ўғрилик жиноятининг криминалистик тавсифи

DOCX 20,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1534872130_72276.docx ўғрилик жиноятининг криминалистик тавсифи режа: 1. ўғрилик бугунги кунда энг кўп тарқалган жиноятлардан биридир. 2. ўғрилик жиноятини тергов қилишда типик вазиятлар ўғрилик бугунги кунда энг кўп тарқалган жиноятлардан биридир. ўғриликнинг криминалистик тавсифи ушбу жиноятларнинг энг муҳим белгиларини, жиноят содир этилган шарт-шароитни, содир этиш усулини, уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар йиғиндисини ўз ичига олади ва тергов қилишда самарали натижаларга эришишни таъминлайди. ўғрилик жиноят ишлари бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради: 1) ўғрилик жинояти ҳақиқатан ҳам содир этилганлиги; 2) ўғрилик жиноятининг содир этилган жойи (корхона, муассаса, ташкилотларнинг аниқ номи ва жойлашган жойи, жабрланувчининг манзили), вақти ва қўлланган усули; 3) ўғирланган мулк кимга тегишли эканлиги (корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаролар); 4) аниқ нима ўғирланганлиги, ўғирланган мулкнинг белгилари, сони ва нархи; 5) ўғрилик жиноятини содир этишда қандай техника воситаларидан фойдаланилганлиги; 6) ўғрилик кимлар томонидан содир этилганлиги, иштирокчилар ва уларнинг вазифалари; 7) ўғирланган мулк кимга берилган ёки сотилганлиги; 8) келтирилган …
2
ган омборларда мазкур жиноят содир этилиши билан боғлиқ ҳолат, вазият яратилади. воқеа жойини синчковлик билан кўздан кечирганда бундай муғомбирликни фош этадиган асосларни топиш мумкин. масалан: эшик ичига ўрнатилган қулфни бузишдан қолган излар ташқаридан эмас, ичкаридан топилиши, дўкон деворида ҳосил бўлган тешик ташқаридан эмас, ичкаридан ўйилганлигини кўрсатувчи белгилар мавжуд бўлса ёки жабрланувчидан ўғирланган буюмларнинг (пальто, магнитафон, соат) ранги, ўлчами, маркаси, номи, тузилиши қандайлиги сўралганда аниқ жавоб бера олмаслиги ўғрилик жинояти саҳналаштирганлигидан далолат беради. терговчи жабрланувчини сўроқ қилаётганда бундай ҳолатларга ҳам жиддий эътибор қаратмоғи лозим. ўғриликларни криминалистик тавсифлашнинг асосий таркибий элементлари қуйидагилардан иборат: · жиноий тажовузнинг бевосита предмети; · содир қилинган жиноятнинг вақти, жойи ва бошқа ҳолатлар; · ўғрилик содир этиш усуллари; · воқеа содир бўлган жойда жиноятчилар қолдирадиган типик излар; · жиноятчининг шахси ҳақидаги маълумотлар; · жабрланувчининг шахси ҳақидаги маълумотлар. одатда пуллар қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, ахборот коммуникация воситалари, кийим-кечаклар, автомототранспорт воситалари ва бошқалар жиноий тажовузнинг бевосита предметлари ҳисобланади. бинолардан нарса …
3
а киришда қўллаган усулларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. моддий қийматлар, пул воситалари сақланаётган бинога, турар жойга киришнинг энг кўп тарқалган усуллари қуйидагилардир: · қулф ва бошқа тўсиқларни бузиш; · қулфларни калит ёки махсус тайёрланган мослама ёрдамида очиш; · ром ёки унинг ойнасини чиқариб қўйиш; · витрина ойнасини туртиб чиқариш; · пол тагидан кавлаб кириш; · девор ёки шифтни тешиб кириш; · тўсиқларни электр (газ) пайвандлаш аппаратлари ёрдамида бузиш. бино ва автомобиллардан нарса ўғирлашни икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) техник воситалар (танлаб олинган, ясалган калитлар, очқичлар, асбоблар)ни қўллаб содир этиладиган ўғирлик; б) кириш осон бўлган жойлардаги (очиқ деразалар, қулфланмаган эшиклар, қаровсиз қолган автомобиллар ва ҳ.к.) нарсаларни ўғирлаш; кундалик турмушда ишлатишга мўлжалланган асбоблар ҳам, махсус тайёрланган (фомка, очқичлар ва ҳ. к.) асбоблар ҳам бузиш қуроллари сифатида ишлатилиши мумкин. жиноятчилар бинога эшикни қийшайтириш, бузиш, эшик қулфига калит танлаш, девор ёки эшикни тешиш, кавлаш, даричадан ўтиб олиш каби йўллар билан киришлари мумкин. типик излар …
4
ратиш мумкин: 1) мунтазам, малакали усулда ўғрилик содир этувчи, доимий равишда ғайри ижтимоий кайфиятда бўлган шахслар. улар муайян соҳада мутахассисликка эга бўлишлари мумкин (киссавурлик, бузиб кириш ёки хонадон ўғрилиги, эҳтиёт қисмларни сотиш мақсадида ўғирлаш ва бошқалар). одатда, бундай шахслар ўғрилик ёки бошқа жиноятлари учун муқаддам судланган бўлишади; 2) юзага келган муайян шароит таъсирида ўғрилик қилган шахслар. улар ботинан жиноятлар содир этишга тайёрланмаган бўладилар, бироқ ташқи шароит кўпроқ жиноят қурбонининг виктимлиги (қаровсиз қолдирилган шахсий буюмлар, автомобилнинг очиқ қолдирилган эшиги ва ҳ.к.) уларни жиноят содир этишга ундайди, бундай шахслар кўриниб турган нарсаларни ўғирлайдилар ва ўғрилик жойини тез тарк этишга ҳаракат қиладилар. иккинчи гуруҳдаги ўғриларнинг катта қисмини вояга етмаганлар ташкил этади. ўғрилик содир этган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг асосий манбаи жиноят содир этилган жойда қолдирилган излардир. жабрланувчининг шахси ҳақидаги маълумотлар ўғриликларни криминалистик тавсифлашнинг муҳим элементидир. жиноятчи одатда, муайян шахсни мол-мулкка тажовуз қилиш объекти сифатида тасодифан танламайди (хонадонда баъзи қимматликлар борлиги, автомобиль эгасининг гаражи йўқлиги …
5
арни тергов қилиш тажрибаси кабиларни ўз ичига олади. қуйидагилар бундай тусмолларга мисол бўла олади: · хонадондаги ўғрилик жабрланувчининг танишлари томонидан содир этилган; · ўғрилик илгари шундай жиноятлар содир этганлиги учун муқаддам судланган, жиноий тажрибага эга шахслар томонидан содир этилган; · ўғрилик ғайриижтимоий тарзда ҳаёт кечирувчи шахслар томонидан содир этилган; · ўғрилик шу корхонада илгари ишлаган шахс томонидан содир этилган; · ўғрилик мазкур объект ходимининг ёрдами билан бегона шахс томонидан содир этилган. терговчининг ҳаракат режасида юқорида кўрсатилган умумий тадбирлар билан бирга ўғриликни содир этган шахсда мавжуд бўлиши шарт ёки мумкин бўлган белгиларни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган криминалистик экспертиза ҳамда изларни тадқиқ қилиш бўйича бошқа турдаги экспертизаларни белгилаш назарда тутилган бўлиши лозим. бармоқ излари, оёқ, пойафзал излари, қон, соч толалари, ўғрилик содир этилган жойда жиноятчилар қолдирган бошқа нарсалар, заррачалар ва шу кабилар ўрганилиши керак. жиноятлар ва жиноятчи ҳақида криминалистик ҳисобда мавжуд бўлганлар, шунингдек орасида жиноятчилар бўлиши мумкин бўлган тоифадаги шахсларни тезкор-қидирув йўли билан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўғрилик жиноятининг криминалистик тавсифи"

1534872130_72276.docx ўғрилик жиноятининг криминалистик тавсифи режа: 1. ўғрилик бугунги кунда энг кўп тарқалган жиноятлардан биридир. 2. ўғрилик жиноятини тергов қилишда типик вазиятлар ўғрилик бугунги кунда энг кўп тарқалган жиноятлардан биридир. ўғриликнинг криминалистик тавсифи ушбу жиноятларнинг энг муҳим белгиларини, жиноят содир этилган шарт-шароитни, содир этиш усулини, уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар йиғиндисини ўз ичига олади ва тергов қилишда самарали натижаларга эришишни таъминлайди. ўғрилик жиноят ишлари бўйича аниқланиши лозим бўлган ҳолатларга қуйидагилар киради: 1) ўғрилик жинояти ҳақиқатан ҳам содир этилганлиги; 2) ўғрилик жиноятининг содир этилган жойи (корхона, муассаса, ташкилотларнинг аниқ номи ва жойлашган жойи, жабрланувчининг манзили), вақ...

Формат DOCX, 20,5 КБ. Чтобы скачать "ўғрилик жиноятининг криминалистик тавсифи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўғрилик жиноятининг криминалист… DOCX Бесплатная загрузка Telegram