жиноят ҳуқуқи (умумий қисм)

DOCX 5 sahifa 24,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маъруза: жиноят ҳуқуқи фанига кириш маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси в.т.суннатов. мавзу режаси 1. жиноят ҳуқуқи фани тушунчаси, предмети, вазифалари ва методлари. 2. жиноят ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси. 3. жиноят ҳуқуқи тизими. умумий ва махсус қисмлар: 4. жиноят қонуни принциплари. 1. жиноят ҳуқуқи фани тушунчаси, предмети, вазифалари ва методлари. жиноят ҳуқуқи фани тушунчаси – жиноят ва жазо ҳақидаги фан бўлиб, ушбу соҳада юзаган келадиган ижтимоий муносабатларни ўрганади ва тартибга солади. жиноят ҳуқуқи предмети – жиноят, жиноий жавобгарлик , жазо ҳамда жазо тайинлаш, жавобгарлик ва жазодан озод қилиш, судланган ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносатларни тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қонунни қўллаш амалиёти, ҳамда юридик фанда мавжуд бўлган концептуал ёндашувлар, илмий-назарий қарашлар ва ҳуқуқий категориялар ташкил этади. жиноят ҳуқуқи вазифалари – жиноят ҳуқуқи вазифалари бевосита жиноят қонуни (кодекс)да назарда тутилган …
2 / 5
ладиган юридик метод; сон кўрсаткичлари орқали жиноят-ҳуқуқий тушунчалар ва ҳодисаларни сифатий хилма-хиллигини кўрсатишга имкон берувчи статистик метод; аҳоли орасида сўровлар ўтказиш орқали жиноят ҳуқуқининг турли жиҳатларини ўрганишда қўлланадиган социологик метод; жиноят ҳуқуқининг жиноят қонуни, принциплари, жиноят, бир қанча жиноятлар содир этиш, иштирокчилик, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш каби институтларни система, яъни бир неча элементлардан иборат бўлган яхлит бир бутунлик сифатида ўрганишга имкон берадиган тизимли метод; қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ва илмий тадқиқот мақсадларида турли давлатларнинг ҳуқуқ тизими ва қонунчилигини солиштиришга имкон берадиган қиёсий-ҳуқуқий метод; қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ўтмиш тажрибасидан фойдаланишга ёрдам берадиган тарихий метод ва бошқалар. 2. жиноят ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси. жиноят ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси: жиноят ҳуқуқи ҳуқуқ тизимидаги бир қатор фанлар билан бевосита боғлиқдир. айниқса жиноят-процессуал ҳуқуқи, криминология, криминалистика, жиноят-ижроя ҳуқуқи фанлари билан бевосита боғлиқдир. бу …
3 / 5
и ижро этишдан келиб чиққан муносабатларни тартибга солади. жиноят ҳуқуқи, жиноят процессуал ҳуқуқи, криминология, криминалистика ва жиноят-ижроия ҳуқуқи фанлари учун моддий фан ҳисобланиб, бу фанлар ўз бошланғич асосларини жиноят ҳуқуқидан олади. жиноят ҳодисаси жиноят -ҳуқуқий нуқтаи назардан олинганда, бу ҳодиса инсон томонидан жиноят қонуни билан тақиқланган актни содир қилиш деб баҳоланади ва бу фақат жиноят ҳуқуқида ишлаб чиқилади. содир этилган қилмишга жиноят таркиби қоидалари тадбиқ этилиб, жиноят таркибининг тўртта томони, яъни жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томонлари таҳлил қилиниб, жиноят кодекси махсус қисмининг муайян моддаси белгиларига таққослаб кўрилади ва ўша моддада назарда тутилган жиноят содир этилган деб ҳисобланади. жиноят ҳуқуқи маълум даражада маъмурий ҳуқуқ билан боғлиқдир. маъмурий ҳуқуқ маъмурий ҳуқуқбузарликдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солса, жиноят ҳуқуқи жиноий ҳуқуқ бузишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солади. жиноят кодекси махсус қисмининг бир қанча моддаларида муайян қилмиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шундай қилмишни содир қилса қилмиш жиноятга ўсиб чиққан …
4 / 5
илайди; қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар доирасини белгилайди ва уларнинг мазмунини очиб беради; жиноят босқичлари ва иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларнинг таснифини беради; жазонинг мақсади ва ҳар бир жиноий жазонинг тизимини бериб, ҳар бир жазонинг мазмунини очиб беради; жиноий жавобгарлик ва жазо тайинлаш ҳамда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг мазмунини очиб беради; вояга етмаганларнинг жавобгарлигини алоҳида ажратиб белгилайди ва ниҳоят тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини белгилайди. махсус қисми алоҳида жиноятлар ва шу жиноятларни содир этганлик учун тайинланадиган жазоларни белгилайди. жиноят ҳуқуқи ана шу икки қисмдан иборат бўлсада умумий ва махсус қисмлари бир биридан алоҳида мустақил ҳуқуқ соҳалари бўлмасдан, улар бир-бири билан чамбарчас боғланган бир бутун ягона жиноят ҳуқуқини ташкил этади. уларнинг ягоналиги вазифаларининг бирлигида ва бири иккинчисисиз мавжуд бўла олмаслигидадир. жиноят ҳуқуқининг махсус қисмида алоҳида жиноятлар ва шу жиноятни содир қилганлик учун жазо белгиланган бўлса, умумий қисми моддаларида махсус қисми моддаларининг амалда қўлланиш қоидалари ўз ифодасини топган. қисқа қилиб айтганда, умумий қисмининг …
5 / 5
и принциплари. жиноят қонуни принциплари: қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларидир. қонунийлик принципи — ўзр жк 4-моддасида жиноят ҳуқуқининг қонунийлик принципи берилган бўлиб, содир этилган қилмишнинг жиноийлигини, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат жиноят кодекси билан белгиланади. фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи — ўзр жкнинг 5-моддасида фуқароларнинг қонун олдидаги тенглиги принципи берилган бўлиб, унда жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар дейилади. демократик принципи— ўзр жк нинг6-моддасида жиноят ҳуқуқининг демократик принципи баён қилинган. жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоалар жиноят содир этган шахснинг ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин. инсонпарварлик принципи — ўзр жк нинг 7-моддасида жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. одиллик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"жиноят ҳуқуқи (умумий қисм)" haqida

жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) маъруза: жиноят ҳуқуқи фанига кириш маърузачи: жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўқитувчиси в.т.суннатов. мавзу режаси 1. жиноят ҳуқуқи фани тушунчаси, предмети, вазифалари ва методлари. 2. жиноят ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва унинг бошқа ҳуқуқ соҳалари билан ўзаро алоқаси. 3. жиноят ҳуқуқи тизими. умумий ва махсус қисмлар: 4. жиноят қонуни принциплари. 1. жиноят ҳуқуқи фани тушунчаси, предмети, вазифалари ва методлари. жиноят ҳуқуқи фани тушунчаси – жиноят ва жазо ҳақидаги фан бўлиб, ушбу соҳада юзаган келадиган ижтимоий муносабатларни ўрганади ва тартибга солади. жиноят ҳуқуқи предмети – жиноят, жиноий жавобгарлик , жазо ҳамда жазо тайинлаш, жавобгарлик ва жазодан озод қилиш, судланган ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурло...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (24,0 KB). "жиноят ҳуқуқи (умумий қисм)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: жиноят ҳуқуқи (умумий қисм) DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram