ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари

DOCX 30,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538569695_72491.docx ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари режа: 1. ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари 2. ҳимоя ҳуқуқи жиноятни содир этган шахсни аниқлаш 3. ҳимоя субъектларининг процессуал фаолияти ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари тортишувга асосланган суд муҳокамасининг таркибини ташкил этувчи асосий функциялардан яна бири ҳимоя функциясидар. жиноят процессида ҳимоя функциясининг ўрни ва роли жуда аҳамиятли бўлиб, у айбланувчига (судланувчига) айбловдан (даъводан) қонуний усул ва воситалардан фойдаланиб, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишни кафолатлайди. жиноят процессида айбланувчининг (судланувчининг) ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиши ва тараф сифатида муҳокамада иштирок этаётган бошқа субъектлар билан ҳуқуқий жиҳатдан тенглигининг эътироф этилиши ҳимоя функцияси ва тортишувнинг асосий моҳиятини ифода этади. ҳимоя ҳуқуқи жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва қилмишнинг жиноят эканлиги юзасидан айблов тузиш, уни асослаш билан боғлиқ давлат органларининг жиноий таъқиб фаолиятлари натижасида келиб чиқади.[footnoteref:1] шахснинг жиноий таъқиб остига олиниши процессда ҳимоя фаолиятининг бошланишига замин яратади. шу сабабли, ҳимоя функцияси айблов функциясига қарама-қарши бўлган муайян процесс иштирокчиларининг фаолияти ҳисобланади. бинобарин, жиноят …
2
а.м.ларин ҳам «айблов, процессуал мажбурлов бор экан, ундан ҳимояланиш зарур», деган фикрни илгари суради.[footnoteref:4] ю.и.стецовскийнинг фикрича, «ҳимоя айблов (гумон)га қарши реакциядир, қаерда айблов вужудга келса, ҳимоя ўша ерда амал қилади».[footnoteref:5] [2: зинатулин з.з. общие проблемы обвинения и защиты по уголовным делам. –ижевск: 1989. –б. 41-42.] [3: адаменко в.д. сущность и предмет защиты обвиняемого. –томск: 1983. –б.9.] [4: ларин а.м. расследование по уголовному делу: процессуальные функции. -м.: 1986. –б.29.] [5: стецовский ю.и. уголовно-процессуальная деятельность защитника. -м.: юрид. лит., 1982. -б.3.] юқоридаги фикрларни умумлаштирадиган бўлсак, ҳимоя функцияси - бу айбловга қарши вужудга келадиган реакция бўлиб, жиноят процессида айблов функциясининг мавжудлиги манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни амалга оширишни зарурий шарт қилиб қўяди. шу жойда, ҳимоя функцияси қандай айбловга нисбатан вужудга келади, деган савол туғилади. яъни ҳимоя ҳар қандай айбловга нисбатан ҳам вужудга келадими ёки унинг вужудга келишининг мезонлари мавжудми? шахсга нисбатан расмий бўлмаган айблов, масалан, жиноят содир қилишда …
3
ўзини ҳимоя қилади. айбланувчи (судланувчи) ҳимоя ҳуқуқини тўлиқ ва самарали амалга оширишида: а) ҳимоя ҳуқуқларининг қонунда мустаҳкамланганлиги; б) унга ҳуқуқларининг суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан тушунтириб беришнинг мажбурийлиги; в) унинг айбловчи, жабрланувчи, ҳимоячи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар билан далиллар келтириш, уларни муҳокама этиш ҳамда илтимосномалар билдиришда ҳуқуқий тенглигини таъминланганлиги муҳим ўрин тутади.[footnoteref:6] [6: бекешко с.п., матвиенко е.а. гарантии прав участников в уголовном процессе. –м.: юристь, 1999. –б.69.] бу фикрга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, айбланувчи ва унинг ҳимоячисига айбловни инкор этувчи далилларни бевосита тўплаш ҳуқуқнинг дастлабки тергов босқичида берилиши ҳимоя ҳуқуқини ўша босқичда, кейинчалик суд муҳокамасида самарали амалга оширишга жиддий асос бўлади. жиноят процессида ҳимоя функциясини гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари амалга оширадилар. ушбу субъектларнинг жиноят процессидаги манфаатларининг бирлиги уларни ягона процессуал функцияни амалга оширишларининг асосий сабабидир. судланувчи ўзига қўйилаётган айбловнинг инкор этилиши ёки жавобгарликни енгиллаштирилишидан манфаатдор бўлганлигидан ҳимоя функциясини амалга оширади. ҳимоячи …
4
- процессуальному кодексу российской федерации / под общ. ред. в.в. мозякова. -м.: экзамен, 2002. –б.259.] айбланувчи суд муҳокамасида судланувчи, суд ҳукми чиқарилгандан сўнг, маҳкум ёки оқланган шахс деб номланади. демак, айбланувчи (судланувчи) бу жиноят содир этишда айбланаётган, бироқ ҳали унинг айбдорлик масаласи ҳал этилмаган шахсдир. бу масала ҳал этилгунига қадар, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ, ҳар томонлама ва холисона текшириши, айбланувчининг айбини исбот этувчи ҳамда уни инкор этувчи, унинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаши зарур. айбланувчининг (судланувчининг) процессуал фаолияти процесснинг барча босқичларида ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган.[footnoteref:8] чунки, унга нисбатан қўйилаётган айбловнинг натижаси айнан фақат айбланувчининг тақдири, унинг озодлиги, эркинлиги ҳамда бошқа ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этади. шу сабабли, айбланувчи ўз тақдирини, озодлигини ва эркинлигини сақлаб қолиш учун айбловдан ўзини ҳимоя этади, у ўзининг айбсиз эканлиги эътироф этилишидан доимо манфаатдор. ана шу ҳимоянинг самарали бўлиши учун қонун айбланувчига муайян ҳуқуқий воситалар таъмин этган. …
5
ракки, ҳимоя ҳуқуқларидан фойдаланиш ёхуд улардан воз кечиш айбланувчининг ҳуқуқий аҳволига салбий таъсир этмаслиги лозим. зеро, ҳуқуқлардан фойдаланиш айбланувчи (судланувчи) учун процессуал мажбурият эмас, балки унинг ҳуқуқидан. айбланувчининг (судланувчининг) ўз ҳуқуқларидан фойдаланишни рад этишга фақат унинг ташаббуси билан йўл қўйилади. шу сабабли унинг ҳимоя ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан сўзсиз таъминланиши ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқларини поймол этувчи ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги шарт. айбланувчи (судланувчи) ҳуқуқларидан қанчалик кенг фойдаланса, тортишув принципини амалга ошириш имконияти шунчалик ортади. таъкидлаш жоизки, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг ҳуқуқий ҳолати ва у амалга оширадиган ҳимоя функциясининг шакли жиноят процессининг ҳар бир босқичида турличадир. хусусан, айбланувчи жиноят процессининг дастлабки тергов босқичида процессуал ҳуқуқга эга субъект бўлса-да, бу босқичда у тараф сифатида қатнашмайди. чунки, процесснинг мазкур босқичида жиноят ишларини юритишда вужудга келадиган барча масалаларни ҳал этувчи ва одил судлов функциясини амалга оширувчи субъект - суд иштирок этмайди. шу сабабли, айбланувчининг барча процессуал ҳаракат ва талаблари суриштирувчи ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари"

1538569695_72491.docx ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари режа: 1. ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари 2. ҳимоя ҳуқуқи жиноятни содир этган шахсни аниқлаш 3. ҳимоя субъектларининг процессуал фаолияти ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари тортишувга асосланган суд муҳокамасининг таркибини ташкил этувчи асосий функциялардан яна бири ҳимоя функциясидар. жиноят процессида ҳимоя функциясининг ўрни ва роли жуда аҳамиятли бўлиб, у айбланувчига (судланувчига) айбловдан (даъводан) қонуний усул ва воситалардан фойдаланиб, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишни кафолатлайди. жиноят процессида айбланувчининг (судланувчининг) ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиши ва тараф сифатида муҳокамада иштирок этаётган бошқа субъектлар билан ҳуқуқий жиҳатдан тенглигининг эътироф этилиши ҳимоя функцияси ва тор...

Формат DOCX, 30,2 КБ. Чтобы скачать "ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳуқуқлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳимоя тарафининг тортишувдаги ҳ… DOCX Бесплатная загрузка Telegram