kredit modul tizimi va o'quv jarayonini tashkil etish

PPTX 26 sahifa 26,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
презентация powerpoint ҳайдаров зуҳриддин рабиевич hzurik@mail.ru tel: +998994828307 модул: кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш tалаба олий таълим муассасасига ўқишга кирганидан сўнг у ерда айнан қайси фанларни ўрганишни қисман бўлсада ўзи танлаши мумкинлигини ҳеч тасаввур қилганмисиз? ёки ҳар бир ўқитувчи семестр бошида талабаларга ўз фани бўйича ёзма дастур “syllabus” тақдим этиб, унда ушбу фан нималар ҳақида эканлиги, унинг талабанинг мутаxассис бўлиб шаклланишидаги роли, семестр давомида ўрганиладиган мавзулар рўйхати, талабалар фойдаланадиган адабиётлар рўйхати, баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил тушунтириб, шундан кейингина дарсларини бошлашини-чи? муқаддима олий таълим муассасалари ўзларининг ҳар бир бакалавр ёки магистратура дастурлари бўйича каталоглар (китобчалар) ишлаб чиқиши ва унда шаффоф тарзда талабалар ўқишлари давомида қайси фанларни ўрганиши мумкинлиги, ушбу фанларни кимлар ўқитиши, дастур давомида қандай билим, кўникма ва маҳоратларга эга бўлиши ҳақида батафсил маълумот бериб, шундан сўнг ўқув йили бошлашини- чи? бу хусусиятлар ўзбекистон республикаси олий таълим тизимига ҳам аста- секинлик билан кириб келмоқда ва бу тизимнинг номи …
2 / 26
спубликаси маҳаллий отмларида жорий этилиши режалаштирилаётган ects кредит-модуль тизими ўзагида ҳам ақш академик кредит тизими тамойиллари ётади. кредит-модуль тизими илк бор 19 асрнинг иккинчи ярмида ақшда жорий этилган. ўша пайтда мамлакат олий таълим муассасалари қатъий белгилаб қўйилган ўқув дастурлари асосида фаолият юритган. ўқув дастурлари, асосан, ўша давр диний фалсафаси билан боғлиқ фанлардан ташкил топган. деярли барча университетларда лотин тили алоҳида фан сифатида ўқитилган. аслида бу пайтга келиб лотин тили аллақачон ўлик тилга айланиб бўлган эди. яъни, амалиётда бу тилда деярли эҳтиёж бўлмаган. университет ўқув дастурларида бу каби амалиётда аҳамиятини йўқотган фанлар кўлами анчани ташкил қилган. натижада университетлар мутахасислар тайёрлайдиган даргоҳ эмас балки ўша даврда аҳолининг ўзига тўқ қатлами шунчаки обрў ва тўкинлик белгиси сифатида таълим оладиган муассасага айланиб қолган. бунинг оқибатида оддий фуқаролар орасида университетларга қизиқиш камая бошлаган. 1869 йилга келиб гарвард университетига ўша даврнинг энг илғор фикрловчиларидан бўлган чарлес эллиот президент этиб сайланади. кўп ўтмай у университетдаги қатъий белгилаб …
3 / 26
а пул қўшиб бериш (salary top-up) орқали уларни қўллаб қувватлаш ва бу касбга яxши кадрларнинг жалб этилишига ўз ҳиссасини қўшиш эди. жамғарманинг вазифаси эса пулларни университет ўқитувчиларига адолатли тарзда тақсимлаш эди. жамғарма бу мақсадга эришишнинг энг мантиқий усулини мавжуд кредит тизими деб топади. яъни, жамғарма карнеги пулларини ўқитувчиларга улар ўқитган фан кредитлари миқдорига қараб тақсимлашга қарор қилади. бунинг натижасида шу пайтгача кредит тизимини қабул қилмаган университетлар ҳам ўз ўқитувчиларига жамғармадан пул олиш мақсадида ўзларида кредит тизимини жорий эта бошлайди. шундай қилиб, 1930 йилларга келиб ақш олий таълим муассасаларининг деярли барчаси кредит тизимида фаолият юрита бошлаган эди. 1999 йилга келиб европада болонья процесси деб аталган европа мамлакатлари олий таълим вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш халқаро форуми иш бошлайди. форумнинг мақсади европа давлатларида олий таълим стандартлари ва сифатини уйғунлаштиришга қаратилган эди. болонья процессида eвропа давлатлари эндиликда ectsни ўзларининг олий таълим муассасаларида таълимни ташкил этишнинг асосий усули сифатида тарғиб қилишга келишиб олишади. бунинг …
4 / 26
ивидуал ўқув фани. таълим олувчиларнинг ўқув дастурини ўзлаштириш натижасида шаклланган билим, кўникма ва компетенцияларни назорат қилишнинг тегишли тури билан якунланишни назарда тутади. ўқитиш тизими эса, ҳар бир ўқув модули таркибини тузишга асосланган модулнинг ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш орқали таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш тизими ҳисобланади. 9 таълимнинг кредит-модуль тизими ўзи нима? кредит-модуль тизими авваламбор, мамлакатимиз олий таълим тизимига таълимнинг амалдагидан кўра анча мукаммал, замонавий лекин ҳамма учун тушунарли бўлган ўлчов бирлигини олиб киради. унга кўра отм ўқув дастурлари муайян ўқиш натижаларини кўзловчи турли фан ва модулларга бўлинади. ҳар бир фан ёки модуль эса ундаги ўқиш юкламаси миқдорига қараб муайян миқдордаги кредитларда акс этади. масалан ҳар бир фан ўртача 5, 6 ёки 7.5 кредитларда акс этиши мумкин. талаба эса ҳар семестр, ўқув йилида муайян миқдорда кредитлар тўплаб бориши ва тегишли миқдордаги кредитларни тўплагандан сўнг унга бакалавр ёки …
5 / 26
ида шаффоф тарзда жойлаштирилади. 1 кредит нимани англатади? 12 ўқиш юкламаси - бу талаба муайян ўқиш натижаларига эришишга қаратилган барча тизимли ўқиш машқлари ва ҳаракатларини бажариш учун керак бўладиган вақтдир. аудитория машғулотлари маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари, ўқув (клиник) амалиёти аудиториядан ташқари машғулотлар илмий кутубхонада ишлаш, мустақил ишлар, индивидуал маслаҳатлар, клиник вазифалар, ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши, битирув малакавий иши, таълим олувчиларнинг илмий анжуманларда қатнашиши, магистратура мутахассисликларида илмий фаолият турлари ва бошқалар кредит-модул ўқитиш тизими ўқув жараёнининг қуйидаги шаклларидан ташкил топади: , 15 ects – европа кредит трансфер тизими 1989 йилда асос солинган бўлиб, европа давлатлари томонидан ишлаб чиқилган, текширилган ва такомиллаштирилган кредитларни тақсимлаш тизимидир. ects тизимида талаба олган билимининг баҳосини бир давлатдан (отмдан) иккинчи давлатга (отмга) эркин кўчишини, эришилган кўникма ва малакасини эркин тан олинишини, пировардида барчасини ҳисобга олиб даража (диплом) олишини назарда тутувчи тизимдир. ects тизимида таълим олишнинг барча турлари (кундузги, кечки, сиртқи, масофавий) ва ўқув …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kredit modul tizimi va o'quv jarayonini tashkil etish" haqida

презентация powerpoint ҳайдаров зуҳриддин рабиевич hzurik@mail.ru tel: +998994828307 модул: кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш tалаба олий таълим муассасасига ўқишга кирганидан сўнг у ерда айнан қайси фанларни ўрганишни қисман бўлсада ўзи танлаши мумкинлигини ҳеч тасаввур қилганмисиз? ёки ҳар бир ўқитувчи семестр бошида талабаларга ўз фани бўйича ёзма дастур “syllabus” тақдим этиб, унда ушбу фан нималар ҳақида эканлиги, унинг талабанинг мутаxассис бўлиб шаклланишидаги роли, семестр давомида ўрганиладиган мавзулар рўйхати, талабалар фойдаланадиган адабиётлар рўйхати, баҳолаш мезонлари ҳақида батафсил тушунтириб, шундан кейингина дарсларини бошлашини-чи? муқаддима олий таълим муассасалари ўзларининг ҳар бир бакалавр ёки магистратура дастурлари бўйича каталоглар (китобчалар) иш...

Bu fayl PPTX formatida 26 sahifadan iborat (26,6 MB). "kredit modul tizimi va o'quv jarayonini tashkil etish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kredit modul tizimi va o'quv ja… PPTX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram