давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби

DOCX 31.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1709540429.docx давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби режа кириш 1. халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва давлат ҳудуди 2. халқаро ҳуқуқда «давлат чегаралари» тушунчаси адабйот кириш мавзунинг долзарблиги. халқаро ҳуқуқ - давлатлар, халқлар, халқаро ташкилотлар, турли хил жамоат бирлашмалари, алоҳида фуқаролар, турли давлатларнинг юридик шахслари иштирок этадиган халқаро муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳуқуқ тизими. халқаро ҳуқуқ — тарихий ижтимоийҳуқуқий амалиёт ривожланиши натижасидир. инсонларнинг (гуруҳлар, табақаларнинг) ўз миллий манфаатларини англаш воситаси сифатида пайдо бўлиши, айниқса халқаро муносабатларнинг доимий ўзгариб туришига алоқадорлиги билан халқаро ҳуқуқ миллий давлатлар ва халқларнинг тараққиётига муҳим таъсир кўрсатган ва кўрсатиб келмокда. кишилик тарихи давомида халқаро ҳуқуқ нафақат халқаро муносабатларнинг тараққиёти билан бирга ривожланиб келган, балки уларга маълум даражада таъсир ҳам кўрсатган. халқаро ҳуқуқнинг пайдо бўлиши бевосита давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан боғлиқ. давлатлар тараққиётининг обектив шарт-шароити улар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш заруратини келтириб cҳиқаради. бунинг …
2
ай туриб, халқаро ҳуқуқ бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас, ушбу мавзуни ўрганиш ва тадқиқот олиб бориш долзарб аҳамиятга эга. курс ишининг мақсади ва вазифалари: давлат чегараси тушунчасини ва уни ўрнатиш тартиби масалаларини ёритиб бериш курс ишининг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: · халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва давлат ҳудуди масалаларини ўрганиш; · халқаро ҳуқуқда «давлат чегаралари» тушунчасини ёритиб бериш; · ўзбекистон республикасининг давлат чегараси ва уни ўрнатиш тартибини асослаб бериш; · халқаро ҳуқуқда чегараларнинг бузилмаслиги принципининг моҳиятини очиб бериш. 1. халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва давлат ҳудуди ҳар қандай давлат муайян чекланган ҳудудда жойлашади ва ўз ҳудудини қўриқлаш учун чегаралар ўрнатади. шу ҳудудда унинг фуқаролари истиқомат қилади. давлат ўз ҳудуди доирасида ички ва ташқи фукцияларни амалга оширади. бу ҳудуднинг дахлсизлигини ҳимоя қилиш унинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. ҳар бир давлатнинг яхлит ҳудуди муайян тарзда, албатта, маълум қисмларга, бўлинмаларга бўлинган бўлади. …
3
шунилади. ушбу ҳудудий бирликларда, давлат аппарати маҳаллий органларининг структураси тузилади. шунинг учун давлатнинг ҳудудий тузилишини маъмурий-ҳудудий тузилиш деб аташ мақсадга мувофиқ. маъмурий – ҳудудий бирлик – давлат маъмурий –ҳудудий тузилиши тизимининг мустақил таркибий қисми бўлиб, бир неча поғонада ташкил этилиши мумкин. тегишли маъмурий ҳудудни алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида эътироф этиш учун фақат давлат ҳокимияти маҳаллий органларни ташкил этиш билан чегараланмасдан, балки маҳаллий ҳудуднинг иқтисодиймаданий ривожланганлиги даражаси, аҳолининг ҳудудий уюшиши билан ҳам боғлиқдир. ҳудуд ҳар қандай давлатнинг моддий асоси бўлиб хизмат қилади, унинг мавжудлигининг муҳим шарти ҳисобланади. барча табиий захиралар давлат ҳудудининг таркибий қисмлари ҳисобланади. модомики, ҳудуд тўлиқ дахлсиз экан, демак унинг қисмлари, яъни табиий захиралари ҳам дахлсиздир. уларни хорижий шахслар ёки давлатлар ҳудудий суверен ижозатисиз ишлатиши давлат ҳудудий дахлсизлигининг бузилиши сифатида эътироф этилади. шу боис, давлатлар унинг яхлитлигини таъминлашга жиддий эътибор беради. анча илгари, миллатлар лигаси статутидаёқ ҳар қандай ташқи хуружларга қарши ўлароқ, аъзо давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва …
4
оссия федерацияси суверенитети «унинг барча ҳудудига тааллуқли» экани қайд этилган (4модданинг 1-қисми). ўзбекистон республикаси конституцияси 3моддасининг 2-қисмида шундай дейилган: «ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир[footnoteref:2]». [2: ўзбекистон республикаси конституцияси. т.:ўзбекистон, 2012 , 3-модда. ] ҳудудий устуворлик олий ҳокимият (imperium) ва суверен эгаликдан (dominium) иборатдир. олий ҳокимият деганда, давлат ҳудудида бошқа бирон-бир давлат ҳокимиятининг амалга оширилмаслиги тушунилади. «россия федерацияси конституцияси ва федерал қонунлар россия федерациясининг барча ҳудудларида устувордир» (рф конституцияси, 4модданинг 2-қисми). ўзбекистон республикаси конституциясининг 4моддасининг 1-қисмида «ўзбекистон республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади». агар давлат ўз ҳудуди доирасида ягона ҳокимиятни амалга оширар экан, демак у ана шу ҳудудда содир бўладиган барча воқеа-ҳодисалар учун тегишли равишда жавобгарликни ҳам зиммасига олади. давлат ҳудуди доирасида амалга ошириладиган фаолият бошқа давлатларга зиён етказмаслиги керак. бунда, авваламбор, атроф муҳитга етказиладиган зарар кўзда тутилмоқда. суверен эгалик деганда, давлат ҳудуди ва захираларини …
5
сосий вазифаларидан бири. конституцияга мувофиқ, «россия федерацияси ўз ҳудудининг яхлитлиги ва дахлсизлигини таъминлайди» (4-модданинг 3-қисми). халқаро ҳуқуқ ҳам давлат ҳудудини қўриқлашга алоҳида аҳамият беради. унинг куч ишлатмаслик, ҳудудий яхлитлик, чегаралар дахлсизлиги каби асосий принципларининг мазмун-моҳияти деярли шу масалага бағишланган. давлат бошқа ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига қарши куч билан таҳдид қилишдан ёки уни ишлатишдан ўзини тийиб туришга мажбур. давлат ҳудуди бошқа давлатнинг унга қарши куч билан таҳдид қилиш ёки уни ишлатиш эвазига эгалик қилинадиган объект бўлиши мумкин эмас. ҳудуд, шунингдек давлат суверенитети амал қиладиган кенг макон, давлатнинг ҳудудий юрисдикцияси макони сифатида тушунилади. давлат ҳудуди таркибига қуйидагилар киради: биринчидан, қуруқлик ҳудуди (қуруқликнинг юза қисми), шу жумладан ороллар; иккинчидан, сув ҳудуди (акватория): ички сувлар ва ҳудудий денгиз; учинчидан, қуруқлик ва сув ҳудудлари остидаги ер ости бойликлари; бунда ер қаъри чуқурлиги чегараланмаган ва назарий жиҳатдан ер куррасининг марказигача тааллуқли ҳисобланади; тўртинчидан, ҳаво ҳудуди бўлиб, у санаб ўтилган маконлар доирасида токи фазогача бўлган устки …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби"

1709540429.docx давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби режа кириш 1. халқаро ҳуқуқда ҳудуд тушунчаси ва давлат ҳудуди 2. халқаро ҳуқуқда «давлат чегаралари» тушунчаси адабйот кириш мавзунинг долзарблиги. халқаро ҳуқуқ - давлатлар, халқлар, халқаро ташкилотлар, турли хил жамоат бирлашмалари, алоҳида фуқаролар, турли давлатларнинг юридик шахслари иштирок этадиган халқаро муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳуқуқ тизими. халқаро ҳуқуқ — тарихий ижтимоийҳуқуқий амалиёт ривожланиши натижасидир. инсонларнинг (гуруҳлар, табақаларнинг) ўз миллий манфаатларини англаш воситаси сифатида пайдо бўлиши, айниқса халқаро муносабатларнинг доимий ўзгариб туришига алоқадорлиги билан халқаро ҳуқуқ миллий давлатлар ва халқларнинг тараққиётига муҳим т...

DOCX format, 31.1 KB. To download "давлат чегараси тушунчаси ва уни ўрнатиш тартиби", click the Telegram button on the left.