kredit-modul tizimi

PPTX 29 pages 734.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалар учун кредит-модуль тизими тошкент-2023 ўзбекистон республикаси президенти томонидан олий таълим соҳасидаги қуйидаги 4 та устувор вазифа кўрсатиб берилди 1. олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш 2. ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш 4. профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш 3. олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш кредит-модуль тизимини ақш энг биринчи жорий этган 1869 йилга келиб гарвард университетига ўша даврнинг энг илғор фикрловчиларидан бўлган чарлес эллиот президент этиб сайланади. гарвард университетида талабалар ўқув дастурида таклиф қилинадиган фанлар орасидан ўзлари хоҳлаган, қизиққан фанларни танлаб, ўрганиш имкониятига эга бўладилар. талаба ўқиш дастурини маълум маънода ўзи шакллантириш имкониятига эга бўлган эди. кредит-модуль тизими илк бор 19 асрнинг иккинчи ярмида ақшда жорий …
2 / 29
мутаxассис сифатида шаклланиши учун қанча билим эгаллаши керак? оддий ечим: ҳар бир фанга унинг ўқиш юкламасидан келиб чиқиб рамзий ўлчов бирликлари, яъни кредитлар тақсимланади. кредит тизими тамойилларини ақш олий таълим муассасаларида янада кенгроқ тарқалишининг кейинги босқичи 1900 йиллар бошларида рўй берди 1906 йилда ақшдаги пўлат саноати магнати, эндю карнеги олий таълим муассасаларининг ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этади. жамғарма карнеги пулларини ўқитувчиларга улар ўқитган фан кредитлари миқдорига қараб тақсимлашга қарор қилади. ects кредит-модуль тизими ўзагида ҳам ақш академик кредит тизими тамойиллари ётади 1976 йилда европа иттифоқи давлатлари таълим вазирлари мазкур давлатлар университетлари ўртасида ҳамкорликда ўқиш дастурлари жорий этиш борасида келишувга эришишади. лойиҳани амалга ошириш, лойиҳанинг молиявий ва ҳуқуқий томонларини ишлаб чиқиш учун 10 йилдан кўпроқ вақт керак бўлди. 1987 йилда европа иттифоқининг лондон саммити давомида иттифоқ аъзо мамлакатлари отмлари ўртасида талабалар алмашинувини қўллаб-қувватловчи эрасмус (erasmus) дастури ташкил этилади. дастур муваффақияти учун энг муҳим шартлардан бири бу талабалар хорижда …
3 / 29
кредит-модуль тизимига ўтишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ўзбекистон республикаси президентининг 1. “ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони (2019 йилнинг 8 октябр пф-5847-сон) 2. «2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» фармони (2020 йил 2 мартдаги пф-5953-сон) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг “олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2020 йил 31 декабрдаги 824-сон) ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этишнинг ташкилий масалаларига тааллуқли ҳужжатлар намуналарини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2021 йил 15 январдаги 30-сон) кредит-модуль тизимининг асосий тушунчалари: академик мобиллик — олий таълим муассасаси талабаларининг муайян вақт мобайнида республика ҳудудидаги ёки чет элдаги бошқа бир олий таълим муассасасига ўқиш мақсадида бориши; мобиллик дастури — икки ёки ундан ортиқ олий таълим муассасаси ўртасида ўзаро таълим …
4 / 29
лигини таъминлаш мақсадида бир олий таълим муассасаси таълим дастури бўйича олинган кредитларни бошқа олий таълим муассасасига кўчириш ва тан олиш; кредит тўплаш — таълим элементларини ўзлаштириш ва бошқа ютуқларга эришиш натижасида тақдим этиладиган кредит бирликларини тўплаш; талабанинг шахсий таълим траекторияси — талаба томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш (маршрут). таълим траекторияси институционал ҳужжатлар ва йўриқномалар ёрдамида тузилиши ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил малака олишга олиб келиши мумкин; таълим дастури — бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёнини амалга оширишга мўлжалланган таълимнинг асосий хусусиятлари (ҳажми, мазмуни, режалаштирилган натижалар), ташкилий-педагогик шарт-шароитлар, фан дастурларига қуйилган умумий талаблар, шунингдек, таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот-ресурс ва ўқув-методик кўрсатмалар мажмуи; кредит-модуль тизимининг асосий тушунчалари: таълим дастури каталоги — олий таълим муассасаси тавсифи, кредит-модуль тизимига кириш, мавжуд бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари, хизматлар ва ресурслар, ўқув фанлари …
5 / 29
офессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар бўйича таълим жараёнига оид маълумотлар базасини шакллантиришни, шунингдек, талабаларнинг барча ўқув натижаларини рўйхатга олиш, билимини назорат қилиш ҳамда уларнинг академик рейтингини ҳисоблашнинг барча турларини ташкил этишни назарда тутувчи хизматлар; таълим элементлари — таълим дастурининг бир қисми бўлиб, таълим олиш натижаларига эришиш ва таълим дастурида кўрсатилган билимларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи ўқитиш тури; транскрипт — таълим олишнинг тегишли даврида ўзлаштирилган кредитлар ва баҳоларнинг ҳарф ва рақамлардаги ифодаси кўрсатиб ўтилган фанлар рўйхатини ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат. кредит-модуль тизими: асосий тушунчалари 1 1 кредит = 30 академик соат 2 1 ҳафта (амалий ёки бошқа ўқув ишлари) = 30 соат аудитория + 30 соат мустақил иш = 2 кредит бирлиги 3 сиртқи таълим шаклида асосий таълим дастурлари учун бир ўқув йилида 48 кредит ажратилади (1 семестр учун 24 кредит) 4 бакалавриат даражасини олиш учун умумий 240 кредит ажратилади (5 йил) мустақил таълим шакллари ва ресурслари ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kredit-modul tizimi"

тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабалар учун кредит-модуль тизими тошкент-2023 ўзбекистон республикаси президенти томонидан олий таълим соҳасидаги қуйидаги 4 та устувор вазифа кўрсатиб берилди 1. олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш 2. ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш 4. профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш 3. олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш кредит-модуль тизимини ақш энг биринчи жорий этган 1869 йилга ...

This file contains 29 pages in PPTX format (734.4 KB). To download "kredit-modul tizimi", click the Telegram button on the left.

Tags: kredit-modul tizimi PPTX 29 pages Free download Telegram