1. менежментнинг мохияти ва вазифалари

DOC 46.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1406024347_57481.doc режа: 1. менежментнинг мохияти ва вазифалари 2. менежментнинг предмети ва изланиш услублари. 3. курснинг мазмуни ва вазифалари. менежментнинг моҳияти ва вазифалари. менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини хисобга олган холда ўрганиш лозим. ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун махсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, менежмент мақсадларини белгилайди. ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг мақсади ишловчилар самарали меҳнат қилиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий химоя қилишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва ахолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир. мамлакатимиз президенти и.а. каримов ўзининг «ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида» асарида «кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермахсул меҳнат қилиш учун яхшироқ рағбат ва имкониятлар яратишдан, иқтисодий йўл танлаш ва фаолият кўрсатиш эркинлигига бўлган кафолатли хуқуқни қарор …
2
ташкил этади. бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини хисобга олган ҳолда хўжалик раҳбарлари республика халқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар. жамият хаётининг барча томонлари демократик янгиланиши шароитида асосий масала иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий тараққиётни рағбатлантириш. бошқариладиган бозор билан шахс ва жамоа манфаатларини самарали боғлаш масалаларидан иборатдир. назарий ва амалий нуқтаи назардан ишлаб чиқариш эгалари бўлган меҳнаткашлар манфаатлари энг мухим манфаат эканлиги, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиётни жадаллаштирувчи қудратли харакатлантирувчи куч эканлиги шубхасиздир. бундан бошқарувни ислоҳ қилишнинг стратегик ғояси меҳнаткаш кишининг обрўсини кўтаришдан, чунки, иқтисодиётни соғломлаштиришнинг асоси бўлиб виждонан ва маъсулият билан меҳнат қилишга хизмат қилади; ишчининг меҳнатдан манфаатдорлигини кескин ошириш, ўз қобилиятини тўлиқ сарф этиш, уни жамиятни харакатлантирувчи кучларнинг умумий тизимига қўйишдан иборат. бунга фақат ишчи ишлаб чиқаришнин хақиқий эгаси сифатида меҳнат қилган холдагина эришиш мумкин, бу жуда мураккаб масала, чунки инсон фақат ижтимоий шахс - яъни жамиятга боғлиқ ва унинг таъсири остида бўлиб қолмай, табиий мавжудот ҳамдир. …
3
қий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдан иборатдир. менежмент предмети ва изланиш услублари. ґар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. предмет бу фан нима билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди. назария бу соҳада рўй берадиган жараён ва ходисаларнинг рўй бериш қонуниятларини аниқлайди. изланиш усуллари назариядан келиб чиққан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти қандай амалга ошишини кўрсатиб бериши, фаннинг шу соҳасида ходисаларни умумлаштириш ва ўрганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чиқиш лозим. менежмент предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошқаришнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. бошқарув муносабатлари ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, меҳнат, психологик ва бошқа кўринишларда бўлади. бошқарув муносабатлари бошқарув қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент бу энг аввало кишиларни бошқаришдир. иқтисодиётни бошқаришда бевосита бошқарув объекти меҳнат жамоалари ва алоҳида ходимлардан иборатдир. фақат уларнинг меҳнат фаолияти воситасида ишлаб чиқаришнинг моддий унсурлари, яъни меҳнат …
4
млари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганиш ташкил этади. менежмент бошқарув фаолиятининг умумий қонуниятлари ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аниқ вазиятлардаги харакатлари ва ўзини тутиш холларини умумлаштиради. иқтисодиётни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. бошқарув назарияси бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий тахлил ва мантиқий услуб асосида бошқаришнинг асосий қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади. менежментнинг амалий томонлари қуйидаги аниқ вазифаларни ҳал этишга: иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ахоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир. менежментнинг бу амалий қисми бошқарув тамойилларини ўзини эмас, балки уларни бошқарув амалиётида қўллаш қобилияти, яъни улардан аниқ кўринишларидан аниқ вазиятда, фойдалана олиш қобилиятини ўрганади. унинг бошқариш назариясидан фарқи у иқтисодиётни бошқариш амалиётида қонуниятлар, тамойиллари ва услубларидан фойдаланиш намуналарини ишлаб чиқаришдадир. менежментнинг асосий вазифаси жамият ривожланишининг объектив қонунлари талабларини …
5
1. менежментнинг мохияти ва вазифалари - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "1. менежментнинг мохияти ва вазифалари"

1406024347_57481.doc режа: 1. менежментнинг мохияти ва вазифалари 2. менежментнинг предмети ва изланиш услублари. 3. курснинг мазмуни ва вазифалари. менежментнинг моҳияти ва вазифалари. менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини хисобга олган холда ўрганиш лозим. ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун махсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, менежмент мақсадларини белгилайди. ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. ижтимоий-иқтисодий бошқарувни...

DOC format, 46.5 KB. To download "1. менежментнинг мохияти ва вазифалари", click the Telegram button on the left.