қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар

DOC 198,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522254091_70362.doc қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар режа: 1. жиноят ҳуқуқида қилишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлар тушунчаси ва турлари. 2. зарурий мудофаа тушунчаси. 3. ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш. 4. буйруқ ёки вазифани ижро этишда зарар етказиш. касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик. судда кўрилиб, жиноий жавобгарликка лойиқ деб топилган ишлар ўзининг обйектив ва субйектив белгиларига кўра жиноий қилмишдан иборат бўлади. айрим ҳолларда бундай қилмишлар ижтимоий хавфли бўлмасдан, балки ижтимоий фойдали бўлиши ҳам мумкин. бундай ҳаракатлар жиноят ҳуқуқида қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб аталади. жиноят ҳуқуқида қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи шундай ҳолатлар мавжудки, улар ташқи томондан жиноятга ўхшасада, бироқ жиноий жавобгарликка лойиқ, жиноят қонуни билан қўриқланадиган муносабатларга зарар етказувчи ижтимоий хавфли қилмиш, деб топилмайди, аксинча, ижтимоий фойдали ҳисобланади. қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар дейилганида жиноят белгилари мавжуд бўлса ҳам, жиноят деб ҳисобланмайдиган ҳаракатлар тушунилади. бундай ҳолатларнинг жиноят кодексидаги белгиланиши инсонпарварлик ва адолат тамойилларига …
2
лмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг турлари кўрсатилган. буларга: 1) кам аҳамиятли қилмишлар (36-модда); 2) зарурий мудофаа (37-модда); 3) охирги зарурат (38-модда); 4) ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш (39-модда); 5) буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш (40- модда); 6) касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик (41модда) киради. кам аҳамиятли қилмишлар. ҳаётда шундай қилмишлар учрайдики, унда қонунда назарда тутилган аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфлилиги жуда кам бўлади, жабрланувчи учун етказилган зарарнинг миқдори деярли аҳамиятга эга бўлмайди. шуни еътиборга олиб, ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 36-моддасида кам аҳамиятли қилмишлар тушунчаси берилиб, бундай ҳаракатлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар туркумига киритилган. кам аҳамиятли қилмишлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар туркумига киритилган бўлса-да, ҳуқуққа хилофлиги, айбнинг мавжудлигига кўра бошқа қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлардан фарқ қилади, бошқа турларига бундай хусусиятлар хос емас ва улар ижтимоий фойдали ҳуқуқий ҳаракатлардир. кам аҳамиятли қилмиш содир этилганида ижтимоий хавфли оқибат …
3
топиш учун бундай қилмиш билан боғлиқ барча ҳолатлар (айб шакли, жиноят содир этиш усули, мотив, вазият ва жиноят содир этиш босқичлари, жиноий оқибат оғирлиги, жиноят иштирокчилари, уларнинг иштироки даражаси ва ҳаракати)ни таҳлил қилиб чиқиш керак. қилмишни кам аҳамиятли, деб топишда асосан унинг ижтимоий хавфлилик даражасига еътибор бериш керак. масалан, шахс жабрланувчини ўлдиришга ҳаракат қилса-да, унга ҳеч қандай зарар етказмаса, шахснинг бундай қилмиши кам аҳамиятли деб топилмай, балки одам ўлдиришга суиқасд деб топилиши керак. қилмишнинг кам аҳамиятли еканлиги аниқланса, ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-қисми 2бандига биноан иш бекор қилинади. зарурий мудофаа. зарурий мудофаа институтининг тушунчаси ва белгиларининг жиноят ҳуқуқида берилиши ижтимоий адолатни амалга оширишда ғоят катта аҳамиятга эгадир. жиноят ҳуқуқида зарурий мудофаа тушунчаси қонун билан муҳофаза қилинадиган обйектларни жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш жараёнида тажовузкорга шундай зарар етказиш йўли билан амалга ошириладиган ҳуқуқий мудофаани ўз ичига оладики, бундай мудофаа зарурий мудофаа чэгарасидан чэтга чиқиб амалга оширилганида мудофааланувчи шахснинг жиноий жавобгарлигини келитириб …
4
рида) мустаҳкамлаб қўйилган. хусусан, ўзбекистон республикаси конституциясининг 27-моддасида республика фуқаролари шаъни ва обрўсига, ҳаёти ва соғлиғи, шахсий ҳаёти, еркинлиги ва қадрқимматига қарши тажовузлардан судда ҳимояланиш, шахснинг шаъни ва обрўсига қарши тажовузлардан зарурий мудофааланиш ҳуқуқига эга еканлигининг белгиланганлиги ушбу масалани ҳал этиш учун раҳбарий аҳамият касб этади. ўзбекистон республикаси жиноят қонунида биринчи марта ҳар қандай фуқаро бошқа шахслар ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёхуд тажовуздан ўзга йўсинда қутулиш имконияти борйўқлигидан қатъи назар, тўғридан тўғри зарурий мудофаани қўллаш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилади (жиноят кодекси 37-моддасининг 3қисми). ҳақиқатан ҳам жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда жиноят қонун билан қўриқланадиган обйектга қилинган тажовуздан қочиб қутулиш орқали емас, балки жиноятнинг олдиндани олишга қаратилган қатъилик билан қилинган ҳаракатлар орқали еришилади. зарурий мудофаа ҳуқуқи ҳар бир фуқаронинг жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга нисбатан қилинган тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқини кафолатловчи конституциявий қоида ҳисобланади. бизнинг фикримизча, зарурий мудофаа ҳуқуқи ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган манфаатларга қарши қасддан, шу …
5
жиноят ҳуқуқи назариясида, мудофааланувчининг ижтимоий хавфли тажовузлардан қонун билан мустаҳкамланган шартларга риоя қилиб амалга оширадиган ҳаракатлари фақат қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларни ҳимоя этиш мақсадида амалга оширилган бўлса, зарурий мудофаа деб топилиши лозим. ижтимоий хавфли тажовузлардан тажовузчига зарар етказиш орқали ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашда ҳам аҳамиятга эгадир. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг юқорида номи келтирилган қарорида айрим судлар тажовузга учраган шахс, ундан қочиб қутулиш, бошқа фуқароларга ва ҳокимият вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёки бошқа усуллар билан тажовуздан сақланиш имкониятига эга бўлса, бундай тажовузга қарши фаол равишда мудофааланиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар, дэган нотўғри фикрга асосланадилар деб таъкидланади. шу муносабаат билан пленум судлар шуни еътиборга олишлари керакки, фуқаролар қонун талабига мувофиқ ижтимоий хавфли тажовуздан қочиб қутулиш ёки бошқа усуллар билан сақланиш имкониятига эга бўлишларидан қатъи назар, тажовуз қилувчига зарар етказиш йўли билан актив ҳимояланиш ҳуқуқига эгадирлар, деб кўрсатилган. юқорида айтилганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, зарурий мудофаа ҳолатида қилинган ҳаракат жиноят …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар"

1522254091_70362.doc қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар режа: 1. жиноят ҳуқуқида қилишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатлар тушунчаси ва турлари. 2. зарурий мудофаа тушунчаси. 3. ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш. 4. буйруқ ёки вазифани ижро этишда зарар етказиш. касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик. судда кўрилиб, жиноий жавобгарликка лойиқ деб топилган ишлар ўзининг обйектив ва субйектив белгиларига кўра жиноий қилмишдан иборат бўлади. айрим ҳолларда бундай қилмишлар ижтимоий хавфли бўлмасдан, балки ижтимоий фойдали бўлиши ҳам мумкин. бундай ҳаракатлар жиноят ҳуқуқида қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб аталади. жиноят ҳуқуқида қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи шундай ҳолатлар мавжудк...

Формат DOC, 198,5 КБ. Чтобы скачать "қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қилмишнинг жиноийлигини истисно… DOC Бесплатная загрузка Telegram