дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш

DOC 161,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352286405_31747.doc дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш www.arxiv.uz дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш режа: 1. объектли алгоритм 2. талабаларни delphi дастурлаш тилини ўрганишга тайёрлаш босқичлари ҳусусида хх асрнинг 80 - йилларидан олдин ишлаб чиқилган компьютерлар учун катта дастурий системаларни ишлаб чиқиш жуда ҳам мушкул вазифа эди. бунинг энг катта сабаби шу даврга хос бўлган компьютерларнинг имониятларининг чегараланганидадир. дастурий комплексларни ишлаб чиқишда асосий чекланишлар компьютер тезкор хотирасининг сиғими, маълумотларни иккиламчи хотира қурилмаларидан (магнит ленталар, барабанлар ва х.к.) ўқиш тезлиги, процессорнинг ишлаш тезлиги (уларнинг такт частоталари бир неча юз микросекунд бўлган) билан боғлиқ. бу даврдаги компьютерлар ҳалқ ҳўжалигининг ҳисоб-китоб билан боғлиқ бўлган масалаларини ечиш учун мўлжалланган эди. компьютерларда бошқа характердаги масалаларнинг ечишнинг иложи йўқ эди. дастурчилар учун шу компьютерларда ечилаётган масала учун берилган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масаланинг ечиш алгоритмини ишлаб чиқиш биринчи ўриндаги вазифа ҳисобланган. бу борада н. виртнинг машҳур маълумотлар+алгоритм=дастур формуласини ёдга олиш …
2
турий воситалар дастурчи ва дастурчилар гуруҳи имкониятларини кенгайтириб, дастурий маҳсулотларнинг мураккаблик даражасининг ортишига ҳам сабаб бўлди. 70-80 йилларда дастурий маҳсулотларнинг мураккаблик даражасини ҳал қилиш учун кўплаб методлар ишлаб чиқилди. уларнинг ичида юқоридан пастга усулидаги структурали дастурлаш кенг тарқалди. бу усул юқори босқичли fortran ва cobol тилларининг топологиясига асосланган эди. бу тилларда асосий базавий бирлик бўлиб қисм дастур хизмат қилади. дастур шакли жиҳатидан дарахтни эслатиб, битта қисм дастур бошқасига мурожаат қилар эди. структурали дастурлашда айнан шундай ёндошувдан фойдаланилади: алгоритмик декомпозиция катта масалаларни кичик масалачаларга бўлиш учун қўлланади. хх асрнинг 60-70 йилларида ҳалқ хўжалигининг кўплаб масалаларини компьютер ёрдамида ечиш учун basic, paskal, fortran каби дастурлаш тиллари, dbase. clipper, foxbase, karat каби маълумотлар базасини бошқарув тизимлари етарли бўлган. бу тил ва тизимлар асосан ibm*86 типидаги компьютерларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг асосий камчиликлари шу даврга ҳос бўлган компьютерларнинг имкониятлари билан боғлиқ эди: · фойдаланувчи учун қулай бўлган график интерфейс яратиш имкониятининг йўқлиги ёки жуда ҳам …
3
и: · юқоридан қуйига қараб структурали лойиҳалаш усули; · маълумотлар оқимини ташкил қилиш усули; · объектга йўналтирилган лойиҳалаш. структурали лойиҳалаш усулига намуналар йордан ва константин асарларида келтирилган. асосий ғоялар эса виртнинг кўплаб илмий ишларида очиб берилган. бу асарларда структурали дастурлашга нисбатан бўлган ҳар бир ёндошувда алгоритмик декомпозиция иштирок этади. ёзилган дастурларнинг каттагина қисмининг асосини структурали дастурлаш принципи ташкил қилади. структурали дастурлаш абстракцияларни ажратишга имкон бермайди, маълумотларни самарали ҳимоя қилишни таъминламайди, параллелизмни ташкил қилиш учун етарлича воситаларни таклиф қила олмайди. структурали дастурлаш мураккаб системаларни ишлаб чиқишга имкон бермайди, объектга йўналтирилган дастурлашда самара бермайди. маълумотлар оқимини ташкил қилиш усули джексон ҳамда оррларнинг ишларида кенг ёритилган. бу усулда дастурий системанинг структураси худди кирувчи маълумотларни чиқувчи маълумотлар қимига алмаштириш ташкил қилиш каби қурилади. маълумотлар оқимини ташкил қилиш усули ҳам структурали дастурлаш усули каби бир қатор мураккаб масалаларда, ҳусусан ахборот таъминот системаларида қўлланилган. бу масалаларда киритилётган ва чиқарилаётган маълумотлар ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд ҳамда дастурларнинг …
4
ўзининг имкониятлари паст бўлганлиги ҳамда шу даврда ечиш талаб қилинган масалалар учун етарли воситаларни таклиф қила олмагани учун дастурчилар орасида кенг оммалаша олмади. кейинчалик объектга йўналтирилган дастурлаш smalltalk, object pascal, c((, ada, ҳозирда эса с# каби юқори даражали дастурлаш тилларининг топологияси асосида ривожланди ва оммалашмоқда. объектга йўналтирилган дастурлаш – бу дастурлашнинг шундай янги йўналишики, дастурий система ўзаро алоқада бўлган объектлар мажмуаси сифатида қаралади ва хар бир объектни маълум бир классга мансуб ҳамда хар бир класс қандайдир шажарани ҳосил қилади деб ҳисобланади. алоҳида олинган класс маълумотлар тўплами ва улар устида бажариладиган амалларнинг тўплами сифатида қаралади. бу класснинг элементларига фақат шу классда аниқланган амаллар орқали мурожаат қилиш мумкин. дастурдаги маълумотлар ва улар устида бажариладиган амаллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик анъанавий дастурлаш тилларига нисбатан дастурий системаларнинг ишончлилигини таъминлайди. объектга йўналтирилган дастурлашнинг энг асосий тушунчаси объект ва класс ҳисобланади. объект. олдимизда турган олма мевасини дастурлаш терминологияси орқали кўрайлик. анъанавий дастурлашда биз уни қисмларга бўлиб ўрганганмиз: …
5
йўналтирилган дастурлаш атамашунослигида мос равишда ҳусусият ва метод деб аталади. ҳусусиятни объектнинг майдони деб ҳам юритилади. масалан, шашка объекти ранг, вертикал майдондаги ўрни, горизонтал майдондаги ўрни каби майдонларга, суриш, уриш, «дамка» га чиқиш, шашка тахтасидан четга олиш каби методларга эга бўлади. майдон ва методлар биргаликда объектнинг аъзолари дейилади. объектларнинг структураси уларнинг ўзаро алоқасини ифодалайди. эслатма: объектлар ўзларининг барча характеристика ва ҳулқларининг ўзига ҳос томонларини биргаликда сақлайди. класс. ҳар бир объект қандайдир битта классга таалуқли бўлади. класс – бу мураккаб структура бўлиб, ўз ичига маълумотларни, процедура ва функцияларни ифодалашдан ташқари, классларнинг вакили бўлмиш объектлар устида бажарилиши мумкин бўлган амалларни ҳам олади. классдаги маълумотлар майдонлар, процедура ва функциялар эса методлар деб аталади. класснинг структураси тушунчаси ҳам муҳим ҳисобланади. у система ичидаги воситалар бойлигини намоён қилади. маълумки, бирор япроқдаги фотосинтез жараёнини ўрганиш учун шу япроқдаги битта хужайрани кўриш етарли, чунки, қолган хужайралар ҳам ўзини ана шгу ўрганилган хужайра каби тутади. биз хам бирор …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш"

1352286405_31747.doc дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш www.arxiv.uz дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш режа: 1. объектли алгоритм 2. талабаларни delphi дастурлаш тилини ўрганишга тайёрлаш босқичлари ҳусусида хх асрнинг 80 - йилларидан олдин ишлаб чиқилган компьютерлар учун катта дастурий системаларни ишлаб чиқиш жуда ҳам мушкул вазифа эди. бунинг энг катта сабаби шу даврга хос бўлган компьютерларнинг имониятларининг чегараланганидадир. дастурий комплексларни ишлаб чиқишда асосий чекланишлар компьютер тезкор хотирасининг сиғими, маълумотларни иккиламчи хотира қурилмаларидан (магнит ленталар, барабанлар ва х.к.) ўқиш тезлиги, процессорнинг ишлаш тезлиги...

Формат DOC, 161,5 КБ. Чтобы скачать "дастурлашнинг янги технологиялари сифатида объектга йўналтирилган дастурлаш технологияларидан фойдаланиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: дастурлашнинг янги технологияла… DOC Бесплатная загрузка Telegram