экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш

DOC 105.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1684652879.doc экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш режа: 1. экстремал шароитларда қурилишнинг ташкилий-технологик жиҳатлари 2. қурилиш ишларини бажаришнинг алоҳида жиҳатлари 3. мураккаб грунт шароитидаги объектларда қурилиш ишларини бажариш 4. қиш мавсумида бино ва иншоотларни қуриш. қиш вақтининг алоҳида жиҳатлари 5. иссиқ иқлим шароитида бино ва иншоотларни барпо этиш экстремал шароитларда қурилишнинг ташкилий-технологик жиҳатлари қурилишда экстремал шароитлар ва унинг тавсифи қурилишда экстремал шароитлар – бу алоҳида шароитлар мажмуаси бўлиб, геофизик, табиий иқлимий ва ташкилий тавсифлари билан белгиланиб булар қурилишни лойиҳалашга, ишларни бажариш технологиясига ва уни ташкил этишга жиддий таъсир этади. алоҳида геофизик шароит қурилиш майдонини мураккаб геологик ва гидрогеологик тузилиши билан тавсифланади: бино ва иншоотлар асосининг структураси ўзгарувчан грунтлардан ташкил топганлиги; сейсмик ва нохуш ҳолатлар рўй бериши; кўчки, жала ва сел оқимларининг бўлиши. алохида табиий – иқлимий шароит табиий ҳудуднинг қаэрда ва қандай жойлашиши, ўртача ойлик ёки йиллик ҳаво ҳароратининг ва намлигининг ўзгарувчанлиги, иссиқ (совуқ) даврларнинг давомийлиги, шамол режими, ёғингарчилик …
2
арда сувда эрувчи моддаларнинг мавжудлиги ва термитларнинг фаоллиги билан ажралиб туради. шаҳарсозликни иқлимий ҳудудлашда қуруқ-иссиқ иқлимдан ташқари, тоғ иқлими, чўл ва саҳроларни шароити ҳам алоҳида эътиборга олинади. бундан ташқари, ўзбекистоннинг шимолий қурилиш – иқлимий ҳудуди қорақалпоғистон, хоразм вилояти, навоий вилояти шимолий қисми – совуқ даврнинг узоқроқ давом этиши, ҳавонинг паст ҳарорати, қишки шамоллар ва қор қопламалари билан ажралиб туради. юқори тоғ ҳудудлари – рельефнинг мураккаблиги, тоғ кўчкилари, ер силкинишлари, сурилиши, қор кўчкилари, сел оқимлари, ноқулай геологик ва гидрогеологик шароитлар атмосфера босимининг ўзгарувчанлиги билан таснифланади. ўзбекистоннинг алоҳида қурилиш ҳудудларга ажратилиши ва ушбу ҳудудларнинг тавсифлари меъёрий-маълумотнома тўпламларида келтирилган – қмқ 2.01.01-94, қмқ 2.01.03-96, қмқ 3.01.01-97. қурилиш ишларини бажаришнинг алоҳида жиҳатлари экстремал шароитлардаги ҳудудларда ва объектларда қурилиш ишларини олиб бориш ўта мураккаблиги ва барча турдаги ресурслар сарфининг ортиши билан ажралиб туради. бу нафақат барпо этиладиган объектнинг хажмий-режавий ва конструктив элементларининг алоҳидалигида, балки табиий-иқтисодий, геофизик ва ташкилий омилларнинг қурилиш ишлари технологиясига ва уни ташкил …
3
нг иш унумдорлиги ва ишончли ишлашининг пасайишига олиб келади. одамларнинг иш қобилияти 6...30% гача камайиб, очиқ ҳавода бўлиши чекланади. қуёш радиацияси ва инсоляция. қуруқ-иссиқ иқлимли ҳудудларда қурилиш конструкцияларининг юзаси 800 гача қизиши мумкин, бу уларда кимёвий ва структура ўзгаришларига сабаб бўлиб, уларнинг эскиришини тезлаштиради. қурилиш машиналаридан фойдаланишда қийинчиликлар тўғилади. қиш кунлари қуёш горизонтдан паст кўтарилиши сабабли конструкцияларнинг вертикал ва горизонтал юзалари бир текис ёритилмайди ва исимайди. қуёш радиацияси ва инсоляциясининг ҳаддан ташқари ортиши ва камайиши одамга нохуш биологик таъсир кўрсатиб, унинг очиқ ҳавода бўлиш вақтини чегаралайди. ёғингарчилик ва ҳавонинг намлиги. қуруқ-иссиқ иқлим шароитда узоқ муддат ёғингарчилик бўлмаслиги натижасида грунтнинг устки қатламини қотиб қолиши, ёрилиши, чангларнинг пайдо бўлишига ва кўпайишига олиб келиб, ёғингарчиликнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиши натижасида грунтнинг намлиги, деформацияси (чўкиши, кўпчиши) ортади. ёғингарчиликнинг зиёд бўлиши қурилиш ишларини очиқ ҳавода олиб боришга тўсқинлик қилиб, нол циклдаги ишларни бажаришни қийинлаштиради. қор қоплами қурилиш майдонини, иш ўрнини ҳамда материаллар ва конструкцияларни қордан …
4
во намлигининг совуқ ҳароратда ортиши конденсатнинг музлашга олиб келиб, бу конструкцияларда ички зўриқишлар ҳосил қилади, бу эса конструкцияларнинг бузилишини тезлаштиради. қуруқ ва ўта нам ҳаво одамга нохуш таъсир этиб – ортиқча терлаш, чанқаш ва чарчаш каби ҳолатлар рўй бериб, бу одамнинг иш қобилиятини 740% га пасайтириши мумкин. шамол тарзи (режими) ва чанг тўзон. нам иқлимли ҳудудларда шамол конструкцияларнинг қуришини тезлаштиради. қурғоқчил ҳудудларда шамол грунтнинг устки қатламларини емириб, грунт заррачаларни кўчириб чанг-тўзон кўтаради. шамол таъсиридан кўтарилган чанг, грунт зарралари, қор қурилиш майдонини, конструкциялар юзасини, машина узеллари, деталларини қоплайди. грунт, қор кўчкиларини олдини олишга, конструкциялар, транспорт коммуникацияси юзаларини тозалашга қўшимча сарфлар қилишга тўғри келади. кучли шамоллар қурилиш машиналаридан фойдаланишни, очиқ ҳавода ишларни бажаришни қийинлаштиради, конструкцияларни қўшимча махкамлашни талаб этади. грунт шароитлари. мураккаб геологик ва гидрогеологик шароит грунтларнинг физик, механик тавсифларини даставвал яхшилашни, махсус сувдан ҳимоялаш чораларини олиб боришни ва чуқур жойлашган ва ер ости бино ва иншоотларни барпо этишнинг алоҳида усулларини қўллашни …
5
р ва термитлар таъсири. иссиқ иқлим ҳудудларида кўп холларда қурилиш материаллари ва конструкциялари микроорганизмлар, майда ўсимлик (замбуруғ) термит (қирчумоли)лар ва бошқа зараркунанда хашоратларнинг жадал таъсирига дучор бўлади. бактерия ва майда ўсимликларнинг яшаш фаолиятининг махсулоти айрим материалларнинг устки қатламларини емиради, мустахкамлигини пасайтиради ва хар хил инфекцияларнинг кўпайиш муҳитига айланади. нам муҳитда микроорганизмлар фаоллашади ва майда ўсимликлар кўпаяди. термитлар асосан тселлюлозали материаллар (ёғоч, қоғоз, сомон ва ш. ў.) ташқи қисмига тегмай ички қисмини кемиради ва пойдевор ҳамда девор тагларида кўп сонли каналлар ва йўллар ҳосил қилади. бу ҳолат пойдевор ва конструкцияларнинг мустахкамлигини жиддий пасайтиради. термит ва бошқа кемирувчилар хатто электр кабелларининг қўрғошин, алюмин ва полимер қобиқларини кемириб ишдан чиқаради. ташкилий омиллар. иш фаолияти тўхтатилмаган, ҳамда бино ва иншоотларни реконструкциялашда ўлчамлари чекланган тор қурилиш майдонларида иш олиб борилганда қурилиш машиналарини ишлатишда, қурилиш материаллари ва конструкцияларни жойлаштириш, тахлашда ва хавфсизлик техникаси талабларини бажаришда ҳамда транспорт ва қурилиш майдонини тайёрлаш жараёнларида мураккабликлар ва қийинчиликлар туғилади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш"

1684652879.doc экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш режа: 1. экстремал шароитларда қурилишнинг ташкилий-технологик жиҳатлари 2. қурилиш ишларини бажаришнинг алоҳида жиҳатлари 3. мураккаб грунт шароитидаги объектларда қурилиш ишларини бажариш 4. қиш мавсумида бино ва иншоотларни қуриш. қиш вақтининг алоҳида жиҳатлари 5. иссиқ иқлим шароитида бино ва иншоотларни барпо этиш экстремал шароитларда қурилишнинг ташкилий-технологик жиҳатлари қурилишда экстремал шароитлар ва унинг тавсифи қурилишда экстремал шароитлар – бу алоҳида шароитлар мажмуаси бўлиб, геофизик, табиий иқлимий ва ташкилий тавсифлари билан белгиланиб булар қурилишни лойиҳалашга, ишларни бажариш технологиясига ва уни ташкил этишга жиддий таъсир этади. алоҳида геофизик шароит қурилиш майдонини мураккаб геологик ва ...

DOC format, 105.0 KB. To download "экстремал шароитларда бино ва иншоотларни барпо этиш", click the Telegram button on the left.