жиноят ҳуқуқи (умумий қисм)

DOC 9 pages 82.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси н.к.ҳожиев маъруза: қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар. мавзу режаси: 1. қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси ва турлари. 2. кам аҳамиятли қилмишлар. 3. зарурий мудофаа тушунчаси. 4. охирги зарурат. 5. ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш. 6. буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш. 7. касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик. 8. жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида жиноят содир этиш. 1. қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси ва турлари. қилмишда жиноят қонунида назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади. шахснинг ҳаракатларида санаб ўтилган учта белгидан бирининг мавжуд бўлишлиги, унинг ҳаракатларини қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат деб топишга сабаб бўлади. жиноят қонуни берган тушунтиришга кўра, қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар ижтимоий хавфли эмас, балки ижтимоий фойдали …
2 / 9
ктив мезонлари мавжуд. объектив мезони - шахс содир этган қилмишининг ташқи томонини ифодалаб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектга амалда етказилган зарар миқдорини ифодаласа; субъектив мезони -шахснинг мақсади йўналтирилган зарар даражасини ифодалайди. агарда шахснинг қасди кўп ёки жуда кўп миқдордаги зарар етказишга қаратилган бўлиб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, ўйлаган зарари келиб чиқмаса, унинг ҳаракатлари кам аҳамиятли қилмиш сифатида баҳоланиши мумкин эмас. ушбу ҳолатда унинг ҳаракатлари қасди қаратилган қилмишига нисбатан тамом бўлмаган жиноят (жиноятга суиқасд қилиш) сифатида эътироф этилади. 3. зарурий мудофаа тушунчаси зарурий мудофаа деб - шахс ўзига, бошқа шахсга ёки жамият ва давлат манфаатларига қарши қаратилган қонунга хилоф тажовузларни тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида қилган ҳаракатига айтилади. агарда шахснинг ҳаракатларида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди ва жавобгарликка тортилмайди. зарурий мудофаа ҳуқуқига барча шахслар - хизмати, касби, мавқеи (лавозими)дан қатъий назар бир хилда эгадирлар. лекин зарурий мудофаа ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларининг мажбурияти саналади. бошқа …
3 / 9
ақатгина тажовузчига нисбатан етказилиши; - айни вақтдаги ҳимоя; - мудофаа ҳолатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаганлиги. тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади. тажовузнинг олди олинган ёки тугагандан сўнг ва ҳимоя воситаларини қўллаш зарурияти аниқ йўқолганда ҳимояланувчининг тажовуз қилувчига зарар етказганликдаги ҳаракати ҳам зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланмайди. зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан содир қилинган қилмиш учун шахс умумий асосларда жиноий жавобгарликка тортилади. фақат суд томонидан жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин. агарда, шахс зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, эҳтиётсизлик орқасидан зарар етказса, унинг ҳаракатлари жиноий жавобгарлик келтириб чиқармайди. лекин, шахс тажовузнинг аслида йўқ ва хаёлийлигини била туриб, иш ҳолатларига кўра ҳам уни албатта билиши мумкин бўлгани ҳолда зарар етказса, унинг ҳаракатлари жк махсус қисмининг эҳтиётсизлик орқасидан зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан тавсифланиши лозим. зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликка …
4 / 9
ки бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган бошқа бир манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)ка айтилади. хавф манбаи бўлиб эса - шахсларнинг ҳаракатлари, ҳайвонларнинг ҳужуми, табиат кучлари, техника воситаларининг носозлиги ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин. охирги заруратнинг ҳуқуқийлигини белгиловчи шартлар икки гуруҳга бўлинади: - таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлар; - мудофаага нисбатан ҳуқуқий шартлар. охирги заруратнинг ҳуқуқий шартлари № гуруҳи шартлари 1. таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлар. - хавфнинг бевосита жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга қаратилганлиги; - муқаррарлик; - реаллик. 2. мудофаага нисбатан ҳуқуқий шартлар. - жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилганлиги; - хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришнинг иложи йўқлиги; - зарар учинчи шахсга етказилиши; - келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлишлиги. шахснинг ҳаракатларини охирги зарурат ҳолатида эмас деб топишнинг шартлари: - хавфни бошқа воситалар орқали олдини …
5 / 9
дир этганда) жавобгарлик масаласи охирги зарурат ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади. яъни шахсга зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб жиноят қонуни билан тақиқланган бирон бир айбли ижтимоий хавфли қилмишни содир этишга мажбур этилса уни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи, охирги зарурат қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳал қилиниши талаб этилади. агарда ушбу ҳолатда, етказилган зарар унинг ўзига нисбатан ишлатиши мумкин бўлган зарардан аҳамиятига кўра камроқ бўлса, у жиноий жавобгарликдан озод қилинади ва у содир қилган қилмиш охирги зарурат ҳолатида содир қилинган қилмиш деб топилади. 5. ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди. етказилган зарар жисмоний ёки мулкий кўринишда бўлиши мумкин. ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш ҳуқуқига ҳар қандай шахс эга. ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жиноят ҳуқуқи (умумий қисм)"

жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси н.к.ҳожиев маъруза: қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар. мавзу режаси: 1. қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси ва турлари. 2. кам аҳамиятли қилмишлар. 3. зарурий мудофаа тушунчаси. 4. охирги зарурат. 5. ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш. 6. буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш. 7. касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик. 8. жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида жиноят содир этиш. 1. қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси ва турлари. қилмишда жиноят қонунида назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқ...

This file contains 9 pages in DOC format (82.5 KB). To download "жиноят ҳуқуқи (умумий қисм)", click the Telegram button on the left.

Tags: жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) DOC 9 pages Free download Telegram