халқаро ҳуқуқда ҳудуд

DOC 95,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1502538471_68827.doc халқаро ҳуқуқда ҳудуд режа: 1. давлат ҳудудлари 2. давлат чегаралари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати 3. халқаро дарёларнинг ҳуқуқий ҳолати 4. халқаро ер кенглиги 5. антарктиданинг ҳуқуқий мақоми 6. арктиканинг ҳуқуқий мақоми 7. космик фазо ва самовий массалар ернинг кенгликлари — қуруқлиқ сув, ер ости ва ҳаво инсон яшаши учун моддий базалардир. ҳудудий муаммолар ҳаммавақт энг кескин халқаро муносабатларга олиб келган. у кўпинча қуролли тўқнашувларга сабаб бўларди. ҳозирги халқаро ҳуқуқ ҳар қандай ҳудудий тортишувлар ва ҳал этилмаган ҳудудий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишни кўзда тутишига қарамай, у ҳамон кескинлигича қолмоқда. ўз ҳуқуқий режимига кўра ҳудудий кенгликлар уч асосий гypyҳгa бўлиниши мумкин. улар: 1) давлат; 2) халқаро; 3) аралаш режимдаги кенгликлардир. бундан ташқари ўзига хос режимдаги ҳудудлар (арктика, антарктида) ҳам мавжуд. 1. давлат ҳудудлари давлат ҳудуди қонуний равишда муайян давлат суверенитети остида бўлган ер куррасининг бир қисмидир. давлат ҳудудининг таркибий қисмлари давлат чегараси доирасида жойлашган қуруқлик (материк ёки орол), сув, …
2
амда халқаро ҳудудлар доирасида бораётганда бу жойлар шартли равишда давлат ҳудудига тенглаштирилади. шунингек давлатга тегишли бўлган ва халқаро ҳудуд доирасида жойлашган қувур ва бошқа ҳар қандай иншоот ва ускуналар ҳам шартли равишда давлат ҳудудига тегишли ҳисобланади. давлатнинг ўз ҳудуди устидан тўла ва истисносиз суверенитети давлатнинг ҳудудий ҳукмронлигини ташкил этади. ҳудуд ҳар қандай суверен давлат бўлмиш халқаро ҳуқуқ субъектининг энг муҳим элементларидан биридир. халқаро ҳуқуққа биноан ҳудуд унда яшаб турган аҳолига боғлиқ. у моддий база бўлиб, юқори айтилганидек халқларнинг яшаши учун асосдир. давлат ҳудуди аҳоли билан биргаликда давлатнинг яшаши учун зарур асос ҳисобланади. бинобарин, ҳудудий ҳамкорлик суверенитетининг кўриниши ва узвий элементи сифатида давлатнинг ундан ажралмас хусусияти суверенитетининг ўзини ҳам ифодалайди. ҳудудий ҳамкорлик ўз ҳудуди доирасидаги барча кишилар устидан суверен ҳокимиятни амалга оширишни ва айни пайтда бу ҳудуд устидан ҳуқуқий олий ҳукмронликни билдиради. ҳудудий ҳукмронликнинг аниқ мазмуни ва кўрсатилган элементларининг мутаносиблиги мазкур давлатнинг синфий харлктери билан белгиланади. бу ўринда ҳудуд давлат ҳокимияти …
3
ташкил топишига олиб келди. ўз тақдирини ўзи белгилаш асосида бир неча давлатлар федерацияга бирлашиши ёки ягона унитар давлатга қўшилиши, у ёки бу давлат федерацияси аъзолигидан чиқиши, давлат ҳудудининг бир қисми ажралиб чиқиб, мустақил давлат тузиши мумкин. 1958 йилда миср билан сурия федерация (бар) га бирлашдилар, бу федерация 1961 йилда барҳам топди. 1965 йилда сингапур малайзия федерациясидан, чиқиб, мустақил давлат тузди. ҳудудий масалаларни ҳал этиш чоғида миллатлар ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга бўлган ҳуқуқ тамойилларини амалга ошириш вазиятга кўра хилма-хил шаклда намоён бўлиши мумкин. бу ҳудуд аҳолисининг ҳудудий ўзгаришлар масаласи бўйича овоз бериши (плебисцит) йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин. чунончи, плебисцит асосида испания би​лан буюк британия ўртасида гибралтар тўғрисидаги ҳудудий келишмовчиликлар ҳал қилинди (1967). цессия. айирбошлаш. ҳудудий ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосини манфаатдор давлатларнинг халқаро ҳуқуқ асосий тамойилларига биноан бир томонлама цессия ёки ўзаро манфаатдорлик асосида айирбошлаш битимларига биноан ҳудудларни бир-бирига ўтказишни ҳам ташкил этиш мумкин. бунда аҳолининг хоҳиши (агар ҳудудда …
4
ишига қарши чора сифатида (фавқулодда чора сифатида) ҳудуднинг бир қисмидан маҳрум қилиш натижасида амалга оширилган ҳудудий ўзгартиришлар ҳуқуқий чора ҳисобланади. бу ҳудудлар, одатда, агрессор ундан ҳужум қилиш учун қулай плацдарм сифатида фойдаланган ҳолатларда тортиб олинади. шунга асосан иккинчи жаҳон урушидан кейин асосан германия ва японияга дахлдор бўлган муайян ҳудудий ўзгартиришлар амалга оширилди. 2. давлат чегаралари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати давлат чегараси — давлатнинг сув ёки қуруқлик ҳудуди чеккаларини белгиловчи чизиқдир. ҳаво чегараси давлатнинг ер ёки ҳудудий сув чегара чизиғидан тик кўтарилган синиқ чизиқли тасаввурдаги чегараси ҳисобланади. ҳаво, чегарасининг юқори чеккаси (ҳаво ҳудудини космосдан ажратувчи қисм) халқаро ҳуқуқ томонидан белгилаб қўйилган. давлат ер ости чегараси асосига қуруқлик ва сувдаги чегаралар олинган. улардан пастга қараб тортилган қобиқли синиқ чизиқ юза сифатида тушуниладиган чегарадир. давлат чегараси мазкур давлат ҳудудини бошқа давлатларнинг ҳудудларидан ёки халқаро ҳудудлардан (очиқ денгиз, унинг ҳаво бўшлиги) ажратиб туради. давлат ҳудуди, бинобарин, давлат чегараси дахлсиздир. давлат уларнинг бузилишига йўл қўймаслик …
5
бу давлатлар ўзлари ўртасидаги давлаг чегараси ўтадиган чизиқ тўғрисида битим тузадилар. чегарани белгилаш жараёни одатда икки босқичда: де​лимитация ва демаркацияда ўтади. делимитация — чегара ўтадиган чизиқнинг умумий йўналишини шартномада белгилашдир. унда чегараларнинг муайян жойдан ўтиш чизиғи сўзма-сўз тасвирланиб, қайд этилади (қайси дарё ёки ариқ орқали чегара ўтиши, қайси руинлокдан қанча масофада қайси йўналишда давом этиши ва бошқалар). чегара чизиғи одатда шартномага илова қилинадиган харитада белгиланади. демаркация — чегара белгилари, сувда эса гоҳида сузгичлар, буйлар ёрдами билан чегара чизиғининг му​айян жойларидан ўтиш йўналиши белгиланишидир. демаркация чегарадош давлатлар вакилларидан иборат аралаш комиссия томонидан амалга оширилади. ҳаво за ер ости чегараларини жойга нисбатан белгилаш имконияти йўқ. бир қатор ҳолларда чегара чизиғини текшириш, аниқлаш, яроқсиз ҳолга келиб қолган чегара белгиларини таъмирлаш, қўшимча белгилар ўрнатиш, эски намунадаги чегара белгиларини янги намунадагилари билан алмаштириш зарурати туғилади. бу чегарани редемаркациялаш деб аталади. чегараларда, одатда, чегара ҳолати жорий этилади. у давлатларнинг хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва че​гара туманларида хўжаликни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро ҳуқуқда ҳудуд"

1502538471_68827.doc халқаро ҳуқуқда ҳудуд режа: 1. давлат ҳудудлари 2. давлат чегаралари ва уларнинг ҳуқуқий ҳолати 3. халқаро дарёларнинг ҳуқуқий ҳолати 4. халқаро ер кенглиги 5. антарктиданинг ҳуқуқий мақоми 6. арктиканинг ҳуқуқий мақоми 7. космик фазо ва самовий массалар ернинг кенгликлари — қуруқлиқ сув, ер ости ва ҳаво инсон яшаши учун моддий базалардир. ҳудудий муаммолар ҳаммавақт энг кескин халқаро муносабатларга олиб келган. у кўпинча қуролли тўқнашувларга сабаб бўларди. ҳозирги халқаро ҳуқуқ ҳар қандай ҳудудий тортишувлар ва ҳал этилмаган ҳудудий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишни кўзда тутишига қарамай, у ҳамон кескинлигича қолмоқда. ўз ҳуқуқий режимига кўра ҳудудий кенгликлар уч асосий гypyҳгa бўлиниши мумкин. улар: 1) давлат; 2) халқаро; 3) аралаш режимдаги кенгликлардир. б...

Формат DOC, 95,0 КБ. Чтобы скачать "халқаро ҳуқуқда ҳудуд", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро ҳуқуқда ҳудуд DOC Бесплатная загрузка Telegram