инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги қоидалар

DOCX 27.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1538560683_72485.docx инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги қоидалар режа: 1. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 2. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзбекистон республикаси президентининг 2008 йил 2 майдаги «инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида» қабул қилинган фармони[footnoteref:1] мамлакатимизда юқори кўтаринкилик билан кутиб олинди. мазкур декларация ўзбекистон республикаси мустақиллик йилларида қўшилган инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий ҳужжатлардан биринчисидир. унга амал қилиб, конституция ва миллий қонунчилик ҳужжатларида инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинмоқда, суд-ҳуқуқ тизими тобора либераллаштирилмоқда. [1: ўзбекистон республикаси президентининг фармони: инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида. // халқ сўзи. -2008. -2 май. ] инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 10-моддасида ҳар бир инсонга қўйилган жиноий айбнинг қанчалик даражада асосли эканлиги тўлиқ тенглик асосида аниқланиши таъкидланган. тўлиқ тенглик деганда ҳимоя ва айблов томонларининг тенглиги, уларнинг ўзаро баҳс, тортишув олиб боришда тенг ҳуқуқли эканлиги назарда тутилади. декларациядаги мазкур қоида …
2
лган. чунки, ғ.а.абдумажидовнинг иборалари билан айтганда, «…совет давлати ҳуқуқий эмас, «ҳуқуқли» эди, фуқароларга эса турли-туман мажбурияту-масъулият «насиб» этганди, холос».[footnoteref:2] фикримизча, 1930 йилларнинг сўнггидаги оммавий қатағонларга, 1980 йиллардаги «пахта иши» бўйича республикамиздаги кўплаб зиёли кишиларнинг ҳибсга олиниши, қийноқларга дучор этилиши ва қурбон бўлишига ҳукмрон мафкурадаги айблов тарафининг яққол устунлиги ҳамда жиноят процессида ҳеч қандай тортишувга йўл қўйилмаганлигини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. [2: абдумажидов ғ.а. адолат, жавобгарлик, жазо. –т.: ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази кичик матбаа корхонаси, 2003. –б.15.] мустақил ўзбекистон республикасида 1994 йилда қабул қилинган жиноят-процессуал кодексининг 25-моддаси «судда ишларни юритишда тортишув» деб номланди. унинг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг суд мажлисида, шунингдек ишлар юқори судларда кўрилаётганда иш юритиш тарафларнинг ўзаро тортишуви асосида амалга оширилиши таъкидланган. модданинг иккинчи қисмида иш судда кўрилаётганда айблаш, ҳимоя қилиш ва ишни ҳал қилиш вазифалари бир-биридан алоҳида бажарилиши, айнан бир орган ёки айнан бир мансабдор шахс зиммасига юклатилиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган. тарафларнинг курашидан, суд баҳсларида (тортишувда) бир-биридан …
3
келиб чиқади. шунинг учун ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан, «…судни томонларнинг ўз функцияларини адо этишига тўсқинлик қилувчи айблов ҳокимиятининг барча рудиментларидан халос этиш»[footnoteref:3] вазифаси қўйилгани бежиз эмас. жпкнинг 25-моддасига кўра, суд айблов ёки ҳимоя тарафида турмайди ҳамда уларнинг бирон-бир манфаатларини ифодаламайди, у холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафлар процессуал мажбуриятларини бажаришлари ва берилган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратиб беради. [3: каримов и.а. адолат – қонун устуворлигида. //халқ сўзи. – 2001. – 30 авг.] жамиятда рўй бераётган жараёнлар натижасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ўтказилиши сиёсий тузум ва ўзга мафкура шароитида ўн йилликлар давомида шаклланган кўпгина анъанавий тушунчалардан воз кечишни талаб этади. ҳақиқатни қарор топтириш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш фаолияти сифатида исботлаш жараёнини аниқлаш ҳозирги жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига мос келади. бироқ, жиноят судлов ишларида тортишув йўналиши танланиши билан суд ҳам терговчи, суриштирувчи ва прокурор сингари бу фаолиятнинг субъекти ҳисобланиши тўғрисидаги мунозараларни фаоллаштириб юборди. исботлашни қандайдир тезисни асослашга қаратилган фаолият деб …
4
шга мажбур эдилар, бунда исботлашга суд, прокурор, тергов органининг рақобатсиз, жиноят судлов ишларидаги бир мақсадга йўналтирилган билиш фаолияти сифатида қаралар эди. назарияда тортишувни инкор этишга бўлган уринишлар[footnoteref:4] ва унинг суд амалиётида бузиб кўрсатилиши жиноят процессини томонлардан ўз хулосаларини асослаш, судни уларнинг ҳақиқат эканлигига ишонтириш талаб этилмайдиган «суднинг, прокуратура ва тергов органларининг жиноятни очиш ва жиноятчини фош этиш»[footnoteref:5] фаолияти тарзида эътироф этишга ўз таъсирини ўтказди. суднинг ўзи ишнинг ҳолатларини ҳар томонлама ва тўла текшириб чиқиши керак (жпкнинг 22-моддаси), бунинг учун судга далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш ваколатлари берилган (жпкнинг 86,87-моддалари). шунинг учун исботлашни ҳақиқатни қарор топтиришга йўналтирилган терговчи, прокурор ва суднинг билиш фаолияти тарзида талқин этилиши қонуннинг мазмунига мос келади. [4: қаранг: малькевич т.в. к вопросу о состязательности. // ученые записки вюзи. вып.iv. 1958. –б.48-97, 116-131, 281-293; голунский с.а. вопросы доказательственного права в основах уголовного судопроизводства союза сср и союзных республик.// вопросы судоустройства в новом законодательстве союза сср. –м.: 1959. –б.125-130; …
5
ҳимоячи, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар жиноят ишининг ҳолатларини аниқлаш жараёнида фақат ўзларининг қонунда белгиланган процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш йўли билан иштирок этадилар, яъни далиллар тақдим этиш ва шикоятлар келтириш - билишнинг процессуал шаклда амалга ошириладиган исботлаш тушунчаси ва дастлабки тергов органлари томонидан тўпланган далиллар билан ўз хулосаларини асослашга баробар эмас.[footnoteref:6] [6: пономаренков в.а., николайченко в.в., громов н.а. процессуальная форма доказывания. // следователь. -1998. -№9. –б.29.] суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд, эксперт ва мутахассислар жиноят иши бўйича далиллар манбаи сифатида қатнашмайдилар. улар жиноят иши бўйича далилларни тўплаш, аниқлаш, текшириш ва баҳолаш жараёнида иштирок этадилар, холос.[footnoteref:7] [7: умархонов а.ш. одил судловга кўмаклашувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий чораларни такомиллаштириш муаммолари: юридик фанлари номзоди… дисс. автореферати. –т.: ўзбекистон республикаси иив академияси, 2004.-б.12.] ўз навбатида жпкнинг 22-моддаси суриштирувчи, терговчи ва прокурор билан бир қаторда судга ҳам иш бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатларни тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириш мажбуриятини юклаб, процессуал функциялар тўғрисидаги мавжуд таълимот билан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги қоидалар"

1538560683_72485.docx инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги қоидалар режа: 1. инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 2. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзбекистон республикаси президентининг 2008 йил 2 майдаги «инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида» қабул қилинган фармони[footnoteref:1] мамлакатимизда юқори кўтаринкилик билан кутиб олинди. мазкур декларация ўзбекистон республикаси мустақиллик йилларида қўшилган инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий ҳужжатлардан биринчисидир. унга амал қилиб, конституция ва миллий қонунчилик ҳужжатларида инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинмоқда, суд-ҳуқуқ тизими тобора либераллаштирилмоқда. [1: ўзбекистон республикаси през...

DOCX format, 27.0 KB. To download "инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидаги қоидалар", click the Telegram button on the left.