oliy o'quv yurtlariida o'quv jarayonini kredit-modul tizimiida tashkil qilish

DOCX 150 стр. 263,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 150
усмонов б.ш., хабибуллаев р.а. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш тошкент – 2020 й. усмонов б.ш., хабибуллаев р.а. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш. ўқув қўлланма. тошкент, 2020 й., 120 бет. ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларида кредит-модуль тизимини татбиқ қилишга йўналтирилган бўлиб, унда олий таълимнинг барча иштирокчилари – талабалар, илмий изланувчилар, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тингловчилари, профессор-ўқитувчилар ва мутасадди раҳбарлар учун зарур маълумотлар ва ҳужжатлар шакллари тақдим қилинган. қўлланмада дунё мамлакатларидаги кредит-модуль тизимига турлича ёндашувлар, атамалар, ўқув жараёнини режалаштириш ва амалга ошириш, талабаларнинг мустақил таълимини ташкил қилиш, талабалар билимини баҳолаш, ўқишини кўчириш, четлаштириш ва тиклаш масалалари кўриб чиқилган. янги шаклдаги меъёрий-услубий иш ҳужжатлари, янги структуравий бирлик – регистратор офиси фаолияти, янги педагогик фаолият турлари (эдвайзер, лектор ва тьютор) мазмуни очиб берилган. ( 44 ) мундарижа кириш 4 боб. кредит таълим тизими асослари ва ўзбекистонда олий таълим …
2 / 150
об. ўқув жараёнининг услубий таъминоти 55 мутахассисликнинг ўқув-услубий мажмуаси 55 фаннинг ўқув-услубий мажмуаси 62 талабанинг ахборот пакети 66 деканат ва ўқув бўлими ҳужжатлари 68 регистратор офиси ҳужжатлари 70 хулоса 74 фойдаланилган адабиётлар рўйхати 79 иловалар 80 кириш ўзбeкистон рeспубликаси прeзидeнтининг 2017-йил 7-фeвралдаги пф- 4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда ўзбeкистон рeспубликасини ривожлантиришнинг бeшта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да миллий кадрларнинг рақобатбардошлиги ва умумжаҳон амалиётига асосланган олий таълим миллий тизимининг сифати ошишига, болоня жараёни иштирокчи-мамлакатлари дипломларини ўзаро тан олиш, ўқитувчи ва талабалар билан алмашув дастурларини амалга оширишга кўмаклашувчи 1999-йил 19-июндаги болонья дeкларациясига қўшилиш масаласи белгилаб қўйилган. ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 8 октябрдаги пф- 5847-сон фармони билан тасдиқланган “ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да олий таълим жараёнларига рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш усулларни жорий этиш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, коррупцияга қарши курашиш, муҳандислик-техник таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар улушини ошириш, кредит-модуль тизимини жорий этиш, ўқув режаларида амалий …
3 / 150
и ўзини ўзи молиявий таъминлашга ўтказиш, таълим соҳасини тўлиқ рақамлаштириш, давлат-ҳусусий шериклик механизмларини таълим соҳасига ҳам кенг татбиқ этиш масалалари шу куннинг долзарб масалалари эканлиги таъкидлаб ўтилган. ушбу мурожаатномада биринчи ўринга халқнинг билим даражасини ошириш масаласи қўйилган, бу миллатнинг рақобатбардошлигини кўрсатувчи омил эканлиги таъкидлаб ўтилган. шу сабабли, табиийки, ушбу ҳужжатда замонавий талаблар ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган миллий таълим тизимини яратиш муаммоси ҳам ўз аксини топган. шубҳасиз, яшаш тарзини, жумладан, мутахассис кадрларнинг шаклланиш муҳити ҳисобланган олий таълим сифатини яхшилаш 21-асрнинг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. айнан шу сабабли, глобаллашув шароитида таълим ва фан тизимини ислоҳ қилиш кўплаб муаммоларнинг ечимини белгиловчи омил ҳисобланади. касбий таълим сифатининг юқорилиги билан характерланадиган таълим моделлари кўпайиб бормоқда. таълим масаласи жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида муҳим вазифалар қаторидан ўрин олган. кўпчилик давлатларда глобал рақобат шароитидаги янги талабларига жавоб берувчи, мослашувчан таълим тизимини яратишга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. бунда асосий мақсад олий ўқув юртларининг ва ўқув дастурларининг мослашиш имкониятларини …
4 / 150
шлаб чиқиш, халқаро ҳамкорликнинг меъёрий асосларини яратиш бўйича янги ғояларни илгари суриб келинмоқда. академик эркинлик ва демократиянинг универсал меъёрларининг мавжудлиги, юнеско ва европа иттифоқи томонидан қабул қилинган, миллий таълим тизимлари учун тобора меъёрий аҳамият касб этаётган ҳалқаро конвенциялар ҳамда бутун жаҳон декларациялари бу жараёнлар учун асос бўлмоқда. бу жараённинг стратегиясини белгиловчи асосий ҳужжат юнеско томонидан 1997 йилнинг апрелида лиссабонда эълон қилинган “европа регионида олий таълимга оид малакаларни тан олиш” конвенцияси ҳисобланади. ўзбекистон республикаси 42 та давлат ичида биринчилардан бўлиб уни имзолади ва 1997 йилнинг декабрида ратификация қилди. лиссабон конвенциясининг ўзбекистон томонидан имзоланиши, унинг республика парламентида ратификация қилиниши ва республика президентининг шу тўғридаги фармони бизнинг мамлакатимизни “университетларга йўналтирилган, дипломлар эквивалентлиги ҳақидаги европа конвенцияси” (1953 й.), “университетлар квалификацияларини академик тан олиш ҳақидаги европа конвенцияси” (1959 й.), “университет таълими даврларининг умумий эквивалентлиги ҳақидаги европа конвенцияси” (1990 й.) ва бошқа қатор халқаро лойиҳалар, дастурлар ва келишувлар иштирокчисига айлантирди. 1999 йилда 29 та давлат томонидан …
5 / 150
таълим учун қанчалик муҳим эканлигини кўрсатмоқда. болонья декларациясини имзолаган барча давлатлар олий таълимнинг икки даражали тизимига ўтишлари шарт. биринчи даража 3-4 йил давом этади. уни тугатгандан сўнг битирувчига муайян соҳада ишлаш имконини берувчи бакалавр даражаси тақдим қилинади. иккинчи даражадаги дастурларни ўташ магистр (1-2 йил) ва/ёки доктор (3-4 йил) даражасини олишга имкон беради. кўпчилик хорижий давлатларнинг олий таълим тизимида синов бирликларини қайд қилиш ва тўплаш функцияларига эга бўлган ва хорижда ўқишнинг академик тан олинишини кафолатловчи european credit transfer system (ects) синов бирликлари тизими ёки унга мос бошқа тизим қабул қилиниши ва киритилиши муҳим аҳамият касб этади (1999 й. ects тизими 1062 та европа олий ўқув юртларида қабул қилинган). бу тадбирлар қуйидаги жараёнлар учун имкониятлар яратади: · таълим сифатини таъминлашда европа ҳамкорлигига кўмаклашиш, таққосланадиган мезонлар ва баҳолаш методларини ишлаб чиқиш; · талабалар, ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва бошқарув аппарати ходимларининг мобиллигини ошириш; · ҳамкорликдаги ўқув ва илмий тадқиқотлар дастурларини йўлга қўйиш, интеграллашган ўқув курсларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 150 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "oliy o'quv yurtlariida o'quv jarayonini kredit-modul tizimiida tashkil qilish"

усмонов б.ш., хабибуллаев р.а. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш тошкент – 2020 й. усмонов б.ш., хабибуллаев р.а. олий ўқув юртларида ўқув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил қилиш. ўқув қўлланма. тошкент, 2020 й., 120 бет. ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртларида кредит-модуль тизимини татбиқ қилишга йўналтирилган бўлиб, унда олий таълимнинг барча иштирокчилари – талабалар, илмий изланувчилар, педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тингловчилари, профессор-ўқитувчилар ва мутасадди раҳбарлар учун зарур маълумотлар ва ҳужжатлар шакллари тақдим қилинган. қўлланмада дунё мамлакатларидаги кредит-модуль тизимига турлича ёндашувлар, атамалар, ўқув жараёнини режалаштириш ва амалга ошириш, талабаларнинг мустақи...

Этот файл содержит 150 стр. в формате DOCX (263,8 КБ). Чтобы скачать "oliy o'quv yurtlariida o'quv jarayonini kredit-modul tizimiida tashkil qilish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: oliy o'quv yurtlariida o'quv ja… DOCX 150 стр. Бесплатная загрузка Telegram