вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

DOC 98,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546676789_73515.doc вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юри​дик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш режа: 1. вилоят прокуратураси томонидан ижро этилиши талаб қилинадиган ҳамда ахборот-услубий хусусиятдаги ҳужжат​ларни тайёрлаш ва жойларга юбориш 2. вилоят прокуратуралари томонидан қуйи прокуратура​лар фаолиятини жойига чиқиб текшириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш. 3. вилоят прокурорининг ташкилий-бошқарув йўналиши​даги ҳужжатлари. вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юри​дик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда улар​нинг қабулини ташкил этиш вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини (аризалар, таклифлар, шикоятлар), шунингдек, ўзбекистон республикаси президентининг девони, олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати, олий мажлис​нинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, вазирлар маҳкамаси, конституциявий суд, рес​публика бошқарув идоралари ва жамоат бирлашмалари, ўзбекис​тонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, жамғармалар ҳамда хорижий давлатлар ваколатхоналари, оммавий ахборот во​ситалари вакилларидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чи​қиш тартиби ва мурожаат этувчилар қабул қилинишини ташкил этиш амалдаги қонун ҳужжатларига, бош прокурорнинг буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда "ўзбекистон республикаси прокуратураси органларида фуқаролар ва юридик …
2
оқларнинг ваколат доирасига та​аллуқли масалалар бўлса, ижрочилар орасида номи биринчи бўлиб қайд этилган тармоқ раҳбари масъул ҳисобланади. масъул раҳбар мурожаатнинг нусхаларини бошқа ижрочиларга топши​рилиши, зарур ҳолларда муддатларнинг узайтирилиши, текши​риш бўйича ягона топшириқ тайёрланиши ва бошқа ижрочи​лардан мурожаатга тааллуқли ҳужжатларнинг нусхаларини олиб, дастлабки, оралиқ ва моҳиятан асослантирилган якуний жавоблар юборилишини таъминлайди. ҳал этилиши вилоят прокурори томонидан назоратга олин​ган мурожаатлар бўйича муаллифга жавоблар фақат вилоят про​курорига ахборот берилганидан кейингина юборилади. ҳал этилиши вилоят прокурорининг ўринбосарлари томони​дан назоратга олинган мурожаатлар ҳам худди шу тартибда ҳал этилади. фуқаролар ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини кабул қилиш фуқаролар мурожаатлари ва хатлар тармоғи томо​нидан амалга оширилади. вилоят прокурори қабулига вилоят прокурори ўринбосар​ларининг қарорларидан норози бўлган фуқаролар киритилади. вилоят прокурорининг ўринбосарлари томонидан прокуратура таркибий тармоқлари ҳамда туман-шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг қарорларидан норози бўлиб мурожаат қилган фуқаролар қабул қилинади. фуқароларнинг мурожаатлари ва хатлар тармоғи прокурату​ра раҳбарияти қабулига келган фуқаро(вакил)нинг аввалги муро​жаати бўйича тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, ахборот …
3
тлари ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тайёрланади. вилоят прокуратураси томонидан ахборот-услубий хусусия​тидаги ҳужжатлар (йўналтирувчи хат, ижобий иш тажрибасини оммалаштириш ҳақидаги хат) эса муайян соҳадаги иш жараёнини такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, таҳлилий фаолият имкониятлардан кенг фойдаланишга йўналиш бериш мақсадида тайёрланади. ижроси жойлардаги барча прокуратура органларига таал​луқли бўлган ҳужжатлар (якка тартибдаги топшириқлар бундан мустасно) ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлими билан келишил​ган ҳолда тайёрланади ва фақат вилоят прокурори ёки унинг ўринбосарлари томонидан имзоланади. режалаштирилган даврда фаолияти комплекс текширилиши лозим бўлган прокуратурага, қоида тариқасида, топшириқ юбо​рилмайди. вилоят прокуратураси томонидан такрорийлик ва иш ҳаж​мининг сунъий ортиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қуйи прокуратура органларига ижро этилиши талаб қилиниб юборила​диган ҳужжатларнинг ҳисоби ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлимида юритилади ва уларнинг нусхалари жамланади. иш режаси бўйича топшириқда барча ижрочилар билан ке​лишилган ҳолда вазифалар аниқ баён этилган, аниқланиши лозим бўлган масалалар ва ижро муддати кўрсатилган бўлиши керак. вилоят прокуратураси таркибий тармоқларига умумий тар​з-да ижро қилиш учун топшириқ ва кўрсатма тарзидаги ҳужжат​лар бериш …
4
топшириқ, йўналтирувчи хатлар ва услубий қўлланмаларни кўпайтириш, жойларга юбориш фуқаролар мурожаатлари ва хат​лар хизмати томонидан амалга оширилади. бундай ҳужжатларни телетайп ёки телефакс орқали жўна​тиш ҳам худди шу тарзда амалга оширилади. ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлими ижро этилиши талаб қилинадиган ва ахборот-услубий хусусиятидаги ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда жойларга юбориш амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириб боради ва бу фаолиятини такомиллаштириш юза​сидан таклифлар киритади. вилоят прокуратуралари томонидан қуйи прокуратура​лар фаолиятини жойига чиқиб текшириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш. қуйи прокуратуралар фаолиятини жойига чиқиб текшириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш, қоида тариқасида, вилоят про​куратурасининг иш режасига мувофиқ амалга оширилади. вилоят прокуратурасининг иш режаси асосида жойларга чиқиб текширишлар бўйича иштирок этувчи ходимлар гуруҳлари таркиби ташкилий-назорат ва таҳлилот бўлими томонидан тарки​бий тармоқларнинг бошлиқлари билан келишилган ҳолда шакл​лантирилади ҳамда вилоят прокурори томонидан тасдиқланади. қуйи прокуратураларни комплекс текширишдан ўтказишда ходимлар гуруҳларига, қоида тариқасида, вилоят прокурорининг ўринбосарлари, ишнинг муайян йўналишлари бўйича текширув​ларда эса тармоқ бошлиқлари раҳбарлик қиладилар. вилоят прокурори ва унинг ўринбосарлари …
5
ўлим ва бошқа таркибий тар​моқнинг бошлиғи текширишда бошқа тармоқларнинг ходимлари иштирок этиши зарурлиги тўғрисида таклиф киритиши мумкин. иш режасига асосан жойларга чиқишга тайёрланаётган хо​димлар вилоят прокуратурасидаги мавжуд статистика маълумот​лари, қонунийлик ва жиноятчилик ҳамда прокурор назорати ҳо​латини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни таҳлил қилишлари, бош прокурорнинг буйруқ ва кўрсатмалари, бош прокуратура ва ви​лоят прокуратураси ҳайъати, мувофиқлаштирувчи кенгаш қарор​лари, олдинги текширишлар натижалари ҳамда улар юзасидан қабул қилинган қарорлар билан танишишлари, жойларга чиқиш мақсадидан келиб чиқиб, ишнинг асосий йўналишларини белги​лаб олишлари ҳамда текшириш режасини тузишлари шарт. текшириш режаси вилоят прокурорининг биринчи ўрин​босари ёки ўринбосари томонидан тасдиқланади. текшириш учун кетаётганларга жўнаш олдидан вилоят про​курори ёки унинг ўринбосари томонидан тегишли кўрсатмалар берилади. текшириш натижалари тўғрисидаги маълумотнома жойлар​нинг ўзида тузилади ва унда прокуратура органининг, муайян хо​димларнинг фаолияти таҳлил қилинади ва бахо берилади, зарур ҳолларда йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларига доир хуло​салар, уларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсиялар кўрса​тилади. маълумотнома гуруҳнинг барча аъзолари томонидан имзо​ланади, унинг бир нусхаси фаолияти текширилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш"

1546676789_73515.doc вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юри​дик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш режа: 1. вилоят прокуратураси томонидан ижро этилиши талаб қилинадиган ҳамда ахборот-услубий хусусиятдаги ҳужжат​ларни тайёрлаш ва жойларга юбориш 2. вилоят прокуратуралари томонидан қуйи прокуратура​лар фаолиятини жойига чиқиб текшириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш. 3. вилоят прокурорининг ташкилий-бошқарув йўналиши​даги ҳужжатлари. вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юри​дик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда улар​нинг қабулини ташкил этиш вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини (аризалар, таклифлар, шикоятлар), шунингдек, ўзбекистон республикаси президентининг девони, олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенати, оли...

Формат DOC, 98,0 КБ. Чтобы скачать "вилоят прокуратуралари томонидан фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: вилоят прокуратуралари томонида… DOC Бесплатная загрузка Telegram