назорат қилувчи дастурлар. муаммоли ёндашув дастурлари. эксперт тизимлар ва сунъий интеллект

DOC 93,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404134631_51425.doc назорат қилувчи дастурлар. муаммоли ёндашув дастурлари. эксперт тизимлар ва сунъий интеллект. дастурий ўқитиш. муаммоли-дастурий ўқитиш имкониятлари. режа: 1. «сунъий интеллект» тушунчаси. 2. компьютерларнинг пайдо бўлиши ва дастурлар ёрдамида масалаларни ечиш. 3. янги ўқув материалини ўрганиш. 4. физика ва астрономия ўқитишда ахборот технологиядаридан фойдаланиб ўқитишнинг мақсади. 5. ўқитишдаги эвристик ёндошишларни ривожлантириш. 6. монологли метод ва фикр юритиб баён қилиш методи. 7. тадқиқотли топшириқлар методи. «сунъий интеллект» тушунчаси дастлаб ақшда пайдо бўлди ва секин-аста бошқа давлатларда ҳам кенг қўлланила бошланди. 1956 йил ақш да компьютер ва дастурлаш сохасидаги 10 нафар америкалик етакчи мутахассиснинг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. уша пайтда мутахассислардан кўпчилиги яқин ун йил ичида сунъий ақл яратилиши мумкинлигини тахмин қиларди. чорак асрдан кейин, яъни 1981 йили сунъий интеллект бўйича канадада бўлиб ўтган ҳалқаро конференцияда биринчи учрашувнинг ўнта қатнашчисидан бештаси қилинган башоратлар ўта оптимистик бўлганлигини, муаммолар эса анчагина мураккаб эканлигини тан олишди. шундай бўлсада бу йўналишда кўпгина илмий ва амалий натижаларга …
2
лубни билган ўқувчи, ушбу турдаги ма​салани автоматик равишда ечади. шундай қилиб, масала қандай мураккаб бўлмасин, агар уни ечишнинг аниқ услуби (алгоритми) топилган ва мос дастури ишлаб чиқилган бўлса, у ишни интеллектуал ёки ҳақиқатдан ижодий хал қилинган деб ҳисобласа бўлади. компьютер учун эса одатда бу ишнинг фақат механик амалларни бажариш қисми қолади. лекин бу барча масалаларда ҳам эмас. шундай вазиятлар бўладики, масалани ечиш алгоритми умуман топилмаган бўлиб, анчагина вақт сарфлаганда ҳам уни компьютерда ечиб бўлмайди. бундай масалалар кам эмас. булар қаторига образларни топиш, шахмат ўйнаш дастурларини яратиш, таржималарни автоматлаштириш кабиларни киритиш мумкин. инсон шундай масалаларга дуч келганда, у қандайдир ягона ечимни ёки самарали услубни топишга интилмайди, балки масалани ечиш жараёнида турли услуб ва йўл, ахборот манбаларидан фойдаланишга харакат қилади. у мантиқ қонунларини, математик муносабатлар, мураккаб масалани майдароқ масалаларга ажратиш йўлларидан ёки аввал учраган масалаларга ўхшаш мулоҳаза қилишдан фойдаланади. бир сўз билан айтганда, бу ўринда инсон фикрлашининг мослашувчанлиги ва кўп томонламалиги намоён …
3
шнинг вариантлари эса, экспотенциал равишда ортиб боради. демак, кўп сондаги ечимлар ичидан энг қулайини топиш асосий муаммо бўлиб қолади ва бу масаланинг ечими оптимал вариантни танлашни тақозо этади. компьютерларнинг пайдо бўлиши ва дастурлар ёрдамида масалаларни ечишни билишни янги турларининг келиб чиқишига сабаб бўлди. интеллектуал тизимни бундай турлардан бири сифатида кўрсатиш мумкин. интеллектуал тизимнинг асосий принципи шундаки, бирор масалани ечишда инсоннинг мантиқий фикрлаш усулидан фойдаланилади. мураккаб масалаларнинг ечимини излашда инсон маълум қонуниятларни билишга асосланади. у математик теоремалар ёки амалиётдан олинган қоидалардан фойдаланади, мураккаб масалаларни содда масалаларга ажратади ва бошқа усулларни татбиқ этади. умуман, интеллектуал тизимнинг асосий вазифасига тўпланган билимлар омборини татбиқ этиш ва ундан фойдаланган ҳолда мураккаб масалаларни ечишнинг оптимай йўлларини излаш ҳамда ечимини топиб киради. жамиятда бўлаётган ўзгаришлар, фан ва техниканинг ривожланиши ўз навбатида бошқа фанлар қатори физика ва астрономия фанларини ўқитишни ҳам узлуксиз такомиллаштириб беришни тақозо этади. физика ва астрономия ўқитиш тарихига назар солсак йил сайин янги методлар яратилиб …
4
мли фойдаланмоқ зарур. ўқувчиларнинг мустақил билим олиш кўникмасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқ керак. янги ўқув материалини ўрганиш учун одатда дарслар суҳбат, ҳикоя ва маъруза шаклида ўтилади. янги ўқув материалини ўрганиш дарсларида биринчи навбатда ўқувчиларни психологик жиҳатдан тайёрлаш, яъни уларда янги ўқув материалини ўрганишга эҳтиёжни туғдириш зарурдир. бунинг учун ўтилган мавзуларни такрорлаб, мустаҳкамлаб бу билимларни янги ўқув материали билан боғлиқлигини кўрсатиб бормоқ муҳимдир. ўқитувчи шу вазифани мувафаққиятли уддалагач янги материални ўрганишнинг мақсади аниқлаб олинади ва уни ечиш йўллари қидирилади. дарс ўтиш жараёнида албатта демонстрацион тажрибалардан кенг фойдаланиш, масала ечиш орқали олган билимларни мустаҳкамлаш зарурдир. билимларни мустаҳкамлашда турли хил масалаларни – сифат, миқдорий, экспериментал ва бошқа, ечиш муҳим роль ўйнайди. янги ўқув материалини ўрганиш дарси қуйидаги элементлардан тузилган бўлиши керак: 1). кириш қисм – суҳбат, машқ; 2). муаммоли вазиятни туғдириш ва уни ечиш йўлларини топиш; 3) муаммони экспериментал ўрганиш; 4) олинган натижаларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш; 5) олган билимларни мустаҳкамлаш …
5
чи барча турдаги дарсларда системали амалга ошириш керак. шунда ўқитувчи ўқувчиларни у ўтган материални қандай ўзлаштирганлигини, шу орқали ўзи қўллаган методнинг самарадорлигини билиб олади, ҳамда бу ўқувчиларни системали шуғулланишига ва уй вазифаларини бажаришига асос бўлади. ўқувчилар билимини текширишда кейинги йилларда тест усулидан фойдаланиш ижобий самара бермоқда. тест саволларини тузишга ўқитувчи алоҳида эътибор қаратмоғи зарур, чунки тестнинг мукаммаллиги ўқувчилар билимини текширишда ва реал баҳолашда муҳим ўрин тутади. тест топшириқлари қисқа, аниқ, ишончли, тушунарли, содда бўлиши, барча мавзуларни қамраб олган бўлиши зарур. тест синовларида компьютерлардан фойдаланиш ижобий натижалар бериши шубҳасиздир. ўқувчилар билимини баҳолашда рейтинг тизимидан фойдаланиш афзалдир. бунда ўқувчиларга қўйилган баҳо реал бўлиши аниқдир. рейтиннг тизимидан фойдаланганда ўқувчиларнинг фаолияти тўлиқ қамраб олинади, ҳамда ўқувчиларни фаоллигини оширади. ўқувчилар билимини баҳолашда уларнинг ижодкорлигига алохида эътибор қаратиш зарур. бахо мезонларини белгилашда одатда ҳар бир фан бўйича мавжуд дастурлардаги кўрсатмалардан фойдаланиш керак. ўқитишдаги эвристик ёндошишларни ривожлантириш ва бойитиш инновацион дидактик тизимлар билан боглик. бундай тизимлар хх …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"назорат қилувчи дастурлар. муаммоли ёндашув дастурлари. эксперт тизимлар ва сунъий интеллект" haqida

1404134631_51425.doc назорат қилувчи дастурлар. муаммоли ёндашув дастурлари. эксперт тизимлар ва сунъий интеллект. дастурий ўқитиш. муаммоли-дастурий ўқитиш имкониятлари. режа: 1. «сунъий интеллект» тушунчаси. 2. компьютерларнинг пайдо бўлиши ва дастурлар ёрдамида масалаларни ечиш. 3. янги ўқув материалини ўрганиш. 4. физика ва астрономия ўқитишда ахборот технологиядаридан фойдаланиб ўқитишнинг мақсади. 5. ўқитишдаги эвристик ёндошишларни ривожлантириш. 6. монологли метод ва фикр юритиб баён қилиш методи. 7. тадқиқотли топшириқлар методи. «сунъий интеллект» тушунчаси дастлаб ақшда пайдо бўлди ва секин-аста бошқа давлатларда ҳам кенг қўлланила бошланди. 1956 йил ақш да компьютер ва дастурлаш сохасидаги 10 нафар америкалик етакчи мутахассиснинг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. уша пайтда мутахас...

DOC format, 93,0 KB. "назорат қилувчи дастурлар. муаммоли ёндашув дастурлари. эксперт тизимлар ва сунъий интеллект"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.