web-саҳифаларни лойиҳалашнинг асосий тиллари

DOC 317,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352453059_33717.doc www.arxiv.uz режа: 1. объектга йўналтирилган технологиялар асослари 2. java script сценарийларини тузиш тили 3. java script тилининг умумий тавсифи ва унинг ўзаги 4. шартли операторлар, цикллар ва шарҳлар 5. java script объектларининг функциялари, массивлари ва киритма туркумлари 6. html ва java script. ҳодисалар 7. visual basic script (vbs) сценарийлар тузиш тили 1. объектга йўналтирилган технологиялар асослари html ни белгилашнинг стандарт тили интернет тармоғи орқали узатиладиган web-саҳифаларни тез ва осон тузиш имконини беради. бу тармоқда ишлашнинг қулай усулидир. аммо браузер дарчасига юкланадиган саҳифалар турғундир. фойдаланувчи уларнинг мазмунини ўзгартира олмайди, улар билан алоқага кириша олмайди. html саҳифаларига жўшқинлик бахш этиш учун html ҳужжатларини «жонлантирувчи» ва фойдаланувчининг ҳаракатларига «муносабат билдирувчи» бир қанча технологиялар таклиф қилинди ва яратилди. юқорида зикр этилган амалларни саҳифаларни белгилаш динамик тили (dynamic html) ёрдамида бажариш мумкин. динамик html (dynamic html ёки dhtml) саҳифаларни белгилашнинг алоҳида тили эмас. бу фақат мазмуни динамик ўзгартирувчи html саҳифаларини белгилаш учун қўлланилувчи атамадир,[45]. …
2
йлашган элементлар билан бевосита боғлиқ бўлган сценарийларнинг тегишли тиллари имкониятлари билан чеклангандир. объектга йўналтирилган технологиялар (ойт)ни қўллаб-қувватловчи дастурлаштиришнинг замонавий тиллари ёрдамида яратилувчи java ҳамда active x бошқариш элементлари ҳужжатга дастурлаштирилувчи объектларни киритиш, сценарийларнинг тиллари воситасида уларнинг хоссаларини ўзгартириб ва методларини қўллаш, ушбу объектлар билан ўзаро алоқага киришиш имконини беради. дастурлаштирилувчи объект муайян ташқи кўринишга ёки унинг ўзгарувчилари ифодаларида акс этувчи хоссаларга ҳамда процедуралар кўринишида юкланувчи хулқ-атвор ёки методларга эгадир. бу хоссалар ва методлар бир-биридан айрим ҳолда мавжуд бўлмайди, улар ўзаро бирлашади ва янги сифатга эга бўлган ягона объектни ташкил этади. методлар объектнинг хоссаларини «қамраб» олади ва уларга бевосита мурожаат этиш ёки уларнинг ифодаларини ўзгартириш имконини бермайди. мутахассисларнинг фикрича, хоссалар муайян «капсула» ичига жойланган, объектга инкапсуляция қилингандир. объект методлари уларга кириш имконини беради. улар хоссалар ифодасини ўзгартириш мумкин ё мумкин эмаслигини ёки фақат дастурий объект муаллифи томонидан белгиланган муайян хосса ифодасини олиш мумкинлигини ҳал қилади. бу дастурий объектнинг фундаментал хоссасидир: хоссалар …
3
андай методларни бажара олишини билиш муҳим, бу қандай амалга оширилганлиги эса аҳамиятсиздир. шундай қилиб, объект қўлланилувчи дастурнинг қисмини ўзгартирмасдан, доим мазкур объектнинг ички мазмунини ўзгартириш мумкин, [23; 90-111]. дастурий объектларнинг мавжудлиги ўз ҳолича ҳеч қандай мазмунга эга эмас. бу объектлар уларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиш мумкин бўлган ҳолдагина муайян устунликлар беради. бу объектга йўналтирилган технологиялар (ойт)нинг навбатдаги асосий концепциясидир. объектлар тўғри келувчи муайян методни бажаришни сўраб хабарлар юбориш ёки тизимнинг сўровига жавобан методни бажариш орқали бир-бири билан алоқага киришиши мумкин. объектлар ўзаро алоқа қилиш орқали яхлит бир бутун–дастурни ташкил этади. ҳар қандай хабар уч таркибий қисмдан ташкил топади: 1. хабар йўлланган объектнинг номи. 2. объект-адресат бажариши лозим бўлган методнинг номи. 3. методни бажариш учун зарур номажбурий параметрлар. объект талабни аниқ бажариши учун шу уч таркибий қисм кифоядир. бу ерда биз, методларнинг турлари, уларни қоплаш тушунчаларига, дастурлаштиришнинг объектга йўналтирилган воситалари, масалан, java, visual c((, delphi орқали амалга оширилувчи мерос қолдириш ва …
4
берилади. график интерфейсли (windows га ўхшаш) операцион тизимлар пайдо бўлгунга қадар «процедуравий дастурлаштириш» тарқалган эди. бунда дастур биргаликда ўзини ташкил этувчи муайян процедуралар қачон ва қандай кетма-кетликда чақирилишини қатъий белгилайди. график интерфейсли илованинг ишлаш тарзи бир қадар бошқача. унга фойдаланувчининг ҳаракатлари: муайян тугмани босиши, команда бериши ва ҳ.к. таъсир кўрсатади. бу ҳолда бажарилаётган дастурнинг юкланган алгоритмига бир марта ва доимо риоя қилмаслиги керак. у иловадан фойдаланувчи айни вақтда бажаришни хоҳлаган ҳаракатни амалга ошириш имконини берувчи процедурани бажаришга киришиш имкониятига эга бўлиши лозим. бундай технология ҳодиса концепцияси ёрдамида амалга оширилади. ҳодиса–фойдаланувчининг ҳаракати (масалан, тугманинг босилиши) ёки операцион тизим жамловчи хабар (бошқа илова дарчаси билан ёпилган бизнинг илова дарчаси очилади). объектга йўналтирилган технология (ойт)да ҳар қандай ҳодиса объектга айланади. бу объектнинг хоссаларига мурожаат этиб, жамланган ҳодисанинг муайян параметрларини олиш мумкин. тизим ҳодисалари ва хабарлари бир-бири билан узвий боғлиқ: ҳар қандай ҳодиса операцион тизимга муайян хабар юборилиши натижасидир. айни вақтда, операцион тизимнинг иловага …
5
увчи иерархик тузилма кўринишида мавжуд бўлади. юқори даражада браузернинг фаол дарчаси–windows объекти жойлашган. иерархик зинанинг қуйи поғоналаридан frame, document, location ва history объектлари, яъни тегишинча фрейнни, бевосита ҳужжатнинг ўзини, юкланувчи ҳужжат адресини ва илгари юкланган ҳужжатлар рўйхатини ифодаловчи объектлар ўрин олган. объектлар хоссаларининг ифодалари саҳифа тегларининг тегишли параметрлари ёки белгиланган тизим параметрларининг ифодаларини акс эттиради. объект моделларидан тўғри фойдаланиш учун браузер саҳифаларни қандай тартиблаши ва объектлар иерархиясини тузишини аниқ тушуниш лозим. саҳифа юкланганида улар юқоридан пастга қараб кўздан кечирилади, шу тариқа саҳифанинг тартибланиш ва браузер дарчасида акс этиш жараёнлари изчил содир бўлади. бу саҳифанинг объект модели ҳам унга ишлов берилишига қараб изчил шаклланишини англатади. шу боис саҳифада бирон-бир шаклдан олдинроқ жойлашган сценарийдан мазкур шаклнинг элементларига мурожаат этиш мумкин эмас. бразуер html саҳифасида жойлашган объектларни юқоридан пастга қараб изчил интерпретация қилишини доим ёдда тутиш керак. сценарийлар тилларининг объектлари билан ишлашнинг яна бир жиҳати шундан иборатки, объектларнинг хоссаларини ўзгартириш мумкин эмас. браузер …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"web-саҳифаларни лойиҳалашнинг асосий тиллари" haqida

1352453059_33717.doc www.arxiv.uz режа: 1. объектга йўналтирилган технологиялар асослари 2. java script сценарийларини тузиш тили 3. java script тилининг умумий тавсифи ва унинг ўзаги 4. шартли операторлар, цикллар ва шарҳлар 5. java script объектларининг функциялари, массивлари ва киритма туркумлари 6. html ва java script. ҳодисалар 7. visual basic script (vbs) сценарийлар тузиш тили 1. объектга йўналтирилган технологиялар асослари html ни белгилашнинг стандарт тили интернет тармоғи орқали узатиладиган web-саҳифаларни тез ва осон тузиш имконини беради. бу тармоқда ишлашнинг қулай усулидир. аммо браузер дарчасига юкланадиган саҳифалар турғундир. фойдаланувчи уларнинг мазмунини ўзгартира олмайди, улар билан алоқага кириша олмайди. html саҳифаларига жўшқинлик бахш этиш учун html ҳужжатларини...

DOC format, 317,0 KB. "web-саҳифаларни лойиҳалашнинг асосий тиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.