хужжатларни криминалистик техника усулида текшириш

DOC 120,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1349947914_11707.doc ҳужжатларни криминалистик ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш режа: 1. криминалистик техника текшируви тушунчаси, вазифаси ва турлари 2. ҳужжатларни қалбакилаштириш усуллари 3. қалбакилаштирилган ҳужжатларни техникавий усулда текшириш 4. криминалистик техника текширувида қўлланадиган замонавий асбоблар 5. ҳужжатларнинг техник экспертизасини ўтказишда ҳал қилинадиган масалалар ҳужжатларни техник жиҳатдан текшириш криминалистиканинг иккинчи бўлимида мустақил ўрин эгаллайди. криминалистик техника баъзи табиий ва техник билимларнинг айрим тармоқларини ўз вазифасига мослаб, улар асосида турли қалбакилаштирилган ҳужжатларни текшириш учун махсус услубларни ишлаб чиқади. ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш фақат жиноят ишлари бўйича масалаларни ҳал қилиш эмас, балки фуқаролик судлов ишларида ҳам кенг қўлланилади. тергов ва суд амалиётида ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш масаласи кўп тарқалган бўлиб, ҳужжатлар ижтимоий соҳаларнинг барча доираларида алоҳида ўрин тутиши, хилма-ҳил ва кенг тарқалган материаллардан тайёрланганлиги билан боғлиқ. ҳужжатларни техникавий текширув унинг олдига қўйилган вазифалар билан характерланади. криминалистик техника текширувининг объектлари: - турли ҳужжатлардаги тадқиқот қилинувчи реквизитлар (матн, имзо, пул-тўлов ҳужжатлари, қимматбаҳо ашёвий бойликларни …
2
ри, дипломлар ва ҳоказолар киради. меҳнат фаолиятига хос бўлган ҳужжатларни, меҳнат дафтарчалари, меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотномалар, касаллик варақалари, қабул қилиш ва озод этиш ҳақидаги буйруқлар, шартномалар, таклифномалар, шахсий варақалар, касаллик тарихи ва бошқалар ташкил этади. қимматли қоғозлар заём облигациялари, лотерея чипталари, темир йўл ва ҳаво йўл пулли чипталари, томоша ва маиший хизмат чипталари, қоғоз пул банкнотлари ташкил этади. текширув объектларига ҳужжатлардан ташқари ёзув восита ва ашёлари, ҳужжатнинг реквизитларини ва белгиларини бажаришда фойдаланиладиган турли буёқ воситалари, қоғоз, ёзув қуроллари, елим ҳамда ёзувни айнитиш моддалари киради. ҳужжатларни техникавий усулда текширув вазифалари қуйидагилардир: 1. ҳужжатнинг тайёрланиш услубини аниқлаш; 2. ҳужжат мазмунини ўзгартириш усулини аниқлаш; 3. кўринадиган ва оддий кўз билан кўринмайдиган ёзувларни аниқлаш; 4. ҳужжатларнинг асил бирламчи кўринишини тиклаш; 5. ҳужжатлар бажарилган, қўлланилган ускуналар, воситалар, қуроллар ва материалларни идентификация қилиш; 6. ҳужжатларни қалбакилаштиришдан муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқиш. ҳужжат материалларини текширишда ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар унинг таркибини, турини, маркасини, ишлаб чиқарган заводини …
3
с воситалар билан таъминланган ҳужжатларни текшириш; - қайта ёпиштирилган фотосуратларни аниқлаш; - объектларнинг айрим қисмлари бўйича бутунни тиклаш; - имзоларни техник қалбакилаштирилганлигини текшириш; - куйган ҳужжатларнинг матнини тиклаш; - ҳужжат устидан бостириб ёзиш оқибатида қолган рангсиз чизиқлар бўйича матн мазмунини аниқлаш; - устидан чизиб ўчирилган, чаплаштириб юборилган, устига модда тўкилган, ёзувлар мазмунини тиклаш; - ранги учиб кетган ёзувларни тиклаш; - кесиб ўтган чизиқлар бўйича кетма-кетлигини аниқлаш; - ёзув материаллари, ёпиштириш воситалари ва қоғозларни текшириш экспертизаларидир. 2 ҳужжатларни қалбакилаштириш усуллари ҳужжатларни қалбакилаштиришнинг икки, яъни сохталаштириш ва ўзгартма киритиш тури мавжуд. биринчи тури ҳужжатнинг умумий шакли тўғри бўлиб, ундаги маълумот тўлалигича ёки қисман сохта бўлади. масалан, моддий маблағни сарф қилиш ҳужжатида сохта маълумотни расмийлаштириш тушунилади. иккинчи тури эса ҳужжатлардаги бирламчи маълумотларни ғайриқонуний ўзгартириш (қўшимча ўзгартма киритиш, ўчириш, бузиш кабилар). ўзгалар мулкини турли усулларда талон-тарож қилиш жиноятлари кўп ҳолларда сохта ҳужжатлар қўлланиб содир этилади. кўринишдан тўғри ва қонуний расмийлаштирилган ҳужжатлардаги маълумотлар ҳақиқатдан йироқ …
4
тибор бериш лозим. 1. ҳужжатнинг матнидаги айрим ёзувларни (ҳарф, рақам, имзо) ўчириш ва ўрнига бошқа ёзув киритиш. ўчириш натижасида қоғозни устки силлиқ қатлами зарарланади. қоғоз толаларининг ҳурпайиши ва ранги бир мунча ўзгариши кузатилади, ўчирилган жойдаги ёзувларнинг айрим штрихлари ва бўёқ қолдиқлари сақланиб қолади. ҳужжат матни махсус бланкада бажарилган бўлса, унда қўшимча равишда қоғознинг юзасидаги каштаси ва типография чизиқлари зарарланади. ёзувларни йўқотиш мақсадида ўткир асбоб билан қоғознинг устки қатламини кесиб қирқиб ўчирадилар. бундай ҳолларда қоғознинг орқасидан ёруғлик туширилиб кузатганда аввалги ёзувнинг ботиқ излари бўйича ўчирилган ёзув мазмунини тиклаш мумкин бўлади. ҳужжатнинг ўчирилган ёзувлари ўрнига янги, жиноий мақсадга керак бўлган матн ёки ҳарф рақамларни ёзганда қоғознинг устки қатлами зарарлангани сабабли ёзув қуроли бўлган қалам, паста сиёҳ моддаларининг заррачалари ёйилиб, қоғознинг ички қатламига сингиб кетади. ундан ташқари бирламчи ёзув буёқлари билан кейинги ёзувдаги буёқнинг рангида бир мунча фарқни кузатиш мумкин бўлади. 2. ҳужжат матнига қўшимча ёзув, рақам ва бошқа ўзгартиришлар киритиш. қалбакилаштиришнинг бу …
5
виш. ҳужжатнинг айрим қисмларидаги ёзув ёки тўлиқ матн турли кимёвий моддалар билан рангсизлантирилади ва ўрнига керакли бўлган ёзувлар ёзилади. реактив модданинг таъсири натижасида қоғознинг таркиби бирмунча ўзгаради, толалари узилиб кетади. йўқотилган, рангсизлантирилган ёзувлар ўрнига бошқа янги матнни бажаришда ёзув воситаси (қалам, паста, сиёҳ) бўёғи бир мунча ёйилиб қоғознинг ички қатламига сингиб кетади. ҳужжатни ультрабинафша нурларда кузатиш билан ундаги ўзгаришларни, аввалги ёзувдан сақланиб қолган бўёқ доғлари билан кимёвий модданинг таъсири бўлган жойларни аниқлаш мумкин. ҳужжатнинг матни моддий сув билан ҳам ювиб рангсизлантирилиши учраб туради. бу ҳолда қоғоз таркибига сингиб қолган аввалги ёзувнинг қолдиқ доғларини турли нурларда рангини кучайтириб кузатиш ва суратга олиш билан тикланади. 4. ҳужжатдаги фотосурат ва маркаларни ўзгартириш. (аввалги, ҳақиқийси ўрнига бошқасини ёпиштириш). шахсий ҳужжатларга ёпиштириладиган фотосуратларнинг одатда пастки ўнг ёки чап бурчаги устидан муҳр акси тушади. шу каби ёпиштирилган марка устидан ҳам штамп ва имзонинг бир қисми акс этади. фотосурат, марка кўчирилиб ўрнига қайта бошқалари ёпиштирилганда муҳр, штамп …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хужжатларни криминалистик техника усулида текшириш" haqida

1349947914_11707.doc ҳужжатларни криминалистик ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш режа: 1. криминалистик техника текшируви тушунчаси, вазифаси ва турлари 2. ҳужжатларни қалбакилаштириш усуллари 3. қалбакилаштирилган ҳужжатларни техникавий усулда текшириш 4. криминалистик техника текширувида қўлланадиган замонавий асбоблар 5. ҳужжатларнинг техник экспертизасини ўтказишда ҳал қилинадиган масалалар ҳужжатларни техник жиҳатдан текшириш криминалистиканинг иккинчи бўлимида мустақил ўрин эгаллайди. криминалистик техника баъзи табиий ва техник билимларнинг айрим тармоқларини ўз вазифасига мослаб, улар асосида турли қалбакилаштирилган ҳужжатларни текшириш учун махсус услубларни ишлаб чиқади. ҳужжатларни криминалистик техника усулида текшириш фақат жиноят ишлари бўйича масалаларни ҳа...

DOC format, 120,0 KB. "хужжатларни криминалистик техника усулида текшириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.