"мардлик – жасорат ва матонат"

PPT 36 pages 4.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 36
markaziy osiyo insoniyat sivilizatsiyasining o`choqlaridan biri “мардлик – жасорат ва матонат” бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда. ш. мирзиёев “мардлик – жасорат ва матонат” деганда одатда, биринчи галда ҳарбийлар, уларнинг фаолияти кўз олдимизга келади. мардлик тимсоли бўлган жасорат ва матонат нафақат ҳарбийлар, уруш пайтлари ёки ҳарбий вазиятларда, балким барча даврларда инсон томонидан амалга тошириладиган ҳатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммолардан бирига айланиб бораётган, кўплаб мамлакатларни қамраб олган ва қурбонлар берилишига олиб келган пандемия шароитида ҳаёт кечираётганлигимизнинг ўзи, қолаверса кўринмас ёв ҳисобланаётган ушбу касалликка қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг фаолияти – бу жасорат тимсолидир. узоқ тарихимизда аждодларимизнинг она юрт, миллат эрки, озодлиги йўлидаги курашлари мардлик, жасорат тимсолидир. мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида, авваламбор, асосий устувор йўналишларидан …
2 / 36
ивожлантиришни устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланди. ушбу стратегия асосида ўтган йил давомида мамлакатимиз ҳаётининг бошқа тармоқлари қаторида ҳарбий қурилиш соҳасида кўпгина энг долзарб ва муҳим масалалар бўйича аниқ чора-тадбир ва ҳаракатларни кўзда тутадиган қарорлар қабул қилинди, уларни амалга ошириш бўйича ишларни самарали ташкил этилди. шу тариқа қисқа вақт мобайнида аниқ натижаларга эришилди, қуролли кучлар келгусидаги қиёфасини белгилаб берадиган стратегик тамойиллар ва ана шу мақсадга эришишга қаратилган кенг кўламли комплекс чора-тадбир ишлаб чиқилди. аввало, ташқи сиёсат мослашувчанлиги ва очиқлиги, қўшниларимиз билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, ватанимиз мустақиллиги ва суверенитетини сақлаш энг устувор вазифа экани ҳақидаги принциплар асосида ўзбекис­тон республикасининг мудофаа докт­ринаси янгиланган ҳолда қабул қилинди. 2017 йилда миллий гвардия ва мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ташкил этилди, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди, қўшинларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, уларни босқичма-босқич замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш бўйича муҳим қадамлар қўйилди.3 мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида …
3 / 36
млакатимизда ёш авлод манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг давоми бўлмоқда. ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича ўзининг кўлами ва миқёсига кўра мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. ҳудудларимизда узоқ муддатли, имтиёзли кредитлар бериш асосида кўп қаватли уй-жойлар босқичма-босқич барпо этилмоқда. айниқса, кейинги йилларда олиб борилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланиб бормоқда. минтақамизда очиқлик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойилларига асосланган янги сиёсатни амалга ошириш доирасида қуролли кучларимиз марказий осиёнинг барча мамлакатларидаги ҳамкасблари билан яқин шериклик алоқаларини ўрнатди ва мустаҳкамламоқда. сўнгги йилларда биз бир қатор қўшма ўқув машғулотларини биргаликда ўтказилди. шунингдек, юқори даражадаги ҳарбий делегацияларнинг ташрифларини ташкил этилди, тезкор ва жанговар тайёргарлик борасида тажриба алмашилди. тобора кучайиб бораётган бундай ҳамкорлик бугунги кунда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, марказий осиё деб аталмиш умумий уйимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг …
4 / 36
ни ниҳоясига етказилди. миллий гвардиянинг ҳарбий-техник институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича катта ишлар олиб борилди. жанговар тайёргарликнинг модернизация қилинган, мослашувчан тизимини жорий этиш билан уйғун ҳолда, қуролли кучларнинг янги ташкилий тузилмага ўтказилиши миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва жанговар қобилиятини бир неча баробар оширди. бугунги кунда бизнинг ҳарбийларимиз ўзларининг профессионал тайёргарлик даражаси бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлар армияларининг ҳарбий хизматчиларидан асло қолишмаслигини сўзда эмас, амалда исботламоқда. халқаро ҳарбий ўқув мусобақаларида, армиялар ўртасидаги ва спорт беллашувларида ўзбекистон вакиллари ўзларининг маҳорати, руҳан бақувватлиги, ғалабага бўлган иродасини намоён этмоқда, буюк аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликларини яққол кўрсатмоқда. аскарлари бақувват юрт қудратли бўлур! минтақамизда очиқлик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш тамойилларига асосланган янги сиёсатни амалга ошириш доирасида қуролли кучларимиз марказий осиёнинг барча мамлакатларидаги ҳамкасблари билан яқин шериклик алоқаларини ўрнатди ва мустаҳкамламоқда. сўнгги йилларда биз бир қатор қўшма ўқув машғулотларини биргаликда ўтказилди. шунингдек, юқори даражадаги ҳарбий делегацияларнинг ташрифларини ташкил этилди, тезкор ва жанговар тайёргарлик борасида тажриба алмашилди. тобора …
5 / 36
га аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида илк бор ўтказилган халқаро олимпиадада ўзбекистон «темурбеклар мактаби» ўқувчилари 2-ўринни эгаллади. 2. ўзбекистон армиясининг жанговар самардорлиги 10-12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошди. 3. ҳарбий соҳада махсус тиббий кўрик босқичлари икки баробарга қисқарадиган бўлди. 4. президент қарорига асосан, муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университетининг maxсус факультети мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди. 5. ўзбекистон қуролли кучлари ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди. ўзбекистон мудофаа вазирлиги тизимда 2019 йил давомида эришилган юқори натижа 6. мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида илк бор «techno discovery-2019» фестивали ўтказилди. 7. мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 200дан ортиқ ҳарбий созандалар «ёшлар куни»га бағишлаб халқлар дўстлиги майдонида оркестрлар фестивалини ўтказди. 8. мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган жами 1239 нафар аскарга имтиёзли кредит ажратилди. 9. каттақўрғонда ўзбекистон мудофаа вазирлиги тизимидаги энг катта полигон қурилди. 10. «халқаро армия ўйинлари …

Want to read more?

Download all 36 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""мардлик – жасорат ва матонат""

markaziy osiyo insoniyat sivilizatsiyasining o`choqlaridan biri “мардлик – жасорат ва матонат” бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда. ш. мирзиёев “мардлик – жасорат ва матонат” деганда одатда, биринчи галда ҳарбийлар, уларнинг фаолияти кўз олдимизга келади. мардлик тимсоли бўлган жасорат ва матонат нафақат ҳарбийлар, уруш пайтлари ёки ҳарбий вазиятларда, балким барча даврларда инсон томонидан амалга тошириладиган ҳатти-ҳаракат сифатида баҳоланади. бугунги кунда бутун дунёда глобал муаммолардан бирига айланиб бораётган, кўплаб мамлакатлар...

This file contains 36 pages in PPT format (4.8 MB). To download ""мардлик – жасорат ва матонат"", click the Telegram button on the left.

Tags: "мардлик – жасорат ва матонат" PPT 36 pages Free download Telegram