ўқув материалининг баён этишни муаммоли қилиб тузиш

DOC 59,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1483521714_67195.doc ўқув материалининг баён этишни муаммоли қилиб тузиш ўқув жараёнини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активлаштириш, мустақиллигини ривожлантириш, ўқитишнинг энг самарали форма ва методларидан фодаланишдир. илгор ўқитувчилар ўқув жараёнининг янги структурасини тобора кенг тадбиқ этмокдалар. бу структурага кура, билимларни узлаштириш ва ўқув ҳамда малакалар хосил қилиш ўқувчиларнинг мустақил амалий ва аклий фаолиятлари натижасида содир бўлади. муаммоли вазиятлар яратиш, уларни ҳал қилиш йулларини излаш ва аниқлаш, муаммони ҳал қилиш жараёнининг узи, чикарилган хуласаларни канчалик тўғри эканлигини амалда текшириб куриш ўқув жараёнининг муҳим элементлари бўлиб колмокда. муаммоли жараён хосил қилиш ўқувчилар актив аклий фаолиятнинг зарур шартидир. ўқувчи олдига муайян вазифа куйилади, бу вазифа унда кизикиш уйготади ва ўқувчи бу вазифани ҳал қилишга уринади, аммо уз билимлари ҳамда тажрибалари етарли даражада тула ва чуқур эмаслигини пайкайди, яъни аниқ кийинчиликка дуч келади. ўқувчида хосил булган вазиятдан чиқиш йулини топишдек ички эхтиёж пайдо бўлади, кийинчиликни хис этиш пайдо булган шароитни анализ қилишга ва …
2
а янги харакат усулларини эгаллашга имконият яратишдан иборат. шу билан бирга, инсоннинг билимлари тафаккурининг пировард натижаси, билишнинг асосий воситасидир. инсон янги нарсани узига илгари маълум булган нарса асосида билади. инсон маълум булган нарсага таянибгина узининг билиш фаолиятида илгари силжийди. инсоннинг билимлари канчалик аниқ ва чуқур бўлса, унинг фаолияти шунчалик мукаммал, меҳнати унумли бўлади. инсон билимлар системасини билиб олар экан, айни замонда бу билимларни ишлатиш усулларини, амалий ва назарий масалаларни ечишда билимлардан фойдаланиш учун зарур бўладиган интеллектуал харакатларнинг мураккаб системасини хам узлаштиради. фикрлашдаги харакатларни «дилда» бажаришга каратилган аклий операциялар системаси, дебгина тушиниш ярамайди. тафаккур амалий ёки назарий харакатдан ажралмасдир, у инсоннинг бутун фаолиятига хизмат қилади, инсон уз олдига вужудга келадиган муаммоларни ечишнинг тайёр усулларига эга булмаган ёки харакатларни бажаришнинг янги усулларини топиши зарур булган холларда унинг фаолиятини тартибга солишга ёрдам беради. фикрлаш жараёни амалга ошадиган асосий форма муаммоларини, яъни билиш лозим булган, ечилиш йули номаълум ёки мавжуд билим ҳамда малакаларни янги, …
3
р элементи- бу, муаммоли вазиятларнинг ҳал қилиниши, деб айтиш мумкин. буни фикрлашнинг психологик қонуниятларидан ўқитиш жараёнини бошқариш учун фойдаланиш масалаларига багишланган барча тадкикотлар тасдиқлайди. бу хулоса ўқувчиларнинг мустақил равишда билимлар олиш жараёнини бошқариш мақсадида муаммоли вазиятлар системасини ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ этишни назарда тутади. муаммоли вазиятни ҳал этиш асосида ташкил қилинган ўқув жараёни педогогикада муаммоли ўқитиш деб аталади. муаммоли ўқитиш вақтида хамма вакт масала (муаммо) куйилади ва ҳал қилинади. бу муаммо савол, топшириқ, масала тарзида берилади. аммо ўқитишда, шу жумладан, ўқув материалини узлаштиришдан олдин савол ва масалалардан фойдаланиш муаммоли ўқитиш шартларига хамма вакт хам тўғри келавермайди. «муаммоли вазият» ҳамда «масала» тушунчаларининг маъноси бир хил эмас. «масала» тушунчаси билан харакатнинг баъзи объектив бериладиган характеристикаларигина белгиланади, иштирок этувчи шахс- субъект эса кушилмайди. масалани ечиш жараёни изланаётган зарур нарсанинг топилишини таъминлайдиган масала шартларини узгартириш системасидан иборат. купчилик холларда масала маълум булган билим, ўқув ва малакаларни бевосита тадбиқ этиш асосида бажарилади ёки ҳал …
4
мал қилиш зарур. 1. муаммоли вазият яратиш шундай амалий ёки назарий масалани назарда тутадики, бу вазифани бажаришда ўқувчи узлаштириши керак булган янги билимлар ёки харакатларни «кашф» этиш лозим. 2. масала қуйидаги шаклларда берилиши мумкин: савол шаклида, бунда маълумотлар сурок гапга киритилган бўлади; бунда саволнинг таърифи, унинг мохияти вазифани бажаришда ўқувчида пайдо бўладиган реал саволга мос келиши керак; топшириқ шаклида, бундай масалада хулоса чиқариш, ниманидир тушинтириш, асослаш таклиф этилади. 3. масала хамиша ўқувчининг билим ва ўқувларига асосланиши лозим. улар савол ёки вазифанинг мохиятини, туб мақсадини ва ечиш йулларини тушуниш учун етарли булиши керак. 4. ўқувчига таклиф этиладиган муаммоли вазифа ўқувчининг интеллектуал имкониятларига мос келиши зарур. вазифанинг кийинлик даражаси иккита асосий курсаткич: узлаштирилиши керак булган ўқув материалининг янгилик даражаси ва унинг умумлаштирилганлик даражаси билан бахоланади. 5. одатда, муаммоли вазифа узлаштирилиши лозим булган ўқув материалдан олдин берилиши даркор. аммо ўқувчиларда муаммоли вазифани ҳал қилиш учун етарли даражада билим ва ўқувлар булмаса, уларга зарур …
5
ини муаммоли узлаштиришни таъминлаш учун муаммоли вазиятлар яратишда муайян системага риоя қилиш керак: мураккаб топшириқни анча майда, хусусий топшириқларга булиш зарур; баъзи холларда асосий масала бир неча дарс ёки, хатто, бутун бошли мавзу доирасида ягона бўлади ва хусусий вазифалар сифатида ечилади; хар хил муаммоли вазиятлар учун хос булган дидактик функцияларни фарк қилиш керак: мавзуни ўрганиш бошида хосил қилинадиган биринчи муаммоли вазият ўқувчиларда урганилаётган умумий қонуниятни узлаштириш учун эхтиёж уйготиши даркор; шундан кейин аниқ муаммоли вазиятлар системасининг хаммаси шу асосий масалани очишга хизмат қилади; муаммоли вазиятлар шароитида ўқитувчи баён этадиган ўқув материалини ва ўқувчилар мустақил уздаштирадиган материални аниқлашга дифференциалланган тарзда ёндошиш керак; бир дарснинг узида, одатда, иккала типдаги материалдан фойдаланилади. муаммоли ўрганиш учун очик ойдин ифодаланган сабаб-натижали богланган, энг муҳим сифатларни, ходисаларни, муносабатларни умулаштиришни, қонуниятларни аниқлашни талаб этадиган материал, яъни асос характеридаги материал танлаб олинади. ахборот хикоя режасидаги аниқ материални ўқитувчининг узи баён этади. шу сабабли педогогика адабиётида муаммоли ўқитишни тавсифлашда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўқув материалининг баён этишни муаммоли қилиб тузиш" haqida

1483521714_67195.doc ўқув материалининг баён этишни муаммоли қилиб тузиш ўқув жараёнини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активлаштириш, мустақиллигини ривожлантириш, ўқитишнинг энг самарали форма ва методларидан фодаланишдир. илгор ўқитувчилар ўқув жараёнининг янги структурасини тобора кенг тадбиқ этмокдалар. бу структурага кура, билимларни узлаштириш ва ўқув ҳамда малакалар хосил қилиш ўқувчиларнинг мустақил амалий ва аклий фаолиятлари натижасида содир бўлади. муаммоли вазиятлар яратиш, уларни ҳал қилиш йулларини излаш ва аниқлаш, муаммони ҳал қилиш жараёнининг узи, чикарилган хуласаларни канчалик тўғри эканлигини амалда текшириб куриш ўқув жараёнининг муҳим элементлари бўлиб колмокда. муаммоли жараён хосил қилиш ўқувчилар актив аклий фаолиятнинг...

DOC format, 59,0 KB. "ўқув материалининг баён этишни муаммоли қилиб тузиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.