o'qitish metodlari va vositalari

DOC 16 sahifa 135,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
15-мавзу: ўқитиш методлари ва воситалари. ўқитишда инновацион методлар асосий саволлар: 1.таълим методлари ва усуллари тушунчалари. 2.замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндашувлар. 3. таълим методларининг моҳияти. 4.таълим методларини танлаб олиш шартлари. 5.таълим воситалари ва уларнинг функциялари. таянч тушунча ва иборалар: таълим методи, тадқиқот, усул, тарбиявий метод, ҳикоя, суҳбат, тушунтириш, маъруза, экскурсия, машқ, графикавий ишлар, лаборатория ишлари, дидактик ўйинлар, ташхислаш, назорат, баҳолаш, динамика, баҳо, ҳолислик, тизимлилик. 1-савол баёни. «метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари» дея шарҳланган. айни вақтда педагогик манбаларда «таълим методи» тушунчасига берилган таърифларнинг хилма-хил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. шунингдек, таълим методларининг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликдаги тартибли фаолиятлари усуллари эканлиги тўғрисидаги фикрлар ҳам мавжуд. «таълим методлари дастлаб педагог онгида муайян йўналишдаги фаолиятнинг умумлашма лойиҳаси тарзида намоён бўлади. мазкур лойиҳа амалиётга ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ўзаро туташуви, ўқитиш ва ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ёки …
2 / 16
им методлари таълим мақсадини ёритишга хизмат қилади, у ёрдамида таълим мазмунини ўзлаштириш йўллари ифода этилади, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракати, хусусияти акс эттирилади. метод, бир томондан, таълим мақсадига эришиш воситаси сифатида намоён бўлса, бошқа томондан, бошқарилувчан ўқиш фаолиятини амалга ошириш шарти ҳисобланади. таълим методлари доимо у ёки бу ўқиш воситалари ёрдамида жорий этилади, шу боис уларнинг ўзаро шартланганлигини таъкидлаш жоиз. чизмадан англаниб турибдики, таълим методи тузилмасида қуйидагилар ажралиб туради: мақсадли таркиб; фаолиятли таркиб; таълим воситалари. табиийки, умумий ҳолда эришилган натижа ҳар доим ҳам ўқитувчининг дарс бошида белгилаган мақсадига мос келавермайди. таълим мақсади ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти асосида, шунингдек, таълим воситалари ёрдамида натижаланади, ушбу жараёнда аниқ мақсадга йўналтирилган механизм ишга тушади. таълим тизимлари мақсадга эришиш жараёнида бош халқа айнан қандай ва қайси механизм асосида ҳамда мавжуд таркибий унсурларни қандай ишга солиш мумкинлигини ифодалашга хизмат қилади. бу функциялар таълим методини қўллаш жараёнида бир-биридан ажратилган ҳолда ёки кетма-кет жорий этилмайди, аксинча бир-бирига ўзаро …
3 / 16
н ёки уларнинг мажмуасидан фойдаланиш мумкин. назоат саволлар: 1. таълим методи нима? 2. таълим жараёнида суҳбат методини қўллашда нималарга эътибор қаратиш зарур? 2-савол баёни. дидактик жараён тузилмасига кўра таълим методлари қуйидаги уч гуруҳга ажратилади: юқорида кўрсатилган методлар қуйидаги тарзда ҳам номланади: 1. ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва бажариш методлари. 2. ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивлаш методлари. 3. назорат ва ўз-ўзини назорат методлари. ўқувчига билимларни етказиш шаклига кўра таълим методлари: 1. оғзаки баён қилиш методлари. 2. кўргазмали методлар. 3. амалий методлар каби турларга ҳам ажратилади. таълим методлари тизимида муҳим ўрин тутадиган оғзаки баён қилиш методларининг ўзи ҳам қуйидаги турларга ажратилади: оғзаки баён қилиш методлари ўқувчиларнинг умумий маданияти, мантиқий фикрлаши ҳамда билиш қобилиятини ривожлантириш билан боғлиқдир. угбу методлар ўқувчининг нутқ бойлигини ошириш ва хорижий тилларни ўрганишдаги аҳамияти беқиёс. методнинг самараси кўп жиҳатдан ўқитувчининг нуқт маҳорати, сўзларни ўз ўрнида, ифодали баён қилиши, шунингдек, ўқувчиларнинг ёши, ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда ёндашувига боғлиқ. шу …
4 / 16
босқичма-босқич эгаллашга имкон беради. суҳбат – фаолиятини эндигина бошлаган ўқитувчи учун мураккаб таълим методи ҳисобланади, бинобарин, саволларни тайёрлаш, уларнинг кетма-кетлигини таъминлаш кўп вақт талаб этади, уни ташкил этиш да эса барча ўқувчиларнинг диққатини жалб этиш талаб қилинади. ўқитувчи оддий саволлар бериши, ўқувчиларга улар юзасидан батафсил ўйлаш учун вақт ажратиши, ўқувчиларнинг жавобларини эса диққат билан тинглаши, зарур ўринларда уларни шарҳлаши лозим. шу боис суҳбатда билиш дедуктив ёки индуктив йўл билан амалга ошади. дедуктив суҳбат ўқувчиларга олдиндан маълум бўлган қоидалар, тушунчалар, ҳодисалар, жараёнлар асосида ташкил етилиб, ўқувчилар таҳлил ёрдамида хусусий хулосаларга келадилар. суҳбатнинг индуктив шаклида алоҳида далиллар, тушунчаларнинг таҳлил асосида умумий хулосага келинади. суҳбат кўпроқ ўқувчиларни янги билимлар билан таништириш, билимларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш, назоратни ташкил этиш ҳамда ўзлаштирилган билимларни ташхислашда ижобий натижаларни беради. суҳбат турли кўринишларда, яъни, кириш, якуний, индивидуал ва гуруҳли суҳбат тарзида ташкил етилади. кириш суҳбати ўқув ишларининг бошида ташкил етилади. уни ташкил этиш дан кўзланган мақсад ҳал этилиши …
5 / 16
исбатан бирмунча кенг қўлланилади. ундан одатда назарий материаллар ҳамда мураккаб масалаларни ўрганишда фойдаланилади. тушунтириш жараёнида ўқув материалининг бир қадар қийин ўринларига алоҳида урғу берилиб, мазмуни очиб берилади. тушунтириш самараси кўп ҳолларда ўқитувчининг кўргазмали воситалардан оқилона фойдаланишига боғлиқ бўлади. маъруза мазмуни муракаб тизимлар, ҳодисалар, объектлар, жараёнлар, уларнинг сабабли-оқибатли боғланишлари, қонун ва қоидалардан ташкил топади ва у бутун дарс жараёнини қамраб олиши мумкин. маъруза методи тушунтириш ва суҳбатнинг аста-секин кенгайиб боришидан вужудга келади, бир вақида ўқувчиларни қисқача ёзиб олиш (конспектлаш)га ўргата боради. мактаб маърузасининг самарадорлигини таъминлаш шартлари қуйидагилардан иборат: маъруза режасини тузиш; ўқувчиларни маъруза мавзуси, режаси билан таништириш; маъруза бандларини мантиқийлик ва кетма-кетликда баён этиш ; ҳар бир бандини қисқача хулосалаш; маърузанинг бир қисмидан иккинчисига ўтишда мантиқий алоқадорликни таъминлаш; маърузани муаммоли ва ҳиссий тарзда баён қилиш; бунжа нутқ имконияти, мисоллар, аниқ далиллар ва қиёслашлардан фойдаланиш; ўқувчиларнинг билиш фаолиятини маҳорат билан бошқариш; маърузанинг муҳим жиҳатларини очиб бериш; ўқувчилар маърузанинг асосий ўринларини ёзиб боришларига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'qitish metodlari va vositalari" haqida

15-мавзу: ўқитиш методлари ва воситалари. ўқитишда инновацион методлар асосий саволлар: 1.таълим методлари ва усуллари тушунчалари. 2.замонавий дидактикада таълим методлари таснифига турлича ёндашувлар. 3. таълим методларининг моҳияти. 4.таълим методларини танлаб олиш шартлари. 5.таълим воситалари ва уларнинг функциялари. таянч тушунча ва иборалар: таълим методи, тадқиқот, усул, тарбиявий метод, ҳикоя, суҳбат, тушунтириш, маъруза, экскурсия, машқ, графикавий ишлар, лаборатория ишлари, дидактик ўйинлар, ташхислаш, назорат, баҳолаш, динамика, баҳо, ҳолислик, тизимлилик. 1-савол баёни. «метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари» дея шарҳланган. айни вақтда педагогик...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (135,0 KB). "o'qitish metodlari va vositalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'qitish metodlari va vositalari DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram