қурилиш

DOC 16 sahifa 29,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи режа: 2.1 қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти 2.2 миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари 2.3 қурилишнинг ташкилий шакллари, моддий-техника базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари ўзбекистон республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳамда уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектлар билан кам таъминланганлиги, ички инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишларининг етарли даражада ривожланмаганлиги ва бошқалар). қурилиш миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида миллий хўжаликнинг барча тармоқлари учун асосий фондларни яратишда иштирок этади. ишга туширилган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган ишлаб чиқариш қувватлари ва ноишлаб чиқариш объектлари капитал қурилишнинг маҳсулоти ҳисобланади ҳамда улар ўзлаштирилиб бориши билан асосий фондларга айланиб боради. уларнинг яратилишида бошқа тармоқлар ҳам …
2 / 16
қда ушбу ташкилотлар томонидан яратилаётган маҳсулотлар ҳажмининг миллий иқтисодиёт ялпи даромадидаги улуши доимий равишда ортиб бормоқда. шуни қайд этиш керакки, қурилиш тармоғи барча тадбиркорлик тузилмасининг кўпчилик қисми тўғри келадиган хусусий корхоналар сонининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. қурилиш жараёни учта асосий босқичга ажратилади: 1) қурилишга тайёргарлик ишлари; 2) қурилиш жараёнининг ўзи; 3) тайёр ҳолдаги қурилиш объектини эксплуатацияга топшириш. қурилиш ишлаб чиқариши жараёнига капитал қўйилмалар доиравий айланишининг қуйидаги учта босқичлари тўғри келади: 1) ишлаб чиқариш - асосий фондларни яратишнинг маҳсулот шакли сифатида; 2) амалга ошириш (реализация) - қурилиш маҳсулотининг асосий фондларга айланиши шакли сифатида; 3) пул маблағларини келгуси маҳсулотга айлантириш мақсадида такрор ишлаб чиқаришнинг навбатдаги даври(цикли)ни тайёрлаш. қурилиш миллий иқтисодиётнинг мустақил алоҳида тармоғи бўлиб, янги асосий фондларни яратиш ҳамда фаолият юргизаётган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини қайта қуриш, кенгайтириш, таъмирлаш ва техник қайта жиҳозлаш учун мўлжалланган. қурилиш тармоғининг аҳамияти шундаки, мамлакат миллий иқтисодиёти ривожланиши учун шарт-шароит яратиб беради. қурилиш ташкилотларининг маҳсулоти сифатида …
3 / 16
улотини яратишда турли ташкилотларнинг қатнашуви. 5) қурилиш ишларида иқлим ва маҳаллий шарт-шароитнинг роли. капитал қурилишда инвестиция жараёнининг асосий иштироқчилари сифатида одатда бажарадиган вазифаларига кўра инвестор, буюртмачи, қурувчи, пудратчи ва лойиҳаловчилар иштирок этадилар. инвестор - объект қурилишини молиялаштиришни хусусий ёки қарз маблағлар ҳисобига амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти. инвестор инвестиция натижаларини тасарруф қилишга тўлиқ юридик ҳуқуқларга эга. қурилиш эгаси - қурилиш бўлаётган ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс. у буюртмачидан фарқли равишда қурилиш учун ажратилган ер майдонидан узоқ муддатли ижара шартлари асосида фойдаланади. буюртмачи - техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишдан бошлаб объектни фойдаланишга топшириш ёки объектнинг ишлаб чиқариш қувватига чиқишигача бўлган муддатда объект қурилишининг ташкилотчиси ва бошқарувчиси функцияларини қабул қилган ҳуқуқий ёки жисмоний шахс. пудратчи (бош пудратчи) - пудрат шартномаси ёки контракти асосида объект қурилишини амалга ошираётган қурилиш фирмаси. бош пудратчи қурилиш натижалари учун шартнома шартларига мувофиқ равишда буюртмачи олдида тўлиқ жавобгар бўлади. у зарур ҳолларда айрим …
4 / 16
шартномалар ассида амалга оширилади. бу қурилишнинг асосий ва энг кенг тарқалган усулидир. бугунги кунда капитал қурилиш соҳасидаги барча пудрат ишларнинг тахминан 80 фоиздан ортиғи шу усулда амалга оширилади. уни амалга ошириш учун “капитал қурилиш пудрат шартномаси” асос бўлиб хизмат қилади. хўжалик усулида - объектлар қурилиши ёки қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш ишлари хўжалк субъектларининг - корхоналар, ташкилотлар, институтлар ва шу кабиларнинг куч ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади. корхоналарни қайта таъмирлаш ва кенгайтириш, кичикроқ қурилиш объектлари, ҳудудлар ва хоналарни ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари кўпинча шу усулда олиб борилади. объектларни тўлиқ қуриб битказишга ўтказиш (“қулф-калит” билан топшириш)да буюртмачининг функциялари бош пудратчига берилиб, у қурилишни бошидан бошлайди ва объектни буюртмачига узил-кесил тугалланган ҳолатда топширади. қурилишнинг бундай усули уй-жой қурилишида жуда кенг тарқалган. танловлар - иқтисодиётда нисбатан янги ҳодиса бўлиб, бунда буюртмачи бирор объектни қуриш ёки лойиҳалаш, асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича танлов эълон қилаётганлигини очиқ ёки ёпиқ шаклда хабардор қилади ва ҳоҳловчиларни шу танловда иштироқ этишга таклиф қилади. …
5 / 16
қурилиш - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қурилиш" haqida

қурилиш - миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоғи режа: 2.1 қурилишнинг миллий иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти 2.2 миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи сифатида қурилишнинг шаклланиши ва техник-иқтисодий хусусиятлари 2.3 қурилишнинг ташкилий шакллари, моддий-техника базаси ва унинг тараққиёт истиқболлари ўзбекистон республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари қаторида қурилиш тармоғи нафақат иқтисодиётнинг асосий фондларини яратувчи участкаси сифатида, балки мамлакат иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни ҳамда турли хусусиятларга эга бўлган ижтимоий соҳадаги долзарб вазифаларни амалга оширишда муҳим ўрин ва аҳамиятга эгадир (демографик тузилма ва унинг ўзгарувчанлиги, қишлоқ аҳолисининг юқори даражадалиги ҳамда уй-жой ва ижтимоий-маданий-маиший объектлар билан кам таъмин...

Bu fayl DOC formatida 16 sahifadan iborat (29,5 KB). "қурилиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қурилиш DOC 16 sahifa Bepul yuklash Telegram