сертификатлаштириш турлари ва схемалари

DOC 175.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1584181802.doc сертификатлаштириш турлари ва схемалари режа: 1. маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш 2. сертификатлаштириш схемалари 3. “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш. маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш. қонуннинг 17-18-19моддаларида ихтиёрий сертификатлаштириш, уни амалга оширувчи субъектлар, ихтиёрий сертификатлаштириш тизимлари ҳақида маълумотлар берилган. жумладан, ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкинлиги; · ихтиёрий сертификатлаштиришни «ўзстандарт» белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар амалга оширишга ҳақли эканлиги; · сертификатлаштириш қоидалари ва тартибини белгиловчи ихтиёрий сертификатлаштириш тизимларини аккредитация қилинган органлар «ўзстандарт» билан келишган ҳолда белгилаши белгилаб қўйилган. мажбурий сертификатлаштиришни ўтказиш ишларини ташкил этиш «ўзстандарт» зиммасига ёки унинг топшириғига биноан бошқа сертификатлаштириш органларига (уларни албатта аккредитация қилган ҳолда) юклатилади. сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тасдиқлайди. одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотларни …
2
а белгиланган усулларда, бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда эса тегишли сертификатлаштириш органлари ишлаб чиққан усулларда амалга оширилади. мажбурий сертификатлаштириш ишлари учун аризачи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ҳақ тўлайди. аризачи ўз маҳсулотини мажбурий сертификатлаштиришдан ўтказишга сарфлаган маблағлар суммаси шу маҳсулот таннархига қўшилади. мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган маҳсулотни тарғиб қилиш ман этилади. мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар қуйидаги ҳолларда: сертификатлаштиришга тақдим этилмаган бўлса; сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса; агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган (бекор қилинган) бўлса, ўзбекистон республикаси ҳудудида реализация қилиниши мумкин эмас. қонунга хилоф тарзда мувофиқлик белгиси босилган маҳсулотларни реализация қилиш ман этилади. мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни реализация қилувчи тайёрловчилар (тадбиркорлар): · мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотни сертификатлаштиришга тақдим этишлари; · сертификатланган маҳсулотни сертификатлаш органларининг ўзи ёки улар эътироф этган органлар берган сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина реализация қилишлари ва унинг норматив ҳужжатлар талабларига мос бўлишини …
3
арига ёки технология жараёнига киритилган ўзгартишлар ҳақида сертификатлаштириш органини белгиланган тартибда хабардор этишлари; · илова қилинган техник ҳужжатда маҳсулот мувофиқ келиши лозим бўлган сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда норматив ҳужжатларни кўрсатишлари ва бу маълумотлар истеъмолчи (харидор, буюртмачи) эътиборига етказилишини таъминлашлари шарт. мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотларни ўзбекистон республикасига етказиб бериш учун тузиладиган контрактлар (шартномалар) шартида маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи, «ўзстандарт» томонидан берилган ёки эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари бўлиши назарда тутилиши керак. миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг «ўзстандарт» томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади. четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда «ўзстандарт»ни хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки чет эл сертификатини эътироф этиш тўғрисидаги …
4
билан биргаликда ишлар ўтказиш; · сертификатлаштириш юзасидан халқаро (минтақавий) қоидалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ишлаб чиқишда қатнашиш; · сертификатлаштириш юзасидан умумдавлат аҳамиятига молик илмий-тадқиқот ишлари иа бошқа ишлар олиб бориш; · сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви ва назорати олиб бориш ишлари давлат томонидан молиявий таъминланади. тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг), синов лабораторияларининг (марказларининг), сертификатлаштириш органларининг мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан ҳамда сертификатланган маҳсулот устидан давлат текшируви на назоратини «ўзстандарт»нинг давлат инспекторлари ўзбекистон республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ва шартларда амалга оширадилар. сертификатлаштириш схемалари. сертификатлаштириш бўйича исо таркибидаги қўмита томонидан тайёрланган ҳужжатда учинчи томон тарафидан амалга ошириладиган сертификатлаштиришнинг 9 та схемаси берилган бўлиб, республикамизда ҳам айнан шу 9 та схема татбиқ этилган. биринчи схема. бу схема билан фақат маҳсулот намуналари турларини стандартлар талабларига мувофиқлигини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилади. бу хилдаги сертификатлаштиришда синовга тақдим этилган намуналарнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади, холос. …
5
га қараб, агар маҳсулот стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланса, барибир уни савдо шаҳобчаларидан чиқариб ташлаш мумкин бўлмайди ёки уни чиқариб ташлаш учун бирмунча қийинчиликлар туғилади. учинчи схема. маҳсулот намуналарининг турларини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида ўтказиш, сўнгра сотувчи ёки истеъмолчига юбормасдан туриб, вақти-вақти билан намуналарни назорат қилишга асосланади. иккинчи схемадан фарқланувчи томони шуки, маҳсулот савдо шаҳобчаларига тушмасдан туриб, синов назорати ўтказилади ва стандартга номувофиқлиги аниқланса, маҳсулотнинг истеъмолчига жўнатилиши тўхтатилади. тўртинчи схема. маҳсулот намуналарининг турларини худди 1-3 схемалардек синовдан ўтказишга асосланган бўлиб, сўнгра савдо шаҳобчасидаги ҳамда ишлаб чиқаришдан олинган намуналарнинг текшириш назорати вақти-вақти билан ўтказиш орқали маҳсулотнинг сифати ҳисобга олинади. бу ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг чиқарилишига маълум харажатлар бўлгандан кейин, стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланади. бешинчи схема. бу схема маҳсулот намуна турларини тасдиқланган синов ташкилотларида ўтказишга ва маҳсулот ишлаб чиқаришнинг сифатини баҳолашга асосланган бўлиб, сўнгра савдо шаҳобчасида ва ишлаб чиқаришда намуналар сифатини вақти-вақти билан текширилиб, назорат қилиб борилади. бу сертификатлаштириш усули нафақат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сертификатлаштириш турлари ва схемалари"

1584181802.doc сертификатлаштириш турлари ва схемалари режа: 1. маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш 2. сертификатлаштириш схемалари 3. “истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш. маҳсулотларни ихтиёрий ва мажбурий сертификатлаштириш. қонуннинг 17-18-19моддаларида ихтиёрий сертификатлаштириш, уни амалга оширувчи субъектлар, ихтиёрий сертификатлаштириш тизимлари ҳақида маълумотлар берилган. жумладан, ҳар қандай маҳсулот норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқлаш учун у юридик ва жисмоний шахснинг ташаббуси билан ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказилиши мумкинлиги; · ихтиёрий сертификатлаштиришни «ўзстандарт» белгилаб қўйган тартибда аккредитация қилинган юридик ва жисмоний шахслар...

DOC format, 175.5 KB. To download "сертификатлаштириш турлари ва схемалари", click the Telegram button on the left.