matlabda dasturlash asoslar

PPTX 22 sahifa 903,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
matlabda dasturlash asoslari 1 mavzu: matlabda dasturlash asoslari 2 matlab тизимида дастурлар матн форматидаги m-файллардир. matlab тизимида дастурлаш тили қуйидаги воситаларга эга: ҳар хил турдаги маълумотлар; константалар ва ўзгарувчилар; операторлар (математик ифодаларнинг операторларини ҳам ўз ичига олади); бириктирилган командалар ва функциялар; фойдаланувчининг функцилари; бошқарувчи структуралар; система операторлари ва функциялари; дастурлаш тилини кенгайтириш воситалари. matlab тизимида дастур кодлари юқори даражали тилда ёзилади ва ушбу тил типик интерпретатор бўлиб ҳисобланади, яъни дастурнинг ҳар бир инструкцияси дарҳол танилади ва бажарилади. ҳамма инструкцияларни, яъни тўлиқ дастурни компиляция қилиш этапи мавжуд эмас. matlab бажарилувчи дастурларни яратмайди. дастурлар фақат m-файллар кўринишида мавжуд бўлади. дастурларнинг ишлаши учун matlab муҳити зурур. лекин matlabда ёзилган дастурларни с ва с++ дастурлаш тилларига трансляция қилувчи компиляторлар яратилган. улар matlab муҳитида тайёрланган дастурларни бажарилувчи дастурларга айлантириш масаласини ҳал қилиш имкониятини беради. matlab тизими учун компиляторлар мустақил дастурий воситалардир. шуни эсда тутиш керакки, matlabнинг ҳамма инструкциялари ҳам компиляция бўлавермайди, яъни компиляциядан олдин бундай …
2 / 22
ашган матрицалар; сеll — ячейкаларнинг массивлари; ўз навбатида ячейкалар ҳам массив бўлиши мумкин; struct — майдонли таркиблар массивлари, улар ҳам ўз ичига массивларни олишлари мумкин; function_handle — функцияларнинг дескрипторлари : int32, uint32 — 32-разрядли сонларнинг массивлари; intl6,uint16 — 16-разрядли бутун сонларнинг массивлари; int8. uint8 — 8-разрядли бутун сонларнинг массивлари (сонларнинг қийматлари 0 дан 255 гача бўлиши мумкин). бундан ташқари яна бир фойдаланувчи томонидан аниқланадиган маълумот тури (объект) — userobject кўзда тутилган. matlabда маълумотларнинг ҳамма турлари массивлар бўлиб ҳисобланади. “ 5 дастурлаш турлари дастурий таъминот бозорида matlab тизими илмий-техникавий ҳисоблар учун мўлжалланган юқори даражадаги дастурлаш тили бўлиб ҳисобланади. шундай қилиб, дастурлаш имкониятининг мавжудлиги ушбу тилнинг муҳим афзалликларидан биридир. ҳақиқатан ҳам, мураккаб масалаларни дастурлаш ва тизимнинг чексиз кенгайиш имкониятларининг мавжудлиги matlab тизимининг университетлар ва илмий муассасаларда кенг қўланилишига сабаб бўлди. 6 matlab тизимида дастурлашнинг қуйидаги турлари мавжуд: процедуравий; операторли; функционал; мантиқий; таркибий (модулли); объектга-йўналтирилган; визуал-йўналтирилган. matlab таркибий дастурлаш маҳсулдорлигининг ёрқин намунаси бўлиб …
3 / 22
атиш учун бириктирилган таҳрирлагичдан ёки ascii форматини қўллайдиган ҳар қандай матн таҳрирлагичидан фойдаланиш мумкин. тайёрланган ва диска ёзилган m-файл matlab тизимининг бир қисмига айланади ва уни командалар сатридан ёки бошқа m-файлдан чақириш мумкин. икки турдаги m-файллар мавжуд: файл-сценариялар ва файл-функциялар. улар, яратилиш жараёнида matlab тизимига бириктирилган m-файлларнинг таҳрирлагич/созлагичи ёрдамида синтаксис бўйича назоратдан ўтган бўлиши керак. 8 script-файл деб аталувчи файл-сценариялар кириш ва чиқиш параметрлари бўлмаган қатор командаларнинг тўпламидир. улар қуйидаги таркибга эга бўладилар: «асосий изоҳ %қўшимча изоҳ турли ифодаларни ўз ичига олувчи файлнинг қобиғи файл-сценария қуйидаги хоссаларга эга бўлади: кириш ва чиқиш аргументлари бўлмайди; ишчи соҳадаги маълумотлар билан ишлайди; бажарилиш вақтида компиляция бўлмайди; файл кўринишига келтирилган, сессиядагига ўхшаш амаллар кетма-кетлигидан иборат бўлади. 9 матнли изоҳнинг биринчи сатри асосий изоҳ ва кейинги сатрлари қўшимча изоҳ бўлиб ҳисобланади. асосий изоҳ lookfor ва help каталог_номи командалари, тўлиқ изоҳлар эса help файл_номи командаси бажарилганда экранга чиқади. қуйидаги файл-сценарияни кўрайлик: %plot with color red % …
4 / 22
ар локал ўзгарувчилардир. функция қобиғидан ташқарида уларга нол қийматлар берилган. агар функция қобиғида fun(2, 3) нинг қиймати ҳисобланадиган бўлса уларга х=2 ва у=3 қийматлар берилади. шунинг учун натижа z=13 бўлади. лекин функциянинг қобиғидан чиққандан кейин х и у ўзгарувчилар ўзларининг дастлабки нолга тенг бўлган қийматларини оладилар. шундай қилиб ушбу ўзгарувчилар ўз қийматларини функция параметрларининг қийматларига фақат локал тарзда – функция қобиғининг ичидагина ўзгартиради. 13 ҳар қандай функция қобиғида аниқланган ўзгарувчи сингари z ўзгарувчи ҳам локал ўзгарувчидир. дастлаб унинг қиймати аниқланмаган бўлади. функциянинг ичида у z=13 қийматни қабул қилади. функциядан қайтгандан кейин функцияда қўлланилганлигига қарамасдан у ноаниқ бўлиб қолади. агар z ни чиқаришга ҳаракат қилинса командалар ойнасида хатолик тўғрисида ахборот ҳосил бўлади. бунга ишонч ҳосил қилиш учун қуйидаги мисолни кўрайлик: таҳрирлаш ойнасида функция киритамиз function z=fun(y,x) z=x^2+y^2 ва уни сақлаймиз. командалар ойнасидан уни ишга тушурамиз >> fun(2,3) z = 13 ans = 13 >> z ??? undefined function or variable 'z'. …
5 / 22
учун хизмат қилади. дастурдаги disp командалари ёрдамида экранга «айлананинг узунлиги l=» ёзуви ва айлана узунлигининг ҳисобланган қиймати чиқарилади. ҳисоблашни тўхтатиш учун манфий қиймат берилиши керак, масалан r=-1. дастурдаги while...end бошқарувчи таркиб ҳисоблашни циклик равишда қайтариб туриш учун ишлатилган. агар r 0 disp('+') elseif r==0 disp('nol') else disp('manfiy') end sonni tekshirish: 19 s=0; for i=1:1:5 s=s+i end for operatorini qo`llanilishi: 20 amaliy mashg`ulot topshirig`i: 1.dastur tuzilganda qanday operatorlardan foydalaniladi? 2.for operatori qanday operator? 3.while operatoriga oid misol ishlab ko`rsating 4.matlab`da chiziqli dasturlarga misol ko`rsating 5.takrorlash operatorlariga oid misol ishlab ko`rsating 6.shart operatoriga misol keltiring 7.aylananing yuzini topish algoritmini tuzing va m-file orqali dasturini tuzing 8.sonni musbat va manfiyga tekshirishga oid dasturcha tuzing 21 адабиётлар кривилев а. основы компьютерной математики с использованием системы matlab. лекс-книга, 2015. в.п. дьяконов. matlab 6.5 sp1/7 + simulink 5/6 в математике и моделировании. м.: солон-пресс, 2019. - 576с. в.п. дьяконов. matlab 6.5 sp1/7 + simulink 5/6. основы …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"matlabda dasturlash asoslar" haqida

matlabda dasturlash asoslari 1 mavzu: matlabda dasturlash asoslari 2 matlab тизимида дастурлар матн форматидаги m-файллардир. matlab тизимида дастурлаш тили қуйидаги воситаларга эга: ҳар хил турдаги маълумотлар; константалар ва ўзгарувчилар; операторлар (математик ифодаларнинг операторларини ҳам ўз ичига олади); бириктирилган командалар ва функциялар; фойдаланувчининг функцилари; бошқарувчи структуралар; система операторлари ва функциялари; дастурлаш тилини кенгайтириш воситалари. matlab тизимида дастур кодлари юқори даражали тилда ёзилади ва ушбу тил типик интерпретатор бўлиб ҳисобланади, яъни дастурнинг ҳар бир инструкцияси дарҳол танилади ва бажарилади. ҳамма инструкцияларни, яъни тўлиқ дастурни компиляция қилиш этапи мавжуд эмас. matlab бажарилувчи дастурларни яратмайди. дастурлар фақа...

Bu fayl PPTX formatida 22 sahifadan iborat (903,3 KB). "matlabda dasturlash asoslar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: matlabda dasturlash asoslar PPTX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram