тупроқ унумдорлигининг ошириш тадбирлари

DOC 13 pages 203.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
тупроқ унумдорлигининг ошириш тадбирлари 4.1. тупроқ унумдорлигини оширишда сидерат экинларини роли ва уларни қўллаш сидерат экинларнинг ғўза, кузги буғдой ва бошқа экинлар етиштирилган майдонлардан бўшаган ерларнинг тупроқ унумдорлигини, жумладан, тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари ва микрофлорасига ижобий таъсири сезиларли эканлиги манбалардан маълум. бироқ, самарқанд вилояти эскидан суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида кузда ғўзадан бўшаган майдонларда сидерат экинларни соф ва аралаш ҳолда ўстириш, биомассани етиштириш ҳамда ҳосил бўлган биомассани тупроққа қўллашда унинг унумдорлигига таъсири етарлича ўрганилмаган. шу сабабли, биз дала тажрибаларини 2019-2020 йилларда самарқанд вилояти иштихон тумани “нурмон абдуллаев” фермер хўжалигининг суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида олиб бордик. тажрибалар қисқа навбатли алмашлаб экиш тартиби асосида ўтказилди. сидерат экинларнинг пахтачиликдаги самарадорлигини ўрганиш учун ғўза ҳосили йиғиштириб олингандан сўнг, танланган майдонда кузда (10 октябрда) суғорилиб, етилгач, экишга тайёрланди. сидерат экинларини парваришлаш мавжуд тавсияномаларга [86. 60-69-б.] асосан ўтказилди. тажриба учун сидерат экинлари сифатида бир мунча совуққа чидамли ҳамда биомассани юқори тўплашини ҳисобга олиб бутгуллилар оиласига мансуб, узун …
2 / 13
ан сўнг 700-800 м3/га меъёрда суғорилди. кузда октябрь-ноябрь ойларида 17-20 кун оралатиб, март – апрель ойларида эса 20-25 кун ўтказиб суғориш ишлари амалга оширилди. сидерат экинлари ҳосил қилган яшил биомассани ерга кўмиб юбориш, рапсни гуллаш, горохни ҳамда уларнинг аралашмаларини гуллаш-мева тугиш фазаларида оғир дцскли (бдт-2,2) борана билан ерга майдаланиб, қўш ярусли плуг (пд-3-35)да кўмиб юбориш ишлари ўтказилди. маълум муддат ўтгач, сидератлардан бўшаган майдонларга чигит экиш учун ер тайёрланди ва экилади. сидерат экинларининг ўсиши, ривожланиши ва биомасса ҳосилдорлиги. тажриба қўйишдан олдин танланган тажриба даласида ғўза йиғиштириб олингач, сидерат экинлари уруғини экиш учун ер тайёрланиб, сидерат экин турлари ҳар бир пайкалчага алоҳида сочма усулда экилди. айни пайтда соф ҳолдаги горох махсус шаблон ёрдамида 60х8 см схемада қаторлаб экилди. сидерат экинлар жумладан, горохни шоналаш ва рапсни 4-5 чинбарклик фазаларида фенологик кузатиш ишлари олиб борилди(40-илова). сидерат экинлари уруғи экилгандан сўнг рапс 7-8, горох 6-8 кунда униб чиқди. гуллаш фазасида ўтказилган биометрик ўлчашларда рапс ўсимлиги …
3 / 13
сидерат экинларининг туп сонини аниқлаш билан бирга гуллаш фазасида бош пояси баландлиги ўлчанди. ўсимлик бўйи соф ҳолда экилган горохнинг бўйи 83,6 см ни, рапснинг бўйи 98,2 см бўлса, горох+рапс вариантида рапснинг бўйи 87,3 см бўлганлиги аниқланди. маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, сидерат экинлар соф ҳолда экилганда аралаш экилгандагига нисбатан бўйи баланд бўлиши кузатилди. сидерат экинларнинг илдиз тизими экин турига қараб тупроқ қатламларида тарқалиши турлича бўлди. рапс ўсимлиги кучли илдиз тизими ҳосил қилиб, илдиз тизимининг 60-70 % и ҳайдов қатламда жойлашиб, асосий илдизи 1-1,5 метр чуқурликкача кириб борганлиги кузатилди. рапс соф ҳолда ва аралаш ҳолда экилган вариантларда ер остки массасининг горох вариантида нисбатан юқорилиги, илдиз тизими тупроқнинг чуқур қатламларига тарқалиши ҳамда ер остки қисмининг ер устки қисмига нисбати горох вариантига қараганда кўп бўлганлиги аниқланди. сидерат экинлар биомасса ҳосилдорлиги гуллаш фазасида 1 м2 ва 1,6 чизиқли метр майдондаги ер устки ва ер остки қисмлари массаси орқали аниқланди. сидерат экин турларининг ер устки яшил …
4 / 13
горох 80,4 3,8 5,03 2,66 0,79 1,94 0,65 0,17 0,53 2 рапс 77,3 4,7 3,27 2,24 0,73 2,33 0,62 0,13 0,54 хулоса қилиб айтганда, кузда ғўзадан бўшаган майдонларга сидерат сифатида горох ва рапсни соф ва аралаш ҳолда экиб, парваришлаб, март-апрель ойларида 23-31 тонна биомасса етиштириб, улардан сидерат сифатида фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошишга имконини яратади. 4.2. тупроқ унумдорлигини ошириш жараёнида тупроқ микрофлорасини ўзгариши тупроқ унумдорлигини оширишда тупроқда кечадиган микробиологик жараёнлар ва микроорганизмлар катта аҳамият касб этади. маълумотларга кўра, тупроқ микроорганизмлари таркибига бактерия, актиномицетлар ва замбуруғлар кириб, уларнинг 70 % га яқинини бактериялар, қарийб 27-30 % ини актиномицетлар ва тахминан 1-3 % ини замбуруғлар ташкил этади [115. 7-б., 39. 118-с., 108. 364-с., 79. 366-с.]. тупроқнинг агрофизик, сув-физик хоссалари меъёрида бўлса, ундаги микроорганизмларнинг ҳаракати фаоллашади, натижада тупроқ унумдорлиги ошади. шунинг учун тупроқ микрофлораси ва биологиясини билиш, турли агротехнологик тадбирларга баҳо бериш жуда муҳим масаладир. айниқса, қисқа навбатли ғўза-ғалла алмашлаб экиш даласида ғўзадан бўшаган …
5 / 13
ктериялар сони назорат-сидератсиз вариантида 1 г тупроқ 4,43 млн. донадан 4,32 млн. донага камайганлиги, сидерат сифатида горох+рапс аралаш ҳолда экилган вариантда эса 7,26 млн. донадан 7,30 млн. донага кўп бўлганлиги ёки назоратга нисбатан 1,40-2,83 млн. донадан 1,60-2,98 млн. донага кўп бўлганлиги кузатилди. шунингдек, тажриба даласи тупроқлари таркибидаги бактериялар миқдори сидератлар қўлланилган вариантларда вегетация охирида дастлабки миқдоридан ўртача 2 йилда 1,60-2,98 млн. донага кўп бўлганлиги таҳлиллар асосида аниқланди. тажриба даласида горох+рапс вариантида бактериялар миқдори энг юқори (7,30 млн. та 1 г тупроқда) бўлди. вегетация бошида назорат вариантида (1 г тупроқда) ўртача икки йилда 1,18 млн. дона актиномицет мавжуд бўлган бўлса, бу кўрсаткич сидерация қўлланилган (горох, рапс, горох+рапс) вариантларда мос равишда 1,53; 1,28; 1,56 млн. донани ташкил этди. тажриба даласи тупроқлари таркибидаги актиномицетлар миқдори, ўсимлик биомассасининг кўпайиши, яъни тупроқ намлигининг ортиши билан назорат вариантга нисбатан 0,1-0,36 млн. донага кўпайди. вегетация охирида назорат-сидератсиз вариантида актиномицетлар миқдори ўртача 1,20 млн. донани ташкил этган бўлса, …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тупроқ унумдорлигининг ошириш тадбирлари"

тупроқ унумдорлигининг ошириш тадбирлари 4.1. тупроқ унумдорлигини оширишда сидерат экинларини роли ва уларни қўллаш сидерат экинларнинг ғўза, кузги буғдой ва бошқа экинлар етиштирилган майдонлардан бўшаган ерларнинг тупроқ унумдорлигини, жумладан, тупроқнинг агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари ва микрофлорасига ижобий таъсири сезиларли эканлиги манбалардан маълум. бироқ, самарқанд вилояти эскидан суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида кузда ғўзадан бўшаган майдонларда сидерат экинларни соф ва аралаш ҳолда ўстириш, биомассани етиштириш ҳамда ҳосил бўлган биомассани тупроққа қўллашда унинг унумдорлигига таъсири етарлича ўрганилмаган. шу сабабли, биз дала тажрибаларини 2019-2020 йилларда самарқанд вилояти иштихон тумани “нурмон абдуллаев” фермер хўжалигининг суғориладиган ўтлоқи...

This file contains 13 pages in DOC format (203.0 KB). To download "тупроқ унумдорлигининг ошириш тадбирлари", click the Telegram button on the left.