хулқ оғиши

DOCX 20 стр. 41,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
хулқ оғиши тушунчаси ва унинг ижтимоий-психологик тавсифланиши хулқ оғиши - кишининг қилмишлари, фаолияти тури одатий, умум эътироф этилган меъёрлардан фарқ қиладиган ёки у ўзи аъзоси бўлган жамият томонидан қабул қилинган меъёрларга мос келмай, барқарор равишда уларнинг ижтимоий меъёрларидан оғишида намоён бўладиган ахлоққа айтилади. махсус адабиётларда “оғишган хулқ” атамаси кўпинча девиант хулқ (девиатио – лотин тилида оғишган) синоними билан бирга ишлатилади. келгусида биз ўзаро бир-бирининг ўрнини тўлдирувчи сифатида ҳар иккала атамани яъни, “оғишган”, “девиант” сўзларини қўллаймиз. бунда биринчи атама илмий, аниқ ва ўрганилган бўлгани сабабли кўпроқ афзал кўрилади. ўрганилаётган тушунчанинг мураккаблиги ҳамда аввало унинг фанлараро характерга эга эканлигини таъкидлаш ўринлидир. ҳозирги вақтда атамадан икки асосий мазмунда фойдаланилади. биринчидан, девиант хулқ “расман ўрнатилган ёки ҳақиқатда ушбу жамиятда юзага келган меъёрларга мос келмайдиган муомала ва инсон ҳаракати” - маъносида психология, педагогика ва психиатриянинг предмети сифатида намоён бўлади. иккинчидан, “инсон фаолиятининг оммавий ва мустақкам шаклларга нисбатан ифодаланувчи ва расман ўрнатилган ёки ушбу жамиятда ҳақиқатда …
2 / 20
мувозанатсизлиги, мослашувчан эмаслиги кўринишида ёки унинг шахсий ахлоқи устидан ахлоқий ва эстетик назоратдан бўйин товлаш кўринишидаги ўзини фаоллаштириш жараёнининг бузилишида намоён бўлувчи алоҳида қилмишлар ёки қилмишлар тизими сифатида белгилаш мумкин. нормал ва уйғун ахлоқ шаклларини руҳият билан боғлиқ уч даражада ифодалаш мумкин: - руҳий жараёнларнинг мувозанати кўринишидаги мизож хусусиятлари; -мослашувчанлик ва ўзини фаоллаштириш кўринишидаги хос хусусиятлар; - кишининг маънавияти, масъулияти ва виждонлилиги кўринишидаги шахсийлик. демак, девиант хулқли шахс бу- биринчи навбатда, ахлоқий жиҳатдан қариндош-уруғлари ва дўстларининг кўнглини оғритадиган ва атрофдагиларнинг ҳаёти учун хавф туғдирадиган шахслардир. катта ёшдаги индивид аввал бошданоқ ички мақсадга интилиш кучига эга бўлиб, шунга кўра, фаоллигининг барча кўринишлари юзага чиқади. в.а.петровскийнинг фикрича, бу ўзига хос мувофиқлик постулати қабул қилинадиган қоида)да ифодаланади [116;23-б.]. жамиятда девиант хулқ ва унинг намоён бўлиши бошқа одамлар томонидан салбий баҳоланади. салбий баҳо жамоатчилик муҳокамаси ёки ижтимоий санкция (меъёрлар) шу жумладан, жиноий жазо шаклига эга бўлиши мумкин. даставвал, санкциялар исталмаган хулқнинг олдини олиш вазифасини …
3 / 20
арар келтириши ҳисобланади. бу мавжуд тартибнинг нотурғунлиги, маънавий ва моддий зарар келтириш, жисмоний зўрлик ва дард-алам етказиш, соғлигининг ёмонлашиши бўлиши мумкин. девиант хулқ ўзининг энг кейинги кўринишларида ҳаёт учун бевосита хавф туғдиради, масалан, суицидал хулқ, зўравонлик жиноятлари, “оғир” гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш хулқларида. зарарнинг психологик кўриниши ўша одамнинг ўзи ёки унинг атрофидагиларнинг азият чекишидир. ушбу белги шаклидан – деструктив ёки аутодеструктив бўлишидан қатъи назар, оғишган хулқнинг парчаловчи эканини билдиради. бизнинг назаримизда, радикаллик, креативлик ва маргиналлик каби яқин ижтимоий кўринишлар оғишган хулқ бўла олмайди ва ушбу белгини қониқтирмайди. гарчи улар ҳам умумқабул қилинган меъёрлардан чекланиб, аҳолининг консерватив ҳолатга майли бўлган қисмида ғашлик уйғотса-да, бу феноменлар жамият учун жуда ҳам хатарли деб бўлмайди. масалан, радикалликка мойил бўлган шахслар жамиятни тубдан янгилашни мақсад қиладилар, бу эса уларда истиқболли ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. маргиналлар ижтимоий меъёрларнинг чегараларини кенгайтирган ҳолда ўзларини кўпчиликка қарши қўядилар. санаб ўтилган бу феноменлар уйғунлашиши ҳам мумкин. масалан, кўпинча, ўсмирлар хулқи …
4 / 20
вало шахснинг умумий йўналганлиги билан мувофиқлашиши зарур. бунда хулқ ностандарт вазиятлар оқибати (масалан, жароҳатдан кейинги синдром доирасидаги ахлоқ), инқирозли вазият оқибати (масалан, яқин одамининг ўлими туфайли биринчи ой давомидаги қайғу реакцияси) ёки ўз-ўзини муҳофазалаш оқибати (масалан, ҳаёт учун реал хавфнинг мавжудлигида) бўлмаслиги лозим. оғишган хулқнинг хусусиятларидан яна бири у, тиббий меъёрлар чегарасида кўриб чиқилади. у гарчи патологик ҳолат билан уйғунлашса-да, психик касалликлар ёки патологик ҳолат билан тенглаштирилмаслиги лозим. психик парокандалик ҳолатида психик касал одам патологик хулқни намоён қилиши табиийдир. патологик хулқ тиббий меъёрлардан оғишади ва даражаси тиббий аралашувни талаб қилади ва психиатрияда, масалан, психик касалларнинг девиант хулқи сифатида ўрганилади. патологик хулқ - касаллик ҳолати таъсири остида шахснинг ўз ҳаракатларини англаш ва назорат қилиш қобилиятининг аҳамиятли тарзда пасайишини назарда тутади. бундай ҳолатларда баъзан, муайян шароитларда оғишган хулқ патологик кўринишга ўтиши мумкин. масалан, муҳтож бўлиб қолган хулқ тизимли касалликка ўсиб ўтиши мумкин – пиёнисталик, гиёҳвандлик. шундай қилиб, оғишган хулқли шахс “соғлиқ – …
5 / 20
индивидуал фарқланиши хулқ сабаблари, кўриниш, динамика шакллари, ифодаланганлик белгиси ва даражасига даҳлдор дейиш мумкин. масалан, девиация шакли ва унинг ифодаланганлик даражаси шахс оғишган хулқини бирмунча яққол тавсифлаш ҳисобланади. улар тўла беозор кўринишдан шахснинг ҳаётий фаолиятининг кучли бузилишигача ўзгартириши мумкин. бошқа муҳим индивидуал хусусият одамнинг оғишган хулқи қандай англанилишига яъни, ўзи учун бегона, исталмаган хулқ сифатида, вақтинчалик қониқтирувчи ёки оддий ва мафтункор хулқ сифатида қарашига тааллуқлидир. шунинг учун шахснинг оғишган хулққа муносабати (шахсий нуқтаи назари) кўп ҳолларда унинг тақдирини белгилайди. барча юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, оғишган (девиант) хулққа қуйидагича таъриф бериш мумкин – бу шахснинг бирмунча муҳим ижтимоий меъёрлардан оғувчи, жамият ёки унинг ўзига зарар етказувчи, шунингдек, унда ижтимоий мослашишнинг издан чиқиши билан бирга борувчи турғун хулқидир. индивидуал даражадаги девиант хулқ анчагина муаммоли ҳисобланади. чунки шахснинг ўзи ва атрофдаги одамлар ҳаёти учун зарар келтириши, девиант хулқли шахснинг ижтимоий муҳит билан низоли вазиятда бўлиши ва унда ижтимоий мослашишнинг издан чиқиши каби салбий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хулқ оғиши"

хулқ оғиши тушунчаси ва унинг ижтимоий-психологик тавсифланиши хулқ оғиши - кишининг қилмишлари, фаолияти тури одатий, умум эътироф этилган меъёрлардан фарқ қиладиган ёки у ўзи аъзоси бўлган жамият томонидан қабул қилинган меъёрларга мос келмай, барқарор равишда уларнинг ижтимоий меъёрларидан оғишида намоён бўладиган ахлоққа айтилади. махсус адабиётларда “оғишган хулқ” атамаси кўпинча девиант хулқ (девиатио – лотин тилида оғишган) синоними билан бирга ишлатилади. келгусида биз ўзаро бир-бирининг ўрнини тўлдирувчи сифатида ҳар иккала атамани яъни, “оғишган”, “девиант” сўзларини қўллаймиз. бунда биринчи атама илмий, аниқ ва ўрганилган бўлгани сабабли кўпроқ афзал кўрилади. ўрганилаётган тушунчанинг мураккаблиги ҳамда аввало унинг фанлараро характерга эга эканлигини таъкидлаш ўринлидир. ҳозир...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOCX (41,2 КБ). Чтобы скачать "хулқ оғиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хулқ оғиши DOCX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram