қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари

PPTX 22 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
14-мавзу: қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари. 14-мавзу: қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари. режа: қуруқ-иссиқ иқлимнинг бетон сифатига салбий таъсири. қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон мустаҳкамлигини ошириш истиқболлари. охирги 10 йил ичида ўзбекистонда саноат, фуқаро ва гидротехника қурилиши суръати кескин ошганини гувохи бўлмоқдамиз. қурилаётган бино ва иншоотлар сифатини таъминлаш қуруқ-иссиқ иқлимда қурилиш ишларини ва биринчи навбатда бетон ишлари технологияси ва назариясини ривожлантириш билан боғлиқдир. қуруқ-иссиқ иқлим бетон тайёрлаш, ташиш, ётқизиш ва парвариш қилишда қийинчиликлар туғдириши ва бетон физик-механик хоссаларига ва чидамлилига салбий таьсир кўрсатиши аниқланган. янги ётқизилган бетондан қориштирилган сувнинг жадал суратларда буғланиши бетоннинг физик-механик ва деформатив хоссаларининг ѐмонлашуви асосий сабабларидан биридир. маълумки ётқизилган бетон қоришмаси цемент клинкери минералларини сув билан гидратацияси натижасида қотади. ётқизилган бетон қоришмаси цемент гидратацияси учун етарли (бетон қотиш жараёни тугаши) миқдоридаги сувга эга бўлади. цементнинг сув билан кимёвий боғланиш реакцияси учун цемент массасига нисбатан 20-22 % сув талаб этилади. лекин …
2 / 22
факторларни 2 гуруҳга бўлиш мумкин; биринчиси-бетон қотаётган муҳитга боғлиқ факторлар (қуёш радиацияси, ҳарорат, хаво намлиги, шамол йўналиши ва тезлиги.....ҳ.); иккинчиси-бетон ишлар технологияси ва материаллар сифати, хоссаларига боғлиқ факторлар (цемент тури, тўлдирувчилар ғоваклиги, сувцемент нисбати, бетон зичлиги, юза очиқ модули, бетон парвариши усули ва х). олиб борилган изланишлар қориштирилган сув буғланиш тезлиги кўпроқ биринчи гуруҳ омилларига боғлиқлигини кўрсатади. қуруқ-иссиқ иқлимда ётқизилган бетон салқинда қотаётганга нисбатан қуёш радиацияси тўғридан-тўғри тушганда кўпроқ сув йўқотади. бетоннинг бошланғич қотиш даврида сувсизланиш тезлиги очиқ ёки унга яқин юзадан сувнинг буғланиш тезлигига тенг. ҳарорат ошиши ва хаво намлиги пасайиши сув буғланиш тезлигини нормал шароитга қараганда кўп маротаба оширади. и.б.заседателев ва б.и.богачев маълумотларига кўра бетон ҳарорати 60 бўлганда 20 га қараганда буғланиш тезлиги 10 маротаба кўп. шу шароитда шамол ҳаракати тезлиги 2-6 м/сек бўлганда буғланиш 5 маротаба ошади. в. лерч тадқиқотларига кўра шамол тезлиги 0 дан 8 м/сек га ошганда буғланиш тезлиги 9 маротаба, хаво намлиги 90% дан …
3 / 22
й тадбир унинг мустаҳкамлигини оширади. шунинг учун қуруқ-иссиқ иқлимда янги ётқизилган бетон парваришига алоҳида эътибор қаратиш керак. тўғри ташкил этилган парвариш, бетон қотиши учун қулай температура намлик шароитини таъминлайди, температура-чўкиш деформациялари ва ёриқларни ҳосил бўлишини олдини олади. қуруқ-иссиқ иқлимда бетон сифатини яхшилаш учун қўлланиладиган бу тадбир айниқса катта очиқ юза модулига эга юпқа қурилмалар учун жуда муҳимдир. бетоннинг қотишини етарлича назорат қилиб турилмаса, унинг мустаҳкамлиги лойиҳа мустаҳкамлигини фақат 50 фоизини эгаллаши мумкин. қурилмаларнинг юк кўтариб туриш қобилияти ва зилзилабардошлиги меъёрий талаблардан анча паст бўлади, деформатив ва эксплутацион кўрсаткичлари ҳам ёмонлашади. қуруқ-иссиқ иқлим шароитида йиғма темирбетон конструкциялар тайёрлашда истиқболли йўналишлардан бири қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳисобланади. кейинги йилларда бизда ва чет мамлакатларда саноатнинг турли тармоқларида қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилмоқда. чет мамлакатларда тадқиқотлар асосан қуёш энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириб фойдаланиш, сув, хаво ва бошқа иссиқлик ташувчиларни қуёш энергиясидан фойдаланиб қиздирувчи турли қурилмаларни яратишга йўналтирилган қуёш энергиясидан бетоннинг қотишини тезлатиш мақсадида …
4 / 22
соатни, тунги пайтлардаги ҳароратнинг пасайиши 1,5-20 /соатни ташкил этишини кўрсатди. гелиоқолипнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан бетондаги ички иссиқлик манбаи яъни цемент гидратланиши жараёнида ажралиб чиқадиган иссиқликнинг иштирокига боғлиқ бўлади. маълумки бу ички иссиқлик манбаи завод шароитида бетонга иссиқлик ишлови беришда эътиборга олинмайди яъни фойдаланилмайди. бунинг сабаби шундаки, иссиқлик ажралиб чиқишининг энг катта қийматига иссиқлик ишлови бошлангандан 6-7 соат ўтгач эришилади; бу вақтда камерадаги ҳароратни кўтариш даври тугаб, изотермик қиздириш жараёни бошланган яъни иссиқ лик миқдорининг асосий қисми сарфлаб бўлинган бўлади. шу сабабли бетондаги ички иссиқлик манбаи иссиқлик ишлови учун сарфланадиган жаъми иссиқлик миқдорининг фақатгина 1-4% ини ташкил этади холос. гелиоқолипдан фойдаланишда эса бетонни қиздиришга сарфланаётган иссиқликнинг 50% га яқини ички иссиқлик манбаи, яъни цемент экзотермиясига тўғри келади . бу эса ушбу услубнинг қуруқ-иссиқ иқлим шароитида қўлланилаётган бетонга иссиқлик ишлови бериш услубларидан фарқли, асосий афзаллиги ҳисобланади. қуввати йилига 14 минг йиғма темирбетон тайёрловчи дастлабки гелиополигон 1983 йилда тошкентдаги 2-темирбетон заводида ишга туширилди. …
5 / 22
тадқиқотлар натижасида темирбетон буюмларни йил давомида тайёрлаш имконини берувчи комбинацияланган гелиоқолиплар , ҳалқасимон кесимли буюмларга гелиотермик ишлов бериш усули , плёнка ҳосил қилувчи таркибларни қўллаб гелиотермик ишлов бериш усули , ғўзапоя асосидаги арболитга гелиотермик ишлов бериш усули ва шу каби қатор янги усуллар ва тегишли жиҳозлар ишлаб чиқилди. гелиотехнология темирбетон саноатида ёқилғи-энергетик ресурслар сарфини камайтиришнинг энг самарали усули эканлиги, бу борада кўплаб тадқиқотлар ўтказилганлиги ва ижобий натижалар олинганлигига қарамай ҳозирда унинг қўлланилиши тажриба характерига эга холос. йиғма темирбетон саноатида иссиқлик энергияси сарфини камайтиришнинг йўлларидан бири кимёвий қўшимчалардан фойдаланиш ҳисобланади. ўзининг таркибига ва таъсир этиш хусусиятига кўра улар турлича бўлиши мумкин. тадқиқотлар натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсияда , қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон ишларини бажаришда пластикловчи, хаво жалб қилувчи ва комплекс қўшимчаларнинг ишлатилиши зарур ва шарт эканлиги таъкидланади. кимёвий қўшимчалардан фойдаланиш юқори ҳароратда бетон қоришмаси сув талабчанлигининг ортиб кетишига йўл қўймайди, бетон қоришмаси зарурий ёйилувчанлигини таъминлайди, конструкцияларнинг дарзбардошлик хусусиятини оширади ва …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари"

14-мавзу: қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари. 14-мавзу: қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари. режа: қуруқ-иссиқ иқлимнинг бетон сифатига салбий таъсири. қуруқ иссиқ иқлим шароитида бетон мустаҳкамлигини ошириш истиқболлари. охирги 10 йил ичида ўзбекистонда саноат, фуқаро ва гидротехника қурилиши суръати кескин ошганини гувохи бўлмоқдамиз. қурилаётган бино ва иншоотлар сифатини таъминлаш қуруқ-иссиқ иқлимда қурилиш ишларини ва биринчи навбатда бетон ишлари технологияси ва назариясини ривожлантириш билан боғлиқдир. қуруқ-иссиқ иқлим бетон тайёрлаш, ташиш, ётқизиш ва парвариш қилишда қийинчиликлар туғдириши ва бетон физик-механик хоссаларига ва чидамлилига салбий таьсир кўрсатиши аниқланган. янги ётқизилган бетондан қориштирилган...

This file contains 22 pages in PPTX format (1.7 MB). To download "қуруқ иссиқ климатли экстремал шароитларда бетонни қотириш усуллари", click the Telegram button on the left.