деҳқончилик тизими ва унинг тарихий шакллари. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1477162043_65923.doc деҳқончилик тизими ва унинг тарихий шакллари. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари режа: 1. деҳқончилик тизими тўғрисида тушунча. 2. деҳқончиликнинг ибтидоий (примитив) тизими. 3. деҳқончиликнинг экстенсив тизими. 4. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари таянч иборалар: деҳқончилик тизими, тузимлар, ташкилий хўжалик, агротехник, агрокимёвий, агромелиоратив, алмашлаб экиш тизими, ерни ишлаш ва ўғитлаш тизимлари, кимёвий мелиорация, ибтидоий, экстенсив, интенсив, қуруқ ер ёки бўз ер тизими, партов ер тизими, сидерация тизими, дуккакдош экинлар, ўрмонларни кесиш ва куйдириш тизими, экстенсив тизими, кўп далали ўт тизими, ғаллачилик тизими, интенсив тизим, экин алмашинадиган тизим, саноат-завод тизими. 1. деҳқончилик тизими тўғрисида тушунча. деҳқончилик тизими хўжаликни бошқариш тизимининг таркибий ва ажралмас қисми бўлиб, у доимий бўлмайди. бинобарин, кишилик жамиятининг ривожланиши асосида тузумларнинг ўзгариши, фан ва техниканинг ривожланиши билан у ҳам ўзгаради, яьни деҳқончилик тизимининг келиб чиқиши ва ривожланиши жамият ишлаб чиқариш кучларининг тараққиет қилишига ва ишлаб чиқариш мунособатларига боғлиқ. қишлок хўжалик экинларидан юқори ва сифатли …
2
упроқни сув ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш тадбирлари ва хакозалар киради. шу билан бир қаторда: ихота ўрмон полосалари борпо этиш; суғориш; ботқоқларни қуритиш; кимёвий мелиорациялаш (охаклаш, гипслаш ва бошқалар) ҳам қўшилади. деҳқончилик тизимининг ҳар бир таркибий қисмининг ҳар хил тупроқ-иқлим минтақасида тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти турлича бўлади. масалан, ўрта осиё шароитида суғориш, нам тўплаш ва намликни сақлашга қаратилган ерга ишлов бериш тизими ва бошқалар энг асосий омил ҳисобланади. тупроғи унчалик унумдор бўлмаган, намлик етарли бўлган районларда ҳамда суғориладиган деҳқончиликда, айниқса, минерал ўғитлар қўллашда, ортиқча кислотали ва ишқорли тупроқларда эса кимёвий милеорация, ортиқча нам сақланадиган шароитда захни қочириш ва қуритиш тадбирларининг аҳамияти катта. юқорида келтирилган таркибий қисмнинг ҳар бирининг роли минимум қонунга кўра баҳоланиши керак. деҳқончилик тизими самарадорлик даражасига кўра уч турга: ибтидоий, экстенсив ва интенсивга бўлинади. деҳқончиликнинг ибтидоий тизимига қуруқ ва бўз ер тизими, партов ер тизими; экстенсив тизимига эса шудгорлаш тизими киради. интенсив тизимига …
3
бур қилган. ташлаб кетилган ернинг унумдорликлари 15-20 йилдан кейин табиий равишда тикланган. шу усулда тупроқ унумдорлигини тиклаш ва деҳқончилик юритиш партов ер тизими дейилади. партов ер деганда, илгари ишланиб бир неча йил экин экилган унумдорлиги пасайгандан кейин ташлаб кетилган ерга баъзи жойларда 8-15 йилдан сўнг фойдаланиш учун қайтилган. деҳқончиликнинг қуруқ ер тизимини партов тизимидан фарқи шундаки, қуруқ ер тизимида тупроқнинг унумдорлигини ва хоссаларини тиклаш учун ташлаб қўйилган ерларга деҳқон катта экин экмаган. бу иккала тизимда ҳам тупроқ унумдорлиги одамлар иштирокисиз, яьни табиий жараёнлар таьсирида тикланган. деҳқончиликнинг партов ер тизимида қишлоқ хўжалик қуролларида маьлум ўзгаришлар юз берди. масалан, анча такомиллашган мотига ва белкураклар пайдо бўлди. ёғоч мола, темир лемихли ва ағдаргичли бир корпусли плуглар билан алмаштирилди. ерларни ағдармасдан ва юза ҳайдаш ўрнига чуқурроқ ишлаш ва ҳайдаш усули қўлланилди. партов ер тизимида ерлардан қўйидагича фойдаланилган, яъни даланинг бир қисмига ғалла экинлари экилган, қолган қисми эса партов қилиб ташлаб қўйилган. белгиланган муддат ўтгач, …
4
ураш фазасида, ранг ўтни эса гуллаш даврида (кеч кузда) ерга қўшиб ҳайдалади. деҳқончиликнинг сидерациялаш тизимида тупроқ унумдорлигининг ортиши ва сақлаши кўкат ўғитлар ҳисобига асосланган эди. бу тизим ҳозирги вақтда ҳам кенг қўлланилади. деҳқонларга ўша даврда тупроқ унумдорлигини оширишда дуккаксиз ўсимликларга қараганда дуккакдош экинларнинг аҳамияти катта эканлиги маьлум бўлган. деҳқончиликнинг ўрмонларни кесиш ва кўйдириш тизими. собиқ иттифоқнинг шимолий минтақаларида ерни чакалакзор ўрмонлардан тозалаш, янги ерларни ўзлаштиришда инсон ўтдан фойдаланган. ўрмон енғинлари бўлган ерлардаги ўтлар жуда авж олиб ўсган, энг содда усулда юза ишлов бериб дон, зиғир экилганда энг яхши ҳосил олинган. натижада, табиий ўрмон ўтлари кўйдирилиб, тозаланган ерлар маданий экин экиш учун фойдаланилган. бу усул деҳқончиликнинг ўрмонларни кесиш ва кўйдириш тизими деб номланган. ерда кўплаб кул қолиши кислота муҳитли тупроқларнинг нейтралланишига ижобий таьсир этган. дастлабки 2-5 йил ғалла экинларидан юқори ҳосил олишни таьминлаган. кейинчалик тупроқ унумдорлиги пасайган, табиий хоссалари ёмонлашган, микробиологик жараёнлар сўнган. чунки, ўсимликлар тўплаган органик моддалар, мавжудодлар ва микроорганизмлар …
5
ан сўнг яна экин экиш имконияти туғилади. дастлабки даврда икки далали шудгор-дон алмашлаб экиш қўлланилган. яьни, ерга бир йил тоза шудгор сифатида ишлов берилган, иккинчи йили донли экинлар экилган. кейинчалик бу тизими икки даладан уч далалига айлантирилади. бунда ҳар далага икки йил ғалла (биринчи йили кузги, иккинчи йили эса баҳорги ғалла) экинлари экилиб, учинчи йили эса экилмай шудгорга қолдирилар эди. деҳқончиликнинг кўп далали ўт тизимида ерларнинг ярмидан кўпи табиий яйлов ва кўп йиллик ўтлар билан банд бўлган. қолган қисмига дон экилган. яьни қўйидагича ўхшаш бўлган: 1-6 дала кўп йиллик ўтлар, 7 –дала зиғир, 8-дала тоза шудгор, 9-дала жавдар, 10-дала баҳорги экинлар, 11-дала тоза шудгор, 12-дала жавдар, 13-дала баҳорги экинлар, 14-дала тоза шудгор ва 15-дала жавдар. бу тизим хх асрнинг иккинчи ярми ва хх асрнинг биринчи ярмида ёғин сочин кўп бўладиган европа мамлакатларида, қисман болтиқ бўйи, украина ва беларуссия республикаларида қўлланилган. деҳқончиликнинг яхшиланган ғаллачилик тизими, бу тизим россияда хviii асрнинг иккинчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"деҳқончилик тизими ва унинг тарихий шакллари. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари" haqida

1477162043_65923.doc деҳқончилик тизими ва унинг тарихий шакллари. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари режа: 1. деҳқончилик тизими тўғрисида тушунча. 2. деҳқончиликнинг ибтидоий (примитив) тизими. 3. деҳқончиликнинг экстенсив тизими. 4. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари таянч иборалар: деҳқончилик тизими, тузимлар, ташкилий хўжалик, агротехник, агрокимёвий, агромелиоратив, алмашлаб экиш тизими, ерни ишлаш ва ўғитлаш тизимлари, кимёвий мелиорация, ибтидоий, экстенсив, интенсив, қуруқ ер ёки бўз ер тизими, партов ер тизими, сидерация тизими, дуккакдош экинлар, ўрмонларни кесиш ва куйдириш тизими, экстенсив тизими, кўп далали ўт тизими, ғаллачилик тизими, интенсив тизим, экин алмашинадиган тизим, саноат-завод тизими. 1. деҳқончилик тизими ...

DOC format, 64,5 KB. "деҳқончилик тизими ва унинг тарихий шакллари. замонавий деҳқончилик тизимлари ва уларнинг таркибий қисмлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.