almashlab ekish. qisqa rotatsiyali almashlab ekish

PPT 33 стр. 1,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 33
14-мавзу: алмашлаб экиш almashlab ekish. qisqa rotatsiyali almashlab ekish дехқончилик ва урмон мелиорацияси кафедраси: қ.х.ф.ф.д. доцент н.а.мамаджонова андижон 2021 * , алмашлаб экиш аҳамияти алмашлаб экиш деб экинларни далалар ва йиллар бўйича илмий асосда навбатланишига айтилади. қишлоқ хўжалик экинлари узоқ вақт бир ерда экилганда хосилдорлик камайиб бориши эрамиздан олдинги антик даврда хам маълум эди. грек табиатшунос мутафаккир олими теофраст, римлик варрон, кетонлар қишлоқ хўжалик экинларини узоқ вақт экилганда ҳосилдорлик камайишини айтиб ўтди. улар ҳосилдорликни ошириш учун дуккакли экинларни экишни тавсия қилган. варрон тупроқ унумдорлиги паст, механик таркиби енгил тупроқларга дуккакли экинларни экишни тавсия этади. дуккакли экинлар бу ерга экилганда тупроқда кўплаб органик моддалар қолдиради. германиялик шуберт люпин экинини экиб кейинги йили қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ортишини аниқлади. бу иши учун у германия фанлар академиясининг мукофотига сазовор бўлди. немис олими шульц сидерат экин экилгандан сўнг картошка экилганда ҳосилдорлик 15-20% ошган. темирязев номидаги москва қишлоқ хўжалик академиясида ҳам экинларни узоқ вақт экиш …
2 / 33
зик хоссаси ўзгаради тупроқнинг структураси яхшиланади алмашлаб экишнинг аҳамияти алмашлаб экишнинг аҳамияти шундаки, унинг таркибидаги кўп йиллик ўтлар ўзидан кейин ерда кўп миқдорда органик моддалар қолдиради. масалан 3 йиллик беда тупроқ унумдорлиги ва қўлланилаётган агротехник тадбирларни амалга оширишига кўра 10-25 т/га илдиз қолдиғи ва 300-800 кг/га биологик азот тўплайди. алмашлаб экишнинг илмий асослари. кимёвий- ўсимликларни озиқлани шига бўлган сабаблар биологик- ўсимлик ларни касаллик, заракуранда ва бегона ўтларга бўлган муносабати иқтисодий- хўжалик территория сидаги экинлар структураси ва уларнинг жойланиши билан боғлиқ сабаблар физик- ўсимликларни етиштиришга тупроқнинг табиий хоссалари, структураси, намлиги ва бошқаларга бўлган талаби алмашлаб экишнинг бегона ўтларга ўғитлар самарадорлигига ва ўзлаштирилаётган сувга таъсири бегона ўтлар миқдори 30-50% гача камаяди ўғитлар самарадорлиги 30-40% ошади сув 10-25% гача гектарда тежалади хар хил экинларни озиқ элементларни ўзлаштириши ғалла экинлари илдиз мевалилар дуккак- лилар техник экинлар кўп миқдорда азотни калийни фосфор ва калийни азот ва фосфорни алмашлаб экиш далаларидаги кўп йиллик ем-хашак экинлари таъсирида …
3 / 33
абабини билмаган. масалан декандол ўсимликлар ажратган суюқ моддаларни заҳарли таъсири деб тушунганлар. xix асрда тэер ҳосилдорликни камайиши гумусни озайишидан деб тушунтирди. у экинларни тупроқда органик моддаларни кўпайтирувчи ва камайтирувчиларга ажратди. иккинчи группага эса илдизмевалилар, картошка, зиғир экинларини киритди ва уларни навбатлаб экишни тавсия этди. алмашлаб экишни жорий қилиш бегона ўтларга қарши курашда фойдали бўлади деб айтиб ўтди. 1840 йилда немис олими либих ҳосилдорликни камайишини фосфор, калий, калцийни камайишиш билан тушунтирди. унинг фикрича, тупроққа келаётган моддалар билан чиқиб кетаётган моддалар тенг бўлса алмашлаб экишга зарурият қолмайди деб тушунтирди. вильямс экинларни тупроқ структурасини яхшилайдиган ва ёмонлаштирувчиларга бўлди. унинг таълимотига кўра бир йиллик экинлар узоқ вақт экилса структурани бузади ва унумдорликни пасайтиради. кўп йиллик дуккакли ва бошоқдошлар билан алмаштириб турилса, тупроқ структураси яхшиланиб унумдорлик ортади. ўсимликлар ҳаёти давомида ўзидан кераксиз моддаларни ташқарига чиқариб туради, ўсимликлар ўз оғирлигига нисбатан 10% модда ташқарига ажратади. бу моддларнинг асосан органик кислоталар: олма, сирка, лимон, шавел, қахрабо, сирка …
4 / 33
. картошкада калорадо қўнғизи, буғдойда зарарли хасва, шиллиққурт, ғўзада кўсак қурти зарар келтиради. шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларини алмаштириб турилса бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларига қарши курашилади. оралиқ экинлар 400-450 градусдан 600-700 градусгача иссиқлик талаб қилади. оралиқ экинлар 200-400 ц/га кўк масса беради, 40-70 ц/га илдиз масса қолдиради. қолдирилган кўк масса тупроқ унумдорлигини оширади ва ҳар гектар ерда 60 кг атрофида биологик азот тўплайди. бу эса ўз навбатида пахта ҳосилдорлигини 3-7 ц/га оширади. е.п.гареловнинг фикрича, унумдорлиги паст ерларда 2-3 йилда бир марта, унумдор ерларда 3-4 йилда сидерат экинлар ва оралиқ экин сифатида фойдаланиш мумкин. академик прянишников тупроқ ориқласа органик ва минерал ўғитлар қўллаб унумдорликни ошириш мумкин. лекин касаллик, заракунандаларга алмашлаб экишни жорий қилмасдан уддасидан чиқолмаймиз деган эди. органик моддаси кам тупроқ қатор оралари ишланадиган экинлар экилганда, структура кўпроқ бузилади. бундай тупроқларда ёғин-сочин таъсирида қатқалоқ ҳосил бўлади, нам кўп буғланади, ҳаво ва иссиқлик режими бузилади. бир йилик экинларга қараганда кўп йиллик …
5 / 33
зик хоссаларини яхшиланишига олиб келади, ўсимликларни ўсиш ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб ҳосилдорликни оширади. ҳосилдорликни ортиши эса хўжаликнинг иқтисодий томондан бақувват рентабеллик хўжаликка айлантиради. бу эса хўжаликка зарур бўлган техникалар, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, уруғлик материаллари олиш имкониятига эга бўлади. асосий экинлардан ташқари экиладиган экинлар оралиқ экин дейилади. оралиқ экин терминини 1891 йил немис адабиётига шульц-люпшиц киритган. оралиқ экинлар уруғлари 2-3 градусда униб чиқади. кўп йиллик ўртача харорат 5 градусдан юқори бўлса сентябрь-апрель ойларидаги ҳароратнинг йиғиндиси 1000 градус бўлиши мумкин. оралиқ экинларини алмашлаб экиш далаларида қўллаш қўшимча ем-хашак етиштириш ва тупроқ унумдорлигини ошириш имконини беради. уларга арпа, жавдар, кузги вика, рапс, хантал, хашаки нўхот ва бошқалар киради. сидерат экинларни пахта хосилдорлигига таъсири (ц/га) тажриба вариантлари ҳайдаладиган биринчи йили ҳайдаладиган иккинчи йили шудгорга нисбатан 2 йиллик қўшимча ҳосил шудгор (контрол) 29,5 29,8 +0,0 шабдор (бахорда ҳайдалганда) 33,5 32,8 +7,0 хантал (бахорда ҳайдалганда) 32,5 33,3 +6,5 жавдар (бахорда ҳайдалганда) 32,5 31,9 …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 33 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "almashlab ekish. qisqa rotatsiyali almashlab ekish"

14-мавзу: алмашлаб экиш almashlab ekish. qisqa rotatsiyali almashlab ekish дехқончилик ва урмон мелиорацияси кафедраси: қ.х.ф.ф.д. доцент н.а.мамаджонова андижон 2021 * , алмашлаб экиш аҳамияти алмашлаб экиш деб экинларни далалар ва йиллар бўйича илмий асосда навбатланишига айтилади. қишлоқ хўжалик экинлари узоқ вақт бир ерда экилганда хосилдорлик камайиб бориши эрамиздан олдинги антик даврда хам маълум эди. грек табиатшунос мутафаккир олими теофраст, римлик варрон, кетонлар қишлоқ хўжалик экинларини узоқ вақт экилганда ҳосилдорлик камайишини айтиб ўтди. улар ҳосилдорликни ошириш учун дуккакли экинларни экишни тавсия қилган. варрон тупроқ унумдорлиги паст, механик таркиби енгил тупроқларга дуккакли экинларни экишни тавсия этади. дуккакли экинлар бу ерга экилганда тупроқда кўплаб органик мо...

Этот файл содержит 33 стр. в формате PPT (1,4 МБ). Чтобы скачать "almashlab ekish. qisqa rotatsiyali almashlab ekish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: almashlab ekish. qisqa rotatsiy… PPT 33 стр. Бесплатная загрузка Telegram