ёритиш махорати ва ёритиш схемалари

DOCX 15 sahifa 420,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
6.1. ёритиш махорати ва ёритиш схемалари ёритишда кўпгина тушунчалар ҳамда қонуниятлар мавжуд бўлиб, буларга доимо амал қилиш керак. ёритишда композиция ҳам қандайдир кино, театр ёки телевидение тасвирларидаги ҳамма объектлар ўртасидаги алоқа, боғланиш, таққослашни англатади, умуман композиция деганда бадиий асарнинг структураси ҳамда унинг қисмларининг жойлашиши ва ўзаро боғланиши тушинилади. шундай қилиб, бу атама ҳам ижод жараёнида, ҳам унинг натижаси учун, ҳам ижодкор фойдаланаётган қоидалар тўплами учун қўлланилади. ёруғлик композицияси деганда кино кадрида ёки театр саҳнасида юз бераётган қандайдир ҳодиса ёки ҳаракатларни бутунлай, ифодали ва ўзаро мос бадиий-ёруғликли безаклаштиришни ташкил қилишга ёки қуришга ҳизмат қиладиган қоидалар, қонуниятлар ва усуллар тизими, ҳамда унинг алоҳида қисмларнинг ўзаро алоқаси тушинилади. композициянинг асосий вазифаси – доимо алоҳида қисмлардан ташкил топган асардан ҳосил бўладиган таасуротларнинг яхлитлигига эришишдир. шу сабабли ёруғлик композицияси объектни таҳлил қилишдан, унинг асосий элементларнини, таркибий қисмларини, уларнинг ўзига ҳос ҳусусиятларини, ўхшашлик ва фарқлик томонларини аниқлашдан бошланади, объектнинг ички боғланишлари мана шундай аниқланади, баъзан эса …
2 / 15
, улар ўз ҳолича тугалланган асар ҳисобланмайди ва бимр бутун нарса учун мавжуд бўлиб, унинг мантиқига бўйсинади. ҳар қандай ёруғлик композицияси маънодор бўлиши шарт, чунки бу асосда томошабиннинг таасуроти шаклланади. гўзаллик ва маънодорлик – ёруғлик бўйича ёруғлик устасининг ва операторнинг санъатини озиқлантирувчи иккита манбадир. уларнинг тажрибаси фақат тасвирни эмас, балки санъат асарини ўз кўзи билан кўриш имкониятини беради. 6.2. ёруғлик композицияси воситалари ёруғлик композицияси тушунчаси бадиий асар шакли тузилишининг умумий ички қонуниятларини ҳамда тасвир ёки саҳнанинг тўлиқ мазмунининг яхлитлиги ва бирлигига эришишнинг аниқ воситаларини кўриб чиқади.. масалан, дизайнда композициянинг мақсади – бу функционал, конструктив ва эстетик қийматга эга бўлган буюмларнинг утилитар ўринли шакли. композиция қонунлари асосида шакллантириладиган бадиий асар структураси унинг белгиланган мақсадига энг яхши жавоб берадиган функционал ва конструктив ўзига хос ҳусусиятларни олади, безатишга ундайдиган бадиий-ёруғлик композициясини қуриш асарнинг мазмуни ва характери билан ўзаро боғлиқ бўлади. ёруғлик композицияси ўзида ёрқин ва аниқ ифодаланган фикрни адо эттиришга ёруғлик устасининг ижодий …
3 / 15
ладиган ёруғлик манзараларидан иборат бўлади. битта ёруғлик манзарасида асарнинг тўлиқ мазмунини бериш мукин эмас. тўлиқ мазмун кадрларнинг бир бирини алмашиш жараёнида секин аста очилиб боради. ёруғлик композициясининг асосий объекти биринчи навбатда ўзининг хоҳишлари, характери ва фикрларига эга бўлган инсон ҳисобланади. ёруғлик композициясининг асосий мақсади унинг индивидуаллигини намоён қилишдир. ёруғлик манзарасининг алоҳида ташкил этувчиларини композицион яхлитликка келтириш воситаларига пропорционаллик, контраст, нюанс, айнанлик, тенг бўйсиниш, масштаблик, ритмлар киради. композициянинг қайси воситаларини танлаш функционал ва конструктив талаблар асосида аниқланади. пропорционаллик – қисмлар яхлит билан бир хил ўлчамли, тегишли тўғри нисбатга эга бўлади. ёритиш устаси учун ранг ва ёруғликнинг ҳар хил характерситикаларининг тўғри нисбатларини топа олиши энг аҳамиятли эканлиги кундек равшан. контраст ва нюанс – санъатда бадиий ифодалиликнинг нозик намоёнидир. яхлит ташқи шаклни яратиш учун шакл элементларидаги муқаррар бўлган фарқларни кучайтириш ёки аксинча текислаш талаб қилинади. худди мана шунда контрастли ёки нюансли ёруғлик нисбатлари фойдали бўлади. нюанс — бу тус бўлиб, рангнинг, ёруғликнинг сал …
4 / 15
пилиши шарт. агар севгининг уйғониши ёруғлик нюанслари орқали берилса, рашк қийноқлари эса ёруғлик контрастларини талаб қилади. ранг, равшанлик, ёритилганликларнинг кескин ўзгартириш билан контрастликка эришилади. жисмларни ва фазони, каттани ва кичикни, шаффофлик ва хираликни, яъни саҳна шакллари, ўтишлари ва шу кабиларнинг ташқи ёки ички (конструктив) қарамақаршиликларини, бор бўлган фарқларни таъкитлаш керак бўлганда ёруғлик контрастидан фойдаланилади. ёруғлик композициясини ўхшаш бўлмаган элементларнинг фазовий бирлигини қуриш воситаси, фазода композицион боғланишларни яратиш воситаси сифатида қараш керак. шакл ва ҳоссаларидаги фарқларни таъкидлаш ва кучайтириш билан ёруғлик контрасти уларнинг бирлигини кескинроқ, зўр таассурот туғдирадиган қилади, идрок қилишни кучайтиридаи. айналик бу абсолют тенглик, яъни катталиклар ўз ўзига тенг. айнанлик муносабатларини беришда ёруғлик устаси зиммасида бир пайтлар топилган ёруғлик ечимини айнан такрорлаш вазифаси туради. масалан, бу персонажнинг саҳнада борлигини белгилаш ёки олдиндан ҳабардор қилиш кераклиги учун у ўзининг «ёруғлик лейтмотивига» эга бўлиши керак. ёки саҳнадаги кўриниш давомида қаҳрамоннинг қайсидир эсдаликлари эпизодини аниқ такрорлаши керак. бундай ҳолатларда энг нозик нюянслар …
5 / 15
ади. мана шундай муносабатлар ёруғлик композициясининг элементларини бир бирига тенг бўйсинишликка олиб келади. масштаб бу битта маъноси бўйича ўлчов, мезон, бирор нарсанинг нисбий катталиги сифатида тушинилади. масштаблик деганда бирор бир ҳодисалар, бошқа ходисалар билан шакллар ва атроф муҳит шакллари орасидаги боғланишни ифодалайди. масштаб сезгиси – дунёни алоҳида ҳодисалар мажмуаси сифатида реал қабул қилиш натижасидир. бадиий ифодалаш мулоҳазаларига амал қилиб, масштабдан ёруғлик композицияси воситаси сифатида эркин фойдаланиш керак бўлади. ёруғликнинг сифати ва миқдори (равшанлик, интенсивлик) режиссер ва ёруғлик устасининг саҳна ҳодисалари ва воқеаларининг масштаблиги тўғрисидаги тасаввурларига мос бўлиши керак. масалан, қоронғи саҳнада кичик ёруғлик доирасидаги қахрамон чексиз оламда инсоннинг яккалигини, ғариблигини ифодалаши мумкин. ёруғлик ҳар хил катталикларни солиштириш воситаси сифатида ҳам ҳизмат қилади. у саҳна майдонини кўз билан бўлиш имкониятини беради. шакл қанча катта қисмларга ажратилган бўлса, масштаб ҳам катта бўлади. спектаклнинг кетиш жараёнида масштабликни ўзгартириш мумкин, масалан, агар қаҳрамоннинг ҳаёт тўғрисидаги қарашлари ўзгарганлигини кўрсатиш керак бўлса, унда ер баландликдан кўрсатилади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ёритиш махорати ва ёритиш схемалари" haqida

6.1. ёритиш махорати ва ёритиш схемалари ёритишда кўпгина тушунчалар ҳамда қонуниятлар мавжуд бўлиб, буларга доимо амал қилиш керак. ёритишда композиция ҳам қандайдир кино, театр ёки телевидение тасвирларидаги ҳамма объектлар ўртасидаги алоқа, боғланиш, таққослашни англатади, умуман композиция деганда бадиий асарнинг структураси ҳамда унинг қисмларининг жойлашиши ва ўзаро боғланиши тушинилади. шундай қилиб, бу атама ҳам ижод жараёнида, ҳам унинг натижаси учун, ҳам ижодкор фойдаланаётган қоидалар тўплами учун қўлланилади. ёруғлик композицияси деганда кино кадрида ёки театр саҳнасида юз бераётган қандайдир ҳодиса ёки ҳаракатларни бутунлай, ифодали ва ўзаро мос бадиий-ёруғликли безаклаштиришни ташкил қилишга ёки қуришга ҳизмат қиладиган қоидалар, қонуниятлар ва усуллар тизими, ҳамда унинг ало...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (420,7 KB). "ёритиш махорати ва ёритиш схемалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ёритиш махорати ва ёритиш схема… DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram