ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари

DOC 73,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1545020309_73289.doc ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари 2. бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқининг таъминлаш ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ўзбекистонда истиқлол йилларида жисмоний ва юридик шахсларнинг конституцияда белгиланган мурожаат қилиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлайдиган миллий тизим босқичма-босқич шаклланиб ва такомиллашиб бормоқда. бугунги кунда ушбу тизим ўзининг маънавий, назарий, институционал ва ҳуқуқий асосларига эга ҳамда уларни такомиллаштириш борасида изчил тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. айниқса, ушбу тизимнинг самарали ишлашини тартибга соладиган ҳамда ҳар томонлама демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганлиги юқорида маърузаларда алоҳида эътироф этилди. ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш жамиятда: биринчидан, мурожаат қилган жисмоний ва юридик …
2
ини таъминлаши шартлиги, ушбу фаолиятнинг мураккаб ва узлуксиз жараёнлиги ўзига хос ёндашув ва эътиборни талаб қилади. бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқининг таъминлашни унинг соҳавий хизматларига юклатилган вазифалар, уларнинг функционал мажбуриятлари ҳамда уларга берилган ваколатлардан, шунингдек, мурожаатларнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда шартли равишда қуйидаги йўналишларга ажратиш мумкин: · ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда; · тезкор-қидирув, суриштирув ва тергов фаолиятини амалга оширишни таъминлашда; · маъмурий ва жиноий жазоларнинг ижросини таъминлашда; · фуқароликни расмийлаштириш, паспорт-виза тизими қоидаларига риоя қилишни таъминлашда; · йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини ҳамда мулкни қўриқлашни таъминлашда; · ички ишлар органларига хизматга ва иив таълим муассаса-ларига ўқишга қабул қилишни амалга оширишда; · ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ва ҳудудий тарки-бий тузилмалари фаолияти бўйича ахборотлар билан таъминлашда. масалан, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ўзбекистон республикасининг «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларга …
3
аларини қўллаш ҳақидаги маълумотларни кенг тарқатиш, ишонч, тезкор алоқа телефонларини ташкил этиш, виктимологик аҳамиятга эга бўлган зарур ахборотларни етказиш, профилактика дастурлари ва тадбирлари лойиҳаларининг оммавий муҳокамаларини ташкил этиш, уларни амалга ошириш жараёнида муаммолар ва камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида жаҳон интернет ахборот тармоғида веб-сайтлар, блоглар, чатлар ташкил қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг замонавий усуллари тўғрисида электрон адабиётларни тарқатишни таъминлайди. шуни алоҳида қайд этиш жоизки, «жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасида: мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлиги, шу билан биргаликда мазкур қонуннинг амал қилиши: кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, хўжалик процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга ҳамда давлат органларининг, шунингдек, улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган. таҳлиллар ва амалиёт тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, жуда ҳам серқирра ва ранг-баранг йўналишларда фаолият олиб борувчи ички ишлар органлари бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан …
4
ларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш ва ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги 6-сонли, 1998 йил 5 январдаги «жиноятлар ва уларни содир этган шахсларни дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатларини тўлдириш ва тақдим қилиш тартиби, жиноят ишлари, жиноят ҳақидаги материалларнинг ҳаракати» ва «жиноятларни ҳисобга олиш қоидалари» ҳақидаги йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги 2-сонли, 1998 йил 10 декабрдаги «ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 250-сонли буйруқлари; б) маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид мурожаатлар ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги «маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш тўғрисида»ги 39-сонли қарори, шунингдек, иивнинг 2001 йил 28 декабрдаги «профилактика инспекторлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги 328-сонли, 2001 йил 31 майдаги «йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги 68-сонли буйруқлари; в) ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид мурожаатлари ўзбекистон республикасининг 2014 йил 14 майдаги «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни, …
5
қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 141-сонли қарори, иивнинг 2015 йил 3 февралдаги «ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 19-сонли буйруғи талаблари асосида қабул қилинади, расмийлаштирилади ва кўриб чиқилади. бундай таҳлилни биз йўл ҳаракат ва ёнғин хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлашни, мулкларни қўриқлашни таъминлаш бўйича фаолият олиб борувчи ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти бўйича ҳам давом эттиришимиз мумкин. бундан ташқари, жамият ривожланишининг бугунги босқичида ички ишлар органларининг барча асосий соҳавий хизматларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаши: биринчидан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 29-моддасида белгиланган фуқароларнинг ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини; иккинчидан, ўзбекистон республикасининг 1997 йил 24 апрелдаги «ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги, 2002 йил 12 декабрдаги «ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги, 2003 йил 11 декабрдаги «ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунлари талаблари асосида ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз олиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари" haqida

1545020309_73289.doc ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари 2. бугунги кунда ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқининг таъминлаш ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ўзбекистонда истиқлол йилларида жисмоний ва юридик шахсларнинг конституцияда белгиланган мурожаат қилиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлайдиган миллий тизим босқичма-босқич шаклланиб ва такомиллашиб бормоқда. бугунги кунда ушбу тизим ўзининг маънавий, назарий, институционал ва ҳуқуқий асосларига...

DOC format, 73,5 KB. "ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.