ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани

DOC 44,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522295121_70394.doc ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани режа: 1. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг тушунчаси, предмети ва тизими 2. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг манбалари ўзини ўзи бошқариш фанининг тушунчаси, предмети ва тизими «ўзбекистон республикаси ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи» атамаси ҳуқуқдаги тегишли тармоқнинг номигина эмас, ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини ўрганувчи фаннинг ҳам номидир. агар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқининг вазифаси ўзини ўзи бошқаришни ташкил этиш жараёнида ва унинг фаолиятида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлса, илмий фаннинг вазифаси ўзини ўзи бошқаришнинг моҳиятини очиб беришдан, унинг ўзига хос сифатлари ва мазмунини тушунтириб беришдан иборат. маҳаллий ўзини ўзи бошқариш фаолиятини ташкил этишнинг муҳим муаммоларидан бири ўзини ўзи бошқариш ҳокимияти билан давлат ҳокимиятининг нисбатига тааллуқлидир. ўзбекистонда ўзини-ўзи бошқариш билан давлат ҳокимияти ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг бирдан-бир манбаи халқ ҳокимиятидир. аммо улар халқ ҳокимиятини амалга оширишнинг турли шакллари ҳисобланади. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани ўзини ўзи бошқаришни фуқаролар мустақиллиги ва фаоллигининг бир шаклигина …
2
зи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади. бу фан ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи нормалари билан бошқа ҳуқуқ тармоқларининг нормалари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрганади ва тушунтириб беради. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг предмети ўзбек давлатчилигининг аввалги босқичларида ўзини ўзи бошқариш органларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш ва уни ҳуқуқий тартибга солиш, бу соҳадаги чет эл тажрибасини ўрганишдан ҳам иборатдир. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи нормаларини ва шу нормалар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларни ўрганишда у тарихий, қиёсий, ҳуқуқий, статистик, аниқ социологик илмий усуллардан фойдаланади. шундай қилиб, ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани ўзини ўзи бошқариш ҳақидаги ва уни амалга ошириш, ҳуқуқий тартибга солиш шакллари ҳамда амалиёти ҳақидаги билимлар, ғоялар, назарияларнинг мажмуасидир. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани ўз тизимига эгадир, бу тизим назарий қоидалар, билимларни муайян тартибда мантиқий асослаган ҳолда жойлаштиришни билдиради. шу билан бирга унда қуйидаги бўлимлар алоҳида ажратилган бўлади. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига кириш. бу бўлимда ўзини …
3
н айрим ваколатлар берилиши мумкин. ўзини ўзи бошқариш кафолатлари. бу бўлимда ўзини ўзи бошқариш кафолатлари тушунчаси ва тизими ўзини ўзи бошқаришнинг ташкилий, молиявий-иқтисодий мустақиллигини таъминлайдиган кафолатлар; ўзини ўзи бошқаришни суд йўли билан ва бошқа тарзда ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий шакллари ўрганилади. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг манбалари ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фан сифатида манбалар асосида илмий тадқиқ этилади. аввало ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мустаҳкамлайдиган ва тартибга соладиган ҳуқуқий ҳужжатлар асосий манбалар ҳисобланади. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқининг назарий негизини шакллантиришда ўзбекистон республикасининг конституцияси алоҳида роль ўйнайди. ўзини ўзи бошқариш тўғрисида конституцияда баён этилган қоидалар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани мазмунининг энг муҳим қисмини ташкил этади, ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи нормаларини белгилаб берадиган республика қонунлари, бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлари бу қоидаларни ривожлантиради. бу ҳужжатлар ҳам ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг манбаларидир. юридик манбалар билан бир қаторда олимларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи муаммоларини, унинг ривожланиш тарихини ишлаб чиққан ва …
4
ш ҳуқуқи муаммоларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ўзини ўзи бошқариш органларининг иҳтиёрига топширилган масалаларини ҳал эитиш соҳасидаги амалий фаолиятни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
5
ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани" haqida

1522295121_70394.doc ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани режа: 1. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг тушунчаси, предмети ва тизими 2. ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фанининг манбалари ўзини ўзи бошқариш фанининг тушунчаси, предмети ва тизими «ўзбекистон республикаси ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи» атамаси ҳуқуқдаги тегишли тармоқнинг номигина эмас, ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини ўрганувчи фаннинг ҳам номидир. агар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқининг вазифаси ўзини ўзи бошқаришни ташкил этиш жараёнида ва унинг фаолиятида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлса, илмий фаннинг вазифаси ўзини ўзи бошқаришнинг моҳиятини очиб беришдан, унинг ўзига хос сифатлари ва мазмунини тушунтириб беришдан иборат. маҳаллий ўзини ўзи бошқариш фаолиятини ташкил этишнинг муҳим муаммоларидан бири ўзини ...

DOC format, 44,0 KB. "ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи фани"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.