам бўлиши мумкин. бир нечта ҳодисаларнинг ҳар бир тажрибада рўй бериш имкониятлари бир хил бўлса, тенг имкониятли ҳодисалардир. 343 2-таъриф. тажриба ўтказиш натижасида рўй бериши ҳам, рўй бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодисаларни тасодифий ҳодисалар дейилади ва а, в, с, ҳарфлар билан белгинланади. масалан, тангани бир марта ташлаганда а = {г}, томонини тушиши тасодифий ҳодиса, кубик ташланганда жуфт сонлари а - {2, 4, 6} тушиши тасодифий ҳодиса бўлади. идишда 15 та шар бўлсин. улардан бештаси оқ, бештаси қизил ва бештаси кўк бўлсин. шарлар бир хил ўлчовдан ва бир хил материалдан тайерланган. идишдан ихтиерий олинган шар оқ шар а = {оқ} бўлиши тасодифий ҳодисадир. 3-таъриф. тажриба ўтказиш …
4 / 57
, в ҳодиса эса 3 га каррали сонларнинг тушиш ҳодисаси бўлсин, яъни а = {2, 4, 6}, в = {3, 6}. у ҳолда а + в = {2, 3, 4, 6} бўлади. 6-таъриф. бир нечта ҳодисаларнинг йиғиндиси деб, шу ҳодисаларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига тегишли бўлган барча элементар ҳодисалар тўпламига айтилади. i n i n aaaa ∪ = =+++ 1 21 ... агар бир нечта ҳодисалар йиғиндиси муқаррар ҳодисага тенг бўлса, у ҳолда бу ҳодисалар ҳодисаларнинг тўлиқ группасини ташкил этади деб аталади. масалан, агар а = {2, 4, 6}, в = {3, 6}, с = {1, 3, 5} бўлса, у ҳолда а + в + с = {1, 2, 3, 4, 5, 6} =u бўлади. а, в, с лар ҳодисаларнинг тўлиқ группасини ташкил этади. 7-таъриф. иккита а ва в ҳодисаларнинг кўпайтмаси деб, бир вақтда ҳам а, ҳам в ҳодисаларга тегишли бўлган элементар ҳодисалардан иборат бўлган тўпламга айтилади ва ав ёки а∩в …
5 / 57
а \ в = {2, 4} иборат бўлади. 12-таъриф. агар а ва a ҳодисалар йиғиндиси муқаррар ҳодиса бўлиб, уларнинг кўпайтмаси мумкин бўлмаган ҳодиса бўлса, яъни vaaaau =+= , бўлса, у ҳолда а ва a ҳодисаларни қарама-қарши ҳодисалар дейилади. агар а ҳодиса в ҳодисанинг қисм тўплами бўлса, а ⊂ в ёки в ⊃ а кўринишда ёзилади. масалан, а = {2, 4}, в - {2, 4, 6} бўлса, у ҳолда а⊂в бўлади. ҳодисалар йиғиндиси, кўпайтмаси, айирмаси ва қарама-қарши ҳодисаларни қуйидагича геометрик шаклда ифодалаш мумкин: ҳодисалар йиғиндиси, кўпайтмасини ходисалар сони чексиз кўп бўлганда ҳам киритиш мумкин. n in n aaaa ∪ ∞ = =+++ ......21 345 йиғиндиси an(n=1,2...) ҳодисаларнинг хеч бўлмаганда биттасига тегишли бўлган элементар ҳодисалар тўпламидан иборат. n in n aaaa ∪ ∞ = =......21 кўпайтма барча an(n=1,2...) ҳодисаларга тегишли элементар ҳодисалар тўпламдан иборат. агар бирор е элемент u га тегишли бўлса, ue ∈ кўринишда ёзилади. ихтиёрий олинган fba ∈, ҳодисалар учун …

Want to read more?

Download all 57 pages for free via Telegram.

Download full file

About "эҳтимоллар назарияси ва matematik statistika"

\(microsoft word - 14 \\335?\\322\\310\\314\\316\\313 \\315\\300\\307 65-70+\) 341 12-мавзу эҳтимоллар назарияси ва математик статистика (маъруза 18-соат, амалий машғулот 18-соат, мустақил иш 7-соат) 1-машғулот 2.1 “эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари. эҳтимолнинг классик таърифи.” маъруза машғулотини олиб бориш технологияси талабалар сони: 80-90 та вақти: 2-соат машғулот шакли кириш-кўргазмали тематик маъруза маъруза режаси 1. эҳтимоллар назарияси предмети. 2. эҳтимоллар назариясининг асосий тушунчалари. 3. комбинаторика элементлари. 4. эҳтимолнинг классик таърифи. 5. геометрик эҳтимоллик ўқув машғулотининг мақсади эҳтимоллар назарияси асосий тушунчалари ва унинг классик таърифини бериш. комбинаторика элементларидан маълумот бериш. педагогик вазифа: * эҳтимоллар назарияси фанининг...

This file contains 57 pages in PDF format (783.8 KB). To download "эҳтимоллар назарияси ва matematik statistika", click the Telegram button on the left.

Tags: эҳтимоллар назарияси ва matemat… PDF 57 pages Free download Telegram